Рахматов Бекназар из Турции города Стамбул
Taklif 2020-11-30 12:37:13
Предложил увеличить количество кадров Консульства, МИДу создать упрощенный процесс помощи мигрантов в получение ответов на запросы о запретах.

Соҳибов Феруз (Бухоро)
Taklif 2020-11-27 15:20:42
Туман ва шаҳарлардаги барча асосий йўл ёқаларида велосипедлар учун йўлак ташкил этиш керак.

Абдуллаев Хикматилла Хайруллаевич
Taklif 2020-11-27 14:11:59
Фуқаролар мажбурий хизмати соҳаси ислоҳ қилиниб, 1 ойлик хизматларни бекор қилиш, ўрнига тўлиқ ҳамма учун бир йиллик ҳарбий хизматни жорий қилиш керак.(Тошкент вил)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:31:50
Биологик чиқиндилар билан ишлайдиган соҳа мутахассисларини кўникмаларини ривожлантириш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ. - Шаҳриёр Холбаев

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-26 16:10:08
Хитой сиесий таъсирига тушиб қолишдан эхтиет бўлиш, Хитой қарз дипломатияси хамда маданий таъсиридан сақланиш.

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-26 16:08:48
Хитой Халқ Республикаси билан ўзаро алоқаларда эхтиеткорлик тамойилини қуллаш. Хитойдан олинадиган қарзларни ошиб кетишига йўл қўймаслик, Хитой тилини мактабгача таълим муассасаларида ўргатишдек ахмоқона қарорни бекор қилиш.

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-26 13:45:43
Ўрта Осиё биродар шаҳарлари концепциясини шакллантириб, қўшни давлатлар шаҳарлари билан Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ҳамкорликда ривожланиш режаларини амалиётга тадбиқ этиш лозим.(Тошкент вил)

Бахтияров Равшанбек
Taklif 2020-11-25 17:02:14
Вилоятларда ёшларни ёт ғояларга нисбатан иммунитетини шакллантириш мақсадида кинотеатрларда ватанпарварлик, юрт тинчлиги, миллат қаҳрамонлари акс эттирган фильмларнинг бепул намойишини ташкил этиш.

Каримов Шерзодбек
Taklif 2020-11-25 16:58:14
Давлат ва нодавлат телеканалларда “Замонавий кийиниш маданияти”, “Либос – инсон кўрки”, “Кийимларда акс этган “оммавий маданият” ёхуд миллийликка таҳдид” мавзуларида ҳар чоракда кўрсатувлар тайёрлаш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-25 16:15:19
Самарқандда Имом Марғиноний ҳаёти ва ижодига оид халқаро конференцияни ўтказиш масаласи ҳам кўтарилса, чунки Имом Марғинонийнинг рамзий қабри турибди. Агар мазкур масала кўтарилса дунё мамлакатларидан фиқҳ уламолари йиғилишиб, бугунги кундаги долзарб муаммоларимизни ечиш имконини берган бўларди. - Шаҳриёр Холбаев (ДБА Самарқанд филиали бош мутахассиси)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-25 14:06:31
Таълим тизимида масофавий ва онлайн тизимни тўлиқ қўллаш учун ота-оналарга имтиёзли кредит ёки ойма ой тўлаб бориладиган қарз ҳисобига смартфон, планшет, ноутбук ва компютерлар етказиб бериш механизмини жорий қилиш лозим.(Тошкент вил)

Фозилов Ихтиёр Нурулло ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-25 10:26:59
Мачитлар учун масъул Имом хатибларнинг намозларда шахсан иштирок этишларини назоратга олиш керак. Уларнинг ўрнида қироат қилаётган шахсларнинг исломий ваколатга эга ёки эгамаслиги, уларнинг диний саводхонлиги ҳам намозхонларга қоронғу...

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-24 14:03:51
Миллатлараро тотувлик асосида миллий спорт турларини ривожлантириш мақсадида ҳамда олипиада ўйинларига тайёргарлик босқичи сифатида туркий халқлар ўртасида "Туркий халқлар ўйинлари" спорт мусобақаларини ўтказиш керак. (Тошкент вил)

Отахонов Муҳаммад Қандимович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-24 13:49:38
Йўллардаги жамоат транспортлари ҳаракат қиладиган аҳоли йўлни кесиб ўтиши юқори бўлган йўл соҳалари яқинида секинлаштириш мақсадида ўрнатиладиган йўл тўсиқларини тегишли давлат органлари томонидан ўрнатилишини назоратга олиш, ўзбошимчалик билан ўрнатган фуқароларга нисбатан жавобгарлик чораларини кучайтириш

Абдуллаев Хикматилла Хайруллаевич
Taklif 2020-11-24 13:23:57
Миллатлараро тотувликни тарғиб қилган ҳолда, барча Ўзбекистон фуқароларининг миллати, дини, ирқи ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар Ўзбекистон фуқароси эканликларини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги паспортдан миллати деган бандни олиб ташлаш керак. (Тошкент вил)

Қудратов Исомиддин Шавкатович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-24 13:15:12
фуқаролар уйларида ижарада яшовчи Ҳарбий хизматчиларнинг ижара тўлови давлат томонидан берилади, мазкур тартибда ижара ҳаққи ўзара уй эгаси билан келишилади, келишувда белгиланган тўлов қийматини баҳолаш механизмини жорий этиш керак.

Рўзиев Ҳамза Ҳафизович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:23:35
Йўллардаги ноқулай текислик ва носозликлар учун жавобгар идора ва ташкилотларнинг жавобгарлик масаласини ошириш.

Сафоева Мафтуна Гулмурод қизи (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:05:00
Чет эл грантлари бўйича махсус чораклик даврий саҳифаларини чоп этиш

Фатуллаева Азиза Ахмад қизи (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:02:41
Диний йўналишда таълим олиш истаги бўлган ёшлар учун таълим муассасаларида махсус ўқув курсларини ташкил этиш.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-23 16:38:04
Олий таълим бокалавр боқичида тўлиқ 1 ўқув йилини қамраб оладиган амалиёт босқичини жорий қилиш керак. шунда талабаларнинг иш билан таъминланиш муаммоси ўз ўзидан ҳал қилинган бўлар эди.(Тошкент вил)