Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-24 14:31:51
Тиббиёт ходимлари томонидан беморларга тегишли ташҳислар бўйича ёзиб берилган дорилар рўйхатини тўғрилигини вазирликнинг сайтида онлайн текшириш тизимини жорий этиш.

Ибрагимов Элёр
Taklif 2020-11-24 14:27:20
Меҳнат бозорида талаб ва таклиф мунтазам ўрганиш, прогнозлаш ҳамда шунга асосан ОТМларда мутахассислар тайёрлаш.

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-24 13:55:15
Ҳудудларда мавжуд маданият уйларини, айниқса чекка ҳудудлардаги маданият уйларини ялпи хатловдан ўтказиб, бу маданият уйларида нафақат мактаб ўқувчилари балки катта ёшдаги фуқароларни ҳам жалб қила оладиган тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш керак.(Тошкент вил)

Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-24 13:39:18
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига кўп хотинлик ҳуқуқини яратиб бериш керак.

Хаитов Мурод Суннатович (Жиззах)
Taklif 2020-11-24 11:29:26
“Жамоатчлик назорати” тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганликда айбдор шахслар (мансабдор) қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Адлия органлари томонидан қонун бўзилиши ҳолатлари юзасидан тақдимнома киритиш мақсадга мувофиқдир.

Жабборо Элдор Фурқатович
Taklif 2020-11-24 11:28:35
Давлат ва нодавлат ташкишлотлари томонидагн ўтказилаётган “жамоатчилик назорати” мониторингида шакллантирилган ишчи гуруҳ таркиби аъзоларига жамоатчилик назорати бўйича тушунчалар бериш ҳамда 3 кунлик семинарлар ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

Бахтиёр Тошпўлатов (Жиззах)
Taklif 2020-11-24 11:27:53
Ҳозирда жорий этилган “темир дафтар” рўйхатига киритилган фуқароларни рўйхатдан чиқаришда кўзбуямачилик ҳолатлари кузатилмоқда. Жумладан, уларга давлат томонидан берилаётган бир марталик моддий ёрдам пуллари, болалар нафақаси ҳамда ҳомийлар томонидан берилаётган ёрдамлар ҳисобига рўйхатдан чиқарилмоқда. Ушбу ёрдамлар уларни камбағалликдан чиқариб, ўз бизнесини бошлашига имкон бермайди. Шуларни рўйхатдан чиқаришда шаффофлик ҳамда назоратни кучайтириш лозим.

Абдуниязов Хусан Нуриллаевич
Taklif 2020-11-24 11:27:18
Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотлар томонидан кам таъминланган ва мухтож фуқаролар бандлиги учун мақбул бир квоталар ажратиш орқали ушбу соҳадаги коррупцияга бархам бериш чораларини кўриш.

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-11-24 11:26:32
Бир иш ўрнига бир нечта номзод тўғри келганида уларнинг муносибини ўтказиш учун бандлик марказлари қошида Жамоатчилик Кенгашларини тузиш.

Нуриддин Холматов (Жиззах)
Taklif 2020-11-24 11:25:53
Ҳудудлардаги айниқса, туман тиббиёт бирлашмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўриш. Чунки хусусий клиникаларда замонавий асбоб-ускуналар мавжудлиги сабабли фуқаролар ишончи ушбу клиникаларга ортиб бормоқда.

Бахтиёр Тошпўлатов (Жиззах)
Taklif 2020-11-24 11:25:00
Ҳудудларда оилани мустаҳкамлашда ажралишларнинг сабабларини алоҳида мониторинг қилиб, ижтимоий тармоқлар, ОАВ орқали маълум қилиниши лозим. ННТлар ва мутахассислар томонидан илмий марказлар ташкил этилиб, амалий ҳамда ҳуқуқий ёрдамларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-11-24 11:24:20
Ўзбекистон Республикасининг “Ахоли бандлиги тўғрисида”ги қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш: - бунда мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотларнинг бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотни Бандлик марказларига тақдим этишлари шартлигини мустахкамлаш.

Нуриддин Холматов (Жиззах)
Taklif 2020-11-24 11:23:30
Худудларни ривожлантириш бўйича Бош режаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда хар бир худуд аҳолиси ва кенг жамоатчиликнинг фикр ва таклифларини ўрганиб чиқиш лозим. Шиддат билан ривожланиб бораётган юртимизнинг кўчалари торлигича қолиб, давлат бюджетидан жуда катта маблағлар эвазига йирик бино ва иншоатларнинг қурилаётганлиги кўп ўтмай ушбу биноларнинг бузилишга тушиши оқибатида давлат бюджетига улкан зарар олиб келиши хеч кимга сир эмас.

Қодиров Ҳожиакбар Мамарасулович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-24 10:37:59
Assalomu alaykum Prizidentni islohotlari ijtimoiy iqtisodiy tarafdan ozini oqlashiga ishonaman va yordam berayotgan tadbirkor sifatida Iqtisodiyot ishonchga muhtoj tadbirkorlil va investitsiya uchun 5 yil davomida oziga soliq komunakatsiya qonuniy asosni sezsa oshanda stabilni muhit paydo boladi. Rastamojka , soliq ,qonunlar ozgaraversa Qurilishga foydalanishga kadastrga litsenziyaga vkz vaqt oylab sarflanaversa tadbirkor faolyat yurgizga kop kuch sarfi ketib qoladi “Summa tolov natija” qabilada ish korish kerak hamma sohada hujjatga kop vaqt ketyapti

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-24 10:24:32
Ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида асослантирилмаган маълумот, шу жумладан асослантирилмаган рекламалар тарқатганлик учун жавобгарлик масаласини кучайтириш керак. (Тошкент вил)

Yoʻlchiev Doston Rustam oʻgʻli
Taklif 2020-11-24 07:48:36
Internet nashrlarda (oqqon, jigar sirroz, yurak porogi, va boshqa) kasallikka chalinib moddiy yordam soʻrab murojaat qiluvchi insonlar koʻplab uchraydi, har bir inson issiq jon qachondir kasal boʻlishi mumkin, shuning uchun, Oʻzbekistondagi barcha byudjet va xususiy tashkilot va korxonalarda ishlovchi xodimlarning va pensiya oluvchilarning har oylik maoshidan 5000 (besh ming) soʻmdan ushlab qolinib, bu pullarni kasallikka chalinib davolanishga mablagʻ topa olmayotgan insonlarning davolanishi uchun sarflanishi kerak, bu ham katta savob boʻlardi, ham kechayu kunduz kasallikdan azob chekayotgan bemorlarning sogʻayishiga sabab boʻlardi. Bu taklifni Mening fikrim portaliga qoʻysangiz yetarli ovoz toʻplab amalda joriy qilinsa yaxshi boʻlardi.

Фозилов Дониёр Нурулло ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:21:39
Давлат корхоналаридаги талаб юқори бўлган махсус мутахассисликлар учун имтиёзли ўқиш дастурини яратиш.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-23 17:07:43
Тиббиёт соҳасида ҳар бир инсон учун йилда бир марта замонавий тибблиёт ускуналари ёрдамида текин кўрикдан ўтиш ижтимоий пакетини жорий қилиш керак. (Тошкент вил)

Юсупов Акром Рахматович
Taklif 2020-11-23 16:57:18
Ногиронликни белгилаш тизимини ислоҳ қилиш керак.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-23 16:54:53
Аҳолини иш билан таъминлаш, ўз ўзини иш билан банд қилиш ва камбағалликдан чиқариш мақсадида қишлоқ хўжаликлари соҳасида майда деҳқон фермерлар фаолиятини йўлга қўйиш лозим. (Тошкент вил)