Исмонов Салимжон Солиевич
Taklif 2020-12-17 14:37:35
Масжидларга бориб, жамоат билан намоз ўқиш имконияти бўлмаётган ходимлар учун, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда имкониятидан келиб чиқиб намозхоналар ташкил этиш зарур. Албатта хоҳиш бўлса имконият топилади.

Исмонов Салимжон Солиевич
Taklif 2020-12-17 14:32:12
Диний бағрикенгликни таъминлаш!!! Масжидлар қошида, дастлабки диний таълимни олиш, билимларини мустахкамлаш ва намозларини янада мукаммал адо этиш истагида бўлган барча ёшдаги фуқаролар учун ягона пуллик ўқув курсларини очиш керак. Аминманки хоҳловчилар топилади. Илтимос! Кузатаётганлар фикрингизни билдириб изоҳ қолдиринг ва овоз беринг.

Tura Arobiddin Kuchkarovich
Taklif 2020-12-12 18:49:02
Business Continuity Planning - Бизнес давомийлигини режалаштириш Тарих шуни кўрсатадики, пандемия ҳолатлари жаҳон миқёсида кўп содир бўлган. Мисол учун вабо сингари юқумли ва ҳаёт учун хавфли касалликдан бир миллиондан зиёд ёки Осиё гриппидан тўрт миллион инсон вафот этган. Барчамизга маълумки КОВИД-19 пандемия сабаб икки миллион инсон бугунги кун қадар вафот этди. Мен Тошкент шаҳрида олиб борган сўровнома асосида шуни аниқладимки, Тошкент шаҳар аҳолисининг камида 70% КОВИД-19 касалининг енгил формаси чалинган. Қолаверса, мамлакатлар иқтисодиёти мисли кўрилмаган даражада зарар кўраяпти. Озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа муҳим маҳсулотлар таъминоти маълум бир вақтга ҳаттоки узилиб қолди. Ушбу ҳолат сабаб миллионлаб инсонлар очликни бошдан кечирди ёки шунга яқин ҳолатга учради. Қискача айтганда, кўп мамлакатлар бундай фавкулотдаги вазиятга тайёр эмаслиги яққол билиниб қолди. Айрим иқтисодчилар каби мен хам 2008 йили АҚШ молия бозорида содир бўлган кризисни муддатдан 6 ой олдин, коронавирус пандемияси бутун дунёга тарқалиб кетишини эса 2019 йил декабр ойида башорат қилиб, олим иқтисодчилар билан ўз фикрларими бўлишган эдим. Ҳаттоки, Тошкент аэропортида айримларга маска ҳам тарқатган эдим. Озиқ-овқат, маска, тиббий қўл-қоп ва бошқа товарларга талаб ошиб, танқислик бўлишини ҳам Ўзбекистонда айтиб ўтган эдим. Шу бугун яна ишонч билан айтаманки, коронавирус пандемиясига ўхшаш ҳолат яна қайтарилади. Бу фақат вақт масаласидир. Балким 3-5 йилда, балки 10-15 йилда, лекин албатта қайтарилади. Инглиз тилида айтганда: think global, act local (думай глобально, действуй локально) иборасига эътибор қилиш зарур. Тизимли хатарларни аниқлаш ёки пандемия каби холатларда иқтисодий турғунликка тушмаслик учун уларга ечим топиш ҳар қандай давлат ҳар кандай ташкилотнинг вазифаси бўлиши шарт. Шунинг учун Ўзбекистонда ҳам "Business Continuity Planning - Бизнес давомийлигини режалаштириш" стратегиясини ишлаб чиқиш керак.

Xolniyoz xoji Nizomiddin o'g'li
Taklif 2020-12-08 18:55:14
. Бу азиз диёр дунёга имом Бухорийдек алломаларни, МирзоУлуғбеклардек олимларни, Амир Темурдай саркарда, подшоҳларни ва Алишер Навоийдай мутаффаккир шоирларни чиқарган. Улар эса ёшлигидан бошлаб қуръон тиловат қилишиб, ислом динига эътиқод қилишган. Шу эътиқод туфайли Халқига, юртига, илмга ўта садоқатли бўлишган. Шунинг учун улар яшаган даврда халқимиз дунё назарида бўлиб, энг ривожланган мамалакатлар тоифасига киришган. Шу нуқтайи назардан ислом динини ватан тараққиётига ва илм ривожига ижобий таъсирини инкор этиб бўлмайди. Демак, динимизни унинг мазмун моҳиятини чуқур тарғиб қилиб, келажак ёшларимизни илмли, салоҳиятли, замонавий илғор комил инсон бўлиб етишишига , ҳаётда тўғри йўл топишга ҳар хил диний экстремистик оқимларга, йўналишларга, секталарга кўр-кўрона эргашиб кетмасдан, ҳаётда тўғри йўл танлашга, оилавий ажримларни камайишига ўзининг қимматли вақтини тежаб, илм олиш, ҳунар ўрганиш, ҳалол ризқ топиш, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмаслик, ожиз ва мискинларни қўллаб қувватлаш, ҳимоя қилиш, катта-ю кичикни ҳурмат қилиш, одоб ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, ёлғон гапирмаслик ҳамда бутун дунёда авж олган, мамлакат ривожига катта хавф соладиган порахўрлик, гиёҳмандлик яқинлашмаслик сингари қатор инсоний қадриятларни тарғиб қиладиган ислом дини қарашларини кенг оммага, барча зиёлиларимиз, ватанпарвар мутасадди ҳамюртларимиз, айниқса келажак ёшларимиз онгига сингдириш энг муҳим ва долзарб вазифалардан деб биламиз. Шу муносабат билан динимиз таълимотини кенг оммага соф ҳолатда етказиш, уни ривожлантириш учун қуйидаги таклиф ва тавсияларни илгари суриб, келажакда эътиборга олишингизни сўраймиз: 1. Ислом динининг ҳақиқий соф мазмун-моҳиятини оммага тушинтириш, кенг ва кўламли тарғиб қили

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-04 11:20:21
Диний таълимот муассасаларида таҳсил олаётганларнинг диний даражасини белгиловчи индикаторларни ишлаб чиқиш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-03 20:39:58
Элчиларнинг қўшни давлатдаги фаолиятини таҳлил қилиш, уларнинг мамлакатимиз учун хизмат кўрсатиши юзасидан очиқ ва эркин ахборот бериш, баҳолаш ва уларни лавозимида қолдирилиши юзасидан фуқаролрнинг овоз беришлари талаби ва сонига кўра қатъий талаби тушунчаларини киритиш

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 20:50:47
миллий тотализатор иловаларини яратиш.

Раззақов Ферузбек Ўктамович (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-01 12:58:26
Меҳнат жамоаларида “Тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик – бебаҳо неъмат” мавзуида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 22:19:20
Қизлар учун ҳам армияда муқобил хизмат қилиш тизимини жорий этиш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 22:18:35
Ҳар бир вилоятда ўсмир йигит ва қизлар учун шахсий муаммоларга ечим беришга қаратилган махсус психологик центр яратиш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 22:16:35
Киберхавфсизлик бўйича махсус дастурчи ёшлар гуруҳини тузиш ва уларни ўқитиш бўйича давлат кўмаги асосида умрбодлик нафақа ва таълим имтиёзлари яратиш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 21:53:52
Кибер спорт турлари ва тотализатор бўйича халқаро меъёрий ва кафолатли шартномаларни тузиш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 21:53:52
Кибер спорт турлари ва тотализатор бўйича халқаро меъёрий ва кафолатли шартномаларни тузиш.

Юсупов Акром Рахматович
Taklif 2020-11-30 16:57:32
Жамиятда хавфсизликни сақлаш учун нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан маълум бир миллат вакилларининг манфаати учун хизмат қилишига белгилаб дунё бўйлаб эълон қилинган грант лойиҳаларни ютиб Ўзбекистонга пул маблағлари олиб кириш чегараларини белгилаб қўйиш керак. Чунки бу грант лойиҳалар бутун халқ манфаатига эмас маълум бир миллат манфаатига хизмат қилиши, миллатлар ўртасидаги нотенгликка сабаб бўлиши мумкин. (Тошкент вил)

Рахматов Бекназар из Турции города Стамбул
Taklif 2020-11-30 12:37:13
Предложил увеличить количество кадров Консульства, МИДу создать упрощенный процесс помощи мигрантов в получение ответов на запросы о запретах.

Соҳибов Феруз (Бухоро)
Taklif 2020-11-27 15:20:42
Туман ва шаҳарлардаги барча асосий йўл ёқаларида велосипедлар учун йўлак ташкил этиш керак.

Абдуллаев Хикматилла Хайруллаевич
Taklif 2020-11-27 14:11:59
Фуқаролар мажбурий хизмати соҳаси ислоҳ қилиниб, 1 ойлик хизматларни бекор қилиш, ўрнига тўлиқ ҳамма учун бир йиллик ҳарбий хизматни жорий қилиш керак.(Тошкент вил)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:31:50
Биологик чиқиндилар билан ишлайдиган соҳа мутахассисларини кўникмаларини ривожлантириш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ. - Шаҳриёр Холбаев

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-26 16:10:08
Хитой сиесий таъсирига тушиб қолишдан эхтиет бўлиш, Хитой қарз дипломатияси хамда маданий таъсиридан сақланиш.

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-26 16:08:48
Хитой Халқ Республикаси билан ўзаро алоқаларда эхтиеткорлик тамойилини қуллаш. Хитойдан олинадиган қарзларни ошиб кетишига йўл қўймаслик, Хитой тилини мактабгача таълим муассасаларида ўргатишдек ахмоқона қарорни бекор қилиш.