Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 11:04:24
Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш буйича қаровсиз, назоратсиз, ёрдамга муҳтож, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, жиноят содир этишга мойил, ғайри-ижтимоий ҳаракатлар содир этиб юрган, ички ишлар органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган вояга етмаганлар ва ёшлар билан манзилли профилактик тадбирларни ўтказиш тизимини жорий этиш зарур

Фозилов Ихтиёр Нурулло ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 18:18:22
Бухоро вилоятида қўшимча сувни сақлаш учун заҳира сув омбори қуриш.

Абдикаримова Сайёра Сапаевна
Taklif 2020-11-19 16:13:27
Мамлакатимизга қўшни Республикаларнинг чегарадош вилоятлар ўртасида: - миллий саноат, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа махсулотлар ярмаркаларини ташкил этиш; - умумий байрамлар муносабати билан қўшма байрам тадбирларини ташкил этиш.

Анварбек Худаяров Хоразм
Taklif 2020-11-19 16:10:43
Миллий маданий марказлар раҳбарларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув дастурларини амалга ошириш.

Бахром Куролов
Taklif 2020-11-19 14:48:18
2019 йилда Қўриқлаш бош бошқармаси Миллий гвардия ва Ёнғин ҳавфсизлиги бош бошқармаси эса Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ихтиёрига ўтказилиши натижасида мутахассислар Ички ишлар вазирлиги тизимида қолмаган, бунинг натижасида тадбиркорлар ушбу сохада лицензия олиш имконияти йўқлиги сабабли, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 880-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритилиши, лицензия бериш масаласини Миллий гвардия ва Фавқулотда вазиятлар вазирлигига ўзгартириш лозим бўлади.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 10:53:55
Иқтисодиёт соҳасидаги трансмиллий жиноятларга қарши курашишда рақамли технологияларни жорий этиш, даромадларни легаллаштиришни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мажуини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. - Шаҳриёр Холбаев (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси Самарқанд филиали бош мутахассиси)

Аллаберганов Умидбек Хоразм
Taklif 2020-11-18 17:23:43
Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бандига. Вилоятда яшил белбоғлар яратишда Хоразм воҳасининг ўзига хос иқлим хусусиятларини инобатга олиб, гужум дарахтлари экишни кўпайтириш.

Аллаберганов Умидбек Хоразм
Taklif 2020-11-18 17:20:15
Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бандига. Вилоятда яшил белбоғлар яратишда Хоразм воҳасининг ўзига хос иқлим хусусиятларини инобатга олиб, гужум дарахтлари экишни кўпайтириш.

Дилафруз Ўрозова
Taklif 2020-11-18 15:26:13
Атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни диққат билан ўрганиш, илмий тадқиқодлар амалга ошириш ва чегараолди ҳудудларда миллатлараро тотувлик муносабатлари ва масалаларига бағишланган алоҳида ижтимоий сўровлар ўтказилишини ташкил қилиш

Қудратова Назира
Taklif 2020-11-18 13:23:37
Ўзбекистонда яшаётган турли хил миллат вакиллари тадбиркорлик фаолияти ташкил этмоқчи бўлган экспартиёрлар учун “Бўш ерлар” ярмаркасини ташкил этиш.

Shaxzod
Taklif 2020-11-17 18:28:59
Maktabda diniy bilim berishni yoʻlga qoʻyish. Internet sifatini yuksaltirish. Ishchi oʻrinlari yaratish.

Нуров Сухроб Қодирович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:38:44
Сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ижтимоий шериклик асосида ҳушёрлик ва огоҳликни янада ошириш борасида ёшлар ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-17 15:41:26
Қардош халқлар ва қўшни давлатлар билан умумий байрамларимизни биргаликда нишонлаш анъанасини шакллантириш борасида чора тадбирлар олиб бориш.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-17 15:33:00
Чегара ҳудудларда қўшни давлатлар билан ҳамкорликда савдо уйларини шакллантириш лозим.(Тошкент вил)

Юсупов Халил Ахрорович (Навоий)
Taklif 2020-11-17 14:24:01
Ҳудудлардаги Ҳарбий қисмлар учун барпо этиладиган объектлар молиявий масалаларини тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи вазирликлар билан келишган ҳолда молиявий масалаларини ҳал этишни назарда тутиш керак.

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-17 10:08:28
Ёшларни диний экстремистик оқимларга кириб қолиши, оммавий маданиятнинг салбий оқибатларидан сақлаш, бўзғунчилик, жиноятчилик турли хил зарарли одатлар йироқлаштириш учун ёш авлод ўртасида диний саводхонликни ошириш, ислом динини кенг тарғиб этиш зарур.

Янгибоев Отабек Хажимаматович Хоразм
Taklif 2020-11-16 16:52:02
“Фермерлар портали”ни яратиш. Мазкур портал орқали фермерларнинг муаммоларини ўрганиши ва таклифларини инобатга олиш имконияти яратилади. Уларга ҳуқуқий ва бошқа турдаги амалий ёрдам кўрсатиб бориш имконияти яратилади.

Янгибоев Отабек Хажимаматович Хоразм
Taklif 2020-11-16 16:51:18
“Аёллар портали”ни ташкил этиш лозим. Муҳофазага муҳтож аёлларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларни иш билан бандлигини таъминлаш. Аёллар даафтарини онлаййн тарзда юритиш имконияти яратилади.

Янгибоев Отабек Хажимаматович Хоразм
Taklif 2020-11-16 16:49:50
“Ягона Талабалар портали”ни ташкил этиш. Мамлакатимизда ва хорижий мамлакатларда тахсил олаётган талабалар ҳақида умумий база яратилади. Уларни ўқиш жараёнидаги муамиоларини бартараф этиш ва битирувчиларни ишга жойлашишга кўмаклашилади.

Анварбек Худаяров Хоразм
Taklif 2020-11-16 16:48:04
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунига асосан давлат бошқаруви органлари социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сонли қарори билан “Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Муаммо: вилоятларда ННТларга бевосита маҳаллий давлат бошқаруви органлари томонидан ижтимоий буюртма ажратиш йўлга қўйилмаган.