Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-10-07 10:30:23
Assalomu alaykum. Meni taklifim shundan iboratki, shaharlarda kichik parklarni kópaytirish. Bular 1 gektardan 4 gektargacha bólishi mumkin. Bunga qanday erishiladi. Buning uchun yangi qurilayotgan kóp qavatli uylarni boshqacha usulda qurish talab etiladi. Ya'ni. Masalan 3 yoki 4 ta kóp qavatli uy uchun bitta bolalar maydonchasi va avtoturargoh. Va bu domlar ni atrofi kócha bóladi. Boshqacha qilib aytganda bu 3 ta yoki 4 ta domni ózi bitta kichkina kvartalcha kórinishida bóladi. Undan ham tushunarli qilib aytganda ósha bitta bolalar maydonchasi va avtoturargoh ni atrofi dom bilan óralgan bóladi. Shu usulda kóp bósh yer xosil qilinib boshida aytilgan mini parklar qurish mumkin bóladi. Rahmat
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-28 20:56:10
Нукус ва Хожайли ёллар четига дарахатлар егични таклиф киланаман бу оркали екологик шароитлар яхшиланади деп ойлайман. шамол котарилганда дарахатлар чанг тозанларни учлаб количга ёрдам беради.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-27 14:46:34
Hurmatli Yuksalish Jamoatchilik rahbariyati. Sizlardan ushbu ijtimoiy saytga faol qatnashib, o'z takliflari hamda habarlari bilan yurt ravnaqiga, taraqqiyotiga va tinchligi uchun beminnat xizmat qilayotgan fuqarolarni qo'llab quvvatlash uchun ular bilan kichik uchrashuvlar, davra suhbatlarini tashkil qilishingizni iltimos qilaman. Sababi har kim ham mehnati qadrlanishini va maqtov eshitishni chin yurakdan istaydi. TV va boshqa OAV yordamida buni juda ajoyib tashkil etsa bo'ladi. Xalqning dardi bilan yashash bu eng ulug' ishdir.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-12 23:32:20
Surxondaryo viloyati Uzun tumani 6-sonli ayrim fanlar chuqur o'rganiladigan ixtisoslashtirilgan maktabga olib boruvchi yo'lda aholi o'tuvchi ko'prik asta sekin tuproq yemirilishi natijasida ko'prikning old qismi boshlanish joyida ko'chki va tuproq yemirilishi boshlangan. Maktab va MTM rahbariyati hozircha hech qanday chora tadbirlar ishlab chiqmagan bo'lsa kerak. Bu ko'prik ostida Obizarang daryosi oqib o'tadi. Kuz va qish mavsumida yog'ingarchilikka ko'prik qulashi ehtimoli bo'lishi mumkin. Ushbu holatga Respublika darajasidagi rahbarlar jiddiy e'tibor qaratishlari shart. Chunki maktabda 1200 Dan ortiq o'quvchilar va 100 Dan ortiq MTM bolalar hamda keng aholi qatlami shu ko'prikdan doimiy foydalanadi.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-12 23:21:05
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta'lim inspeksiyasi Nostrifikatsiya qilish ishlariga ya'ni test sinovlariga biroz yengillik berilishini taklif qilaman. Hamda inspeksiyasi mas'ullaridan elektron pochta va Telefon qo'ng'iroqari uchun doimiy shtat ajratilishini iltimos qilamiz.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-12 18:53:51
Жиноий иш илан судланиб лавозимидан олинган шахсларни2-3 йил рахбар булиб ишламастликни таькидланади.Балки хеч качон лавозимда ишламаслиги конунийлаштирилса.Куп пул топмокчи булса бизнис билан шугуллансачи.Айнан давлат келажаги учун ажратилган маблагни талон-тарож килиш шартмас.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-12 17:32:06
Уйимиздагилар Андижон вилоятида ишлаб чиқарилган қуюлтирилган сутни(сугушёнка) сотиб олишган, уни очиб кўрсак ранги жуда хунук ва сифати ўта паст бўлиб чиқди. менда савол туғилди қайси ташкилот бу маҳсулотни ишлаб чиқаришга рухсат берган, нега бу каби сифатсиз ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўпайиб кетмоқда, назоратни ким қилади. нархи озгина арзон бўлса ҳам бу маҳсулотни бизнинг фуқаролар истемол қилишадику, соғлом фуқаро керакмасми бизга. бу маҳсулотлар боғча мактаблар учунми. ишлаб чиқарилган ҳамма маҳсулотлар сифат кўрсаткичлари қаттиқ назоратга олиниб, бундай сифатсиз маҳсулотлар йўқ қилинсин. Шуни учун хамма россия, украина, қозоғистон маҳсулотларига ишонч билдирмоқда.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-12 17:13:59
Фуқораларни барибир чора кўришмайди деган фикрдан ҳаракатсизлик бефарқликдан халос этиш учун экология, санитар холат, ободонлаштириш, йўллар ҳолати ва бошқалар ҳақида онлайн маълумот (видео, фото) қабул қиладиган (шахсни сир сақлаб) махсус ижтимоий канал ишга тушириш керак. Иссиқхонада автошина ёқилмоқда расм ё видеони олиб каналга жойлимиз ва тегишли ташкилот чора кўриб шу каналга кўрилган чора видеосини жойлиди муддат 3-7кун белгиланади.Бутун республикага канал ҳақида тарғибот қилинади одамлар ишончи уйғонади.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-12 17:06:25
Ҳозирда қиш мавсуми бошланса қишлоқ жойларида иссиқхоналар эски автошиналар ва пластик чиқиндини иситиш учун тунги вақтларда бемалол ёқишмоқда бу неча йиллардан бери давом этмоқда. Табиат муҳофазаси қўмитасидагилар телефон қилсам биз билан ўша иссиқхонага боришингиз керак мурожаатчи сифатида дейишади. Ким ўз қўшнисини устидан шикоят қилиб асаб бузарлини ҳоҳлайди. Шунчалик қийинми ўша автошина ёқилаётган исиқхона манзилини (мурожаатни сир сақлаб) олиб қолиб тунги вақтда рейд қилиб чора кўриш. Яна бу иссиқхоналарни паспортини қилиб база яратиш керак, улар қандай ёқилғини ишлатишини доимий кузатиш керак. Бундан ташқари айрим корхоналар ўз чиқиндиларини ариқларга оқизиб ишламоқда буларни ҳам паспортлаш керак.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-12 11:36:09
Ассалому алайкум. Таклифим қуйидагича: Ўзбекистонда ёшлар кўпчиликни ташкил этади, табиий ўсиш юқори. Ёшлар орасида ишсизлар салмоғи ҳам кўп. Юртимизнинг ўзида иш билан таъминлаш имкони йўқ.Четга чиқишга мажбур бўлишяпти. Россия ва бошқа давлатларда оиладан узоқда аксарият паст табақадаги ишлар билан шуғулланишяпти. (кўча тозалаш, энагалик, қурувчилик, ғишт қуйиш ва ҳ.к.) Тўғри, малакали ишларда Японияда, АҚШ, ва давлатларда ишлаётганлар ҳам бор. Лекин улар кам. Ишсизлик маиший жиноятларни, оила бузилишларнинг кўпайишига олиб келади. Ёшларни ҳозир талаб юқори бўлган программистлик (АТ дастурчилиги) соҳасида ўқитиш бўйича шаҳарларда, туманларда марказлар очилса. Кейин уларга инглиз ва рус тилларини ҳам ўргатилса. Тил биладиган АТ дастурчилари оиласи олдида дистанцион равишда ишлаши мумкин.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-12 06:37:59
Юқори лавозимдаги рахбарларни барчасини сиёсат, иқтисод ва жамият хақида фикрлаш қобиляти бўйича аттестация ўтказиш кк.Шунда гўштни ва электр энергиясини кўп истеъмол қиляпмиз деган ўта тор фикрлайдиган рахбарлар камаяди.Минг афсус, шунчалик тор фикрлаш бн шу лавозимгача етиб бориши, олдимизда жуда кўп муаммолар борлигидан дарак беради.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-11 22:44:55
Келин куйлакларни миллий тарафга йуналтириш лозим.Модельерлар уртасида замонавий ва миллий келин-куев либослари яратишда конкурс ташкил этилса.Навнихол кизларимизни оппок булсада, узун,бирок елкалар очик куйлакларга ураб,неча юзлаб ичиб олган мехмонларга намойиш этиш миллатимизга ярашмайди.Ва туй-хашамларни ихчамлаштириш вакти кечикяпди.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-11 22:23:52
У нас в Узбекистане 90% водителей выполняет требование законодательства и правила дорожного движения. Однако 10% водителей которые умышленно нарущает правило дорожного движение так как у них в больщинстве не имеется те или иное документы которые дает права управлят автотранстпортом. В связи чем они(по заказу) снимает на выдео работников гай. тем самым им мещает выполнять свойх прямых обьязности.На основании закона у них имеется права и обьязости. Но эти шантажисти мещает им работать.В связи чем я предлагаю принять закон в отношении шантажистов которые по(заказу)снимает выдео ролики и направляет эти снимки в интернет.По этому их надо наказать за ложный данос.Я.просто высказал свой мнение.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-11 22:03:21
O'zbekiston Respublikasi Bosh vaziri vazifasini bajara olmayotganligi sababli iste'foga chiqarishni taklif etaman.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-11 21:00:38
Taklifim jamoatchilik.uz platformasini uni maqsadini xalqga tushuntirgan holda televideniye orqali ko'proq reklama qilish, yana hozirda O'zbekistonliklarning taxminan 10 mln ga yaqini telegramdan foydalanadi shuning uchun bildirilgan takliflarni telegram kanali orqali joylab ovoz berish izoh qoldirish uchun har bir taklif tagiga havola qo'yilish kerak, bu loyihani qancha ko'p fuqarolar bilsa ovoz bersa taklifni amalga oshishi ham aniqroq bo'ladi menimcha. Etibor uchun rahmat.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-11 20:29:33
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ “БАНК ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА” 2000 йил 24 март 104-сон ҚАРОРИнинг “9. Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик-тижорат банки кенгаши тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин” деган бандини бекор қилиш керак. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА 2019 йил 14 январь ПҚ-4112-сон ҚАРОРИнинг 5-банди 2-хатбоши ҳамда ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА 2019 йил 26 апрель 356-сон ҚАРОРИга мувофиқ бўлмаганлиги учун бекор қилиш керак.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-11 20:27:24
Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича махсус комиссия ташкил этилиши керак. Ушбу комиссиянинг вазафаси фақат битта иш бўлиши керак. бу ҳам бўлса 2016 йил 31 декабригача қабул қилинган барча қонун ости ҳужжатларини хатловдан ўтказиб уларни сонини камида 10 фоизга камайтириш (фақат камайтириш). Комиссияни ташкил этиш қарорини ўзида комиссия маълум бир муддатдан сўнг (масалан 3 йил) тугатилган ҳисобланади деб ёзиб қўйиш керак. агар белгиланган натижага эришса, яъни қонун ости ҳужжатларини сонини қисқартира олса, унда унинг аъзолари мукофатланиши керак. бу уларнинг KPI бўлади. Ҳисобга фақат бекор қилинган ҳужжатлар киритилиши керак. Битта вазифа белгилашдан мақсад, фақат битта натижага ҳаракат қилишга ундаш (ҳужжатларни бекор қилишда баририбир тегишли вазирликлар билан келишиш керак бўлади). Чек
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-11 20:26:45
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИДАН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 15 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2342] бекор қилиш керак. Чунки: 1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини 784-моддасини тўғридан тўғри амал қилиш принципини бузмоқда.2. Фуқаролик муносабатини жиноий ҳуқуқий муносабатлар доирасига ўтказмоқда. 3. Кодесда белгиланган нормалардан бошқа нормаларни ўрнатиш орқали қонун устировлик принципи бузилмоқда.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-11 18:43:41
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида 2003 йил 2 июльдаги 300-сон қарорини бекор қилиш ёки ушбу қарорнинг 5-бандини ҳужжат мақсадига мувофиқлаштириш керак. Чунки, банклар тижорат ташкилоти ва тадбиркорлик субъектини бўлиб, Ҳукумат даражасида уларни тарифларини белгиланиши инвесторлар томонидан салбий баҳоланиши мумкин. Шунингдек, қарор қабул қилинишига сабаб бўлган иқтисодий шароит ҳозирда ўзгарган.
Общественное обсуждение Совместного отчета МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирного банка «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане» Концепция мероприятия ПРОЕКТ
2019-09-11 15:04:22
Есть предложение по оптимальному размешению АЭС учитываюший 77влияющих факторов. Дайте связатся с проектной организацией и заказчиком- Агентсвом по АЭС с уважением инженер-исследователь З. Холмухаммадий