Юсупов Халил Ахрорович (Навоий)
Taklif 2020-11-17 14:24:01
Ҳудудлардаги Ҳарбий қисмлар учун барпо этиладиган объектлар молиявий масалаларини тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи вазирликлар билан келишган ҳолда молиявий масалаларини ҳал этишни назарда тутиш керак.

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-17 10:08:28
Ёшларни диний экстремистик оқимларга кириб қолиши, оммавий маданиятнинг салбий оқибатларидан сақлаш, бўзғунчилик, жиноятчилик турли хил зарарли одатлар йироқлаштириш учун ёш авлод ўртасида диний саводхонликни ошириш, ислом динини кенг тарғиб этиш зарур.

Янгибоев Отабек Хажимаматович Хоразм
Taklif 2020-11-16 16:52:02
“Фермерлар портали”ни яратиш. Мазкур портал орқали фермерларнинг муаммоларини ўрганиши ва таклифларини инобатга олиш имконияти яратилади. Уларга ҳуқуқий ва бошқа турдаги амалий ёрдам кўрсатиб бориш имконияти яратилади.

Янгибоев Отабек Хажимаматович Хоразм
Taklif 2020-11-16 16:51:18
“Аёллар портали”ни ташкил этиш лозим. Муҳофазага муҳтож аёлларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларни иш билан бандлигини таъминлаш. Аёллар даафтарини онлаййн тарзда юритиш имконияти яратилади.

Янгибоев Отабек Хажимаматович Хоразм
Taklif 2020-11-16 16:49:50
“Ягона Талабалар портали”ни ташкил этиш. Мамлакатимизда ва хорижий мамлакатларда тахсил олаётган талабалар ҳақида умумий база яратилади. Уларни ўқиш жараёнидаги муамиоларини бартараф этиш ва битирувчиларни ишга жойлашишга кўмаклашилади.

Анварбек Худаяров Хоразм
Taklif 2020-11-16 16:48:04
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунига асосан давлат бошқаруви органлари социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сонли қарори билан “Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Муаммо: вилоятларда ННТларга бевосита маҳаллий давлат бошқаруви органлари томонидан ижтимоий буюртма ажратиш йўлга қўйилмаган.

Igamuradova Dilafruz Choriyevna
Taklif 2020-11-16 15:32:45
O'zbekiston Respublikasida istiqomat qilayotgan turli xil millat vakillarini yanada jipslashtirish maqsadida "Ozbekiston umumiy uyimiz" shiori ostida Festival tashkil etish.

Қамбаров Юсуфбек Умриддинович info@yumh.uz
Taklif 2020-11-16 14:49:28
Меҳнат миграцияси масалаларини тартибга солиш бўйича халқаро меъёрий ҳужжатларни ратификация қилиш ва миллий қонунчиликка имплементация қилиш тизимини такомиллаштириi мақсадга мувофиқ.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-16 10:42:14
Ўрта Осиё давлатлари учун визасиз макон концепциясини жорий қилиш юзасидан қўшни давлатлар билан узвий мулоқотларни йўлга қўйиш ва амалий чоралар кўриш.

Муминов Собирхон Тошхонович
Taklif 2020-11-15 00:56:41
Ҳарбий хизмат сифатида ҳозирда амалда бўлган Сафарбарлик чақируви резерви (СЧР) ёки (МПР) ўрнига Ўзбекистонда ҳарбий қурилиш батальонларини жорий қилинса. Биринчидан- Ёшлар ҳақиқий ҳарбий хизматга боради, Иккинчидан- қурилишда ишлаб давлатимизга фойдаси тегади, Учинчидан-меҳнат қилишга ўрганади. Тўртинчидан- Россияга бориб ҳар-хил шароитларда яшаб қурилишда ёки ҳовли супуриб пул топиб СЧРни тўламасдан шу ерда ўз ватанида хизмат қилади ва ўз ватанига фойдаси тегади.

Isomuhamedov Akbarjon Bohodir o'g'li
Taklif 2020-11-14 04:25:46
Hozirgi kunda barcha telekanallar orqali berilayotgan turk. Kores seriallarini quymaslik tarafdoriman. Sal hiralatib quyib kalta kiyimlar. Qush hotinlik. Ichkilik kabi seriallar bizning yoshlarimizga ham tasir qilmoqda. Shu bilan birga uzbek seriallariga ham shundoq kuchib utmoqda.

Исмоил Яхёев
Taklif 2020-11-13 13:05:46
ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий манфаатларини ҳимоя қилувчи ва илгари сурувчи минтақавий ташкилотларни кўпайтиришимиз керак. Яъни, Бизда давлатдан ташқари бирорта ақл марказимиз қўшни давлатларда офисларга эга эмас. Бунинг йўли жуда осон, 1-2 йил ойликлар ва арендаларни тўлаб турса, қолганида фаолият халқаро грантларв а ўзимизни меценатлар томонидан бериладиган грантлар ҳисобига амалга оширилиш мумкин.

ABDURAIMOV SODIQJON
Taklif 2020-11-13 07:28:13
Assalomu aleykumm Men hamma takliflarni o'qibchiqdim taklifkar birxil qurish , yangilash , rivojlantirish mening taklifin .Davlatimiz ko'z tegmasin rivojlanyabdi lekin odamlarimizchi tariximiz , dinimiz , odob -ahloqimiz , mehir-oqibatimiz bularchi hamanarsani qursek faqat ishlab pultopsek unda kelajak avlodlarimiz qanday boladi.?Ularga kim tarixdi orgatati kim dinnini orgatadi hozirgi kunda Internet rivojlangan davr dinniy oqimlarga nimasabadan qo'shilib qolyabdi.Dinnini , tarixini bilmaganlikdan ozgina shu tomonlarimizni rivojlantirish kerak bobolarimizni tarixini teledasturlarda korsatish kerak xar-xil bemani kino , serialarni emas.!!

Nurli'bekova Gulkhan Medetbekovna
Taklif 2020-11-12 23:00:59
Assalawma áleykum wa rahmatullohi wa barakatuh. Usınısım: Respublika boyınsha barlıq Joqarı oqıw orınlarında hayal-qızlar hám er-jigitler ushın namazxana shólkemlestirilse, basqalar úlgi alarlıqtay is boladı.

Nurli'bekova Gulkhan Medetbekovna
Taklif 2020-11-12 22:59:02
Assalawma áleykum wa rahmatullohi wa barakatuh. Usınısım: Respublika boyınsha barlıq Joqarı oqıw orınlarında hayal-qızlar hám er-jigitler ushın namazxana shólkemlestirilse, basqalar úlgi alarlıqtay is boladı.

Turdiyev Jo'rabek Sattorovich
Taklif 2020-11-11 23:12:53
Assalom alaykum. Yangi yilda diniy etiqodimizni shakllantirishimiz uzligimizni anglashimizga yordam bera oladigan tomonlarga etibor qaratilsa nur ustiga alo nur bulardi. Ayniqsa yangilikka judayam qiziquvchan yoshlarimizga katta etibor berishimiz shart. Zero kelajak yoshlar qulidadir. Ommaviy axborot vositalarini qaytadan islohot qilish zarur. Chunki yoshlarimiz televizor va internetni kup kurib uzligini unitib quymoqda buni oldini oliw wart. Amir temur bobomiz bir waharni ancha jang qilib iwgol qilolmaganlarida wunda jufti halollari bir maslahat bergan ekanlar. Qaysidir millatni buysindirish uchun wu millatni ananasini uzgartiring ular uzligini unutsin degan ekan. Biz asli beklar avlodi ekanligimizni takroran yodga soladigan yangiliklar loyihalar islohotlar qiliw zarur.