Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-26 13:45:43
Ўрта Осиё биродар шаҳарлари концепциясини шакллантириб, қўшни давлатлар шаҳарлари билан Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ҳамкорликда ривожланиш режаларини амалиётга тадбиқ этиш лозим.(Тошкент вил)

Бахтияров Равшанбек
Taklif 2020-11-25 17:02:14
Вилоятларда ёшларни ёт ғояларга нисбатан иммунитетини шакллантириш мақсадида кинотеатрларда ватанпарварлик, юрт тинчлиги, миллат қаҳрамонлари акс эттирган фильмларнинг бепул намойишини ташкил этиш.

Каримов Шерзодбек
Taklif 2020-11-25 16:58:14
Давлат ва нодавлат телеканалларда “Замонавий кийиниш маданияти”, “Либос – инсон кўрки”, “Кийимларда акс этган “оммавий маданият” ёхуд миллийликка таҳдид” мавзуларида ҳар чоракда кўрсатувлар тайёрлаш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-25 16:15:19
Самарқандда Имом Марғиноний ҳаёти ва ижодига оид халқаро конференцияни ўтказиш масаласи ҳам кўтарилса, чунки Имом Марғинонийнинг рамзий қабри турибди. Агар мазкур масала кўтарилса дунё мамлакатларидан фиқҳ уламолари йиғилишиб, бугунги кундаги долзарб муаммоларимизни ечиш имконини берган бўларди. - Шаҳриёр Холбаев (ДБА Самарқанд филиали бош мутахассиси)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-25 14:06:31
Таълим тизимида масофавий ва онлайн тизимни тўлиқ қўллаш учун ота-оналарга имтиёзли кредит ёки ойма ой тўлаб бориладиган қарз ҳисобига смартфон, планшет, ноутбук ва компютерлар етказиб бериш механизмини жорий қилиш лозим.(Тошкент вил)

Фозилов Ихтиёр Нурулло ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-25 10:26:59
Мачитлар учун масъул Имом хатибларнинг намозларда шахсан иштирок этишларини назоратга олиш керак. Уларнинг ўрнида қироат қилаётган шахсларнинг исломий ваколатга эга ёки эгамаслиги, уларнинг диний саводхонлиги ҳам намозхонларга қоронғу...

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-24 14:03:51
Миллатлараро тотувлик асосида миллий спорт турларини ривожлантириш мақсадида ҳамда олипиада ўйинларига тайёргарлик босқичи сифатида туркий халқлар ўртасида "Туркий халқлар ўйинлари" спорт мусобақаларини ўтказиш керак. (Тошкент вил)

Отахонов Муҳаммад Қандимович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-24 13:49:38
Йўллардаги жамоат транспортлари ҳаракат қиладиган аҳоли йўлни кесиб ўтиши юқори бўлган йўл соҳалари яқинида секинлаштириш мақсадида ўрнатиладиган йўл тўсиқларини тегишли давлат органлари томонидан ўрнатилишини назоратга олиш, ўзбошимчалик билан ўрнатган фуқароларга нисбатан жавобгарлик чораларини кучайтириш

Абдуллаев Хикматилла Хайруллаевич
Taklif 2020-11-24 13:23:57
Миллатлараро тотувликни тарғиб қилган ҳолда, барча Ўзбекистон фуқароларининг миллати, дини, ирқи ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар Ўзбекистон фуқароси эканликларини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги паспортдан миллати деган бандни олиб ташлаш керак. (Тошкент вил)

Қудратов Исомиддин Шавкатович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-24 13:15:12
фуқаролар уйларида ижарада яшовчи Ҳарбий хизматчиларнинг ижара тўлови давлат томонидан берилади, мазкур тартибда ижара ҳаққи ўзара уй эгаси билан келишилади, келишувда белгиланган тўлов қийматини баҳолаш механизмини жорий этиш керак.

Рўзиев Ҳамза Ҳафизович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:23:35
Йўллардаги ноқулай текислик ва носозликлар учун жавобгар идора ва ташкилотларнинг жавобгарлик масаласини ошириш.

Сафоева Мафтуна Гулмурод қизи (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:05:00
Чет эл грантлари бўйича махсус чораклик даврий саҳифаларини чоп этиш

Фатуллаева Азиза Ахмад қизи (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:02:41
Диний йўналишда таълим олиш истаги бўлган ёшлар учун таълим муассасаларида махсус ўқув курсларини ташкил этиш.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-23 16:38:04
Олий таълим бокалавр боқичида тўлиқ 1 ўқув йилини қамраб оладиган амалиёт босқичини жорий қилиш керак. шунда талабаларнинг иш билан таъминланиш муаммоси ўз ўзидан ҳал қилинган бўлар эди.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-23 16:03:28
Миллатлараро тотувликни таъминлаш мақсадида қўшни давлат вакиллари иштирокида ҳар ойни бир миллат маданий ва тижорий ойлиги сифатида эълон қилиб ўша миллат вакиллари иштирокида маданий кечалар, кино кунлари ва бизнес ярмаркаларини ўтказиб бориш керак.(Тошкент вил)

Фаттоев Сардор Олламуродович
Taklif 2020-11-21 13:12:22
Туризм фаолиятини ривожлантириш, хорижий сайёхлар оқими хажмини енгайтириш мақсадида Туризм вазирлиги томонидан худудлардаги қадимий обидалар, зиёрат масканлари, тиббий ва дам олиш санаторялар фаолияти акс эттирилган ижтимоий ахамиятга эга, миллий ананаларимиз яққол номоён қилинган холда филм олиш.

Saidumar Saynazarov
Taklif 2020-11-20 20:21:08
Bu yilgi og‘ir pandemiya sharoitida davlatimiz rahbari tomonidan amalga oshirilayotgan keng ko‘lamli islohotlarni qo‘llab quvvatlayman va kichik bir taklif (iltimos)ni aytgan bo‘lardim o‘zim O‘zbekistondan tashqarida ta'lim olyapman xullas taklifim shuki chegara bojxona postlarida o‘tishda covidga test topshirish tizimini yanada har xil biyokratik to‘siqlardan holi bo‘lsa, tuman va shahar tibbiyot muassasalari tomonidan aniq bir (konsultatsiya )berilsa imkon bo‘lsa bu yerda topshirilgan testlar orasida aynan bojxona dagi testlar orasida tafovut niyo‘qatganholda (mtsr)testni ham aynan harbir tuman tibbiyot muassasalari da topshirish va shu bilan bojxonada tartibsizlik ortiqcha yugur yugur larni bartaraf etish mumkin deb o‘ylayman va hamyurtlarimiz soatlab vaqt o‘tkazish dan balkim yengilik bo‘lar....va shuni ham yaxshi tushunaman inson salomatligi yo‘lida qilinayotgan ishlar va har doim qo‘llab quvvatlayman

Рўзиев Ҳамза Ҳафизович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-20 18:22:14
Юртимиз алломалари ҳаёти, илмий меросига бағишланган ҳамда диний бағрикенглик мавзуларида халқаро илмий-амалий конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш, “Нақшбандхонлик” тадбирини ўтказиш.

С.Раҳмонов
Taklif 2020-11-20 18:02:30
Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги рўйхатга олиш ва имтиҳонларни ўтказишни тўлиқ рақамлаштириш (электрон ариза тўлдириш ва имтихонларни онлайн олиш тизимини жорий этиш) (Фарғона)

М.Кодирова
Taklif 2020-11-20 18:00:38
Хуқуқни мухофаза қилиш органларига аёлларни ишга қабул қилиниш квотасини ошириш (Фарғона)