Иргашева Нилуфар Ураловна (Навоий)
Taklif 2020-11-27 17:08:33
Интернет тармоқлари орқали шифокор қабулига онлайн ёзилиш имконини берувчи “Электрон поликлиника” информацион тизимини амалиётга жорий қилиш таклифини бераман.

Гафаров Адхамжон Абдурахмонович
Taklif 2020-11-27 16:50:13
Таклифим сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги барча туман ирригация бўлимларига ирригация-мелиорация тадбирларини (канал ва жойлардаги ички ариқларни тозалаш) бажариш учун инвестиция хисобига замонавий механизмлар бериш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-27 16:48:10
Туманлар мактаблари ўртасида кичик фан олимпиадаларини ташкил этиш ва ғолиб ўқувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш. - Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-27 16:47:33
ОТМлари профессор-ўқитувчилари имкониятини ҳисобга олган ҳолда мактабларнингнинг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш телеграм каналларини фанлар кесимида ташкил этиш ҳамда ҳафта давомида савол материаллари ва иншо мавзуларини жойлаштириб бориш; Тест саволлари ва жавоблари, масала ечимларини, улар томонидан ёзилган иншоларни юқорида белгиланган кунларда таҳлил қилиш ва ғолиб бўлган ўқувчиларни турли номинасияларда рағбатлантириб бориш. - Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-27 16:33:32
Фанлар кесимида ғолиб ўқувчиларни ОТМлари профессор ўқитувчилари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларини касб маҳоратига эга, тажрибали ўқитувчиларига бириктириш. - Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-27 16:32:58
Мактаб директорлари ва ОТМ дан бириктирилган масъуллар томонидан барча бандлиги таъминланиши зарур бўлган ўқувчилар рўйхати ва уларнинг таклифларини туманлар ҳокимлиги ҳамда бандлик бўлимларига тақдим етиш ва унинг ижро мониторингини мактаб директорлари томонидан назоратга олиниши таъминлаш. - Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-27 16:32:13
Бириктирилган ўқитувчи-педагог томонидан битирувчини ўқув йили давомида назоратга олиш, ОТМ га ҳужжат топширишини, ўқув йили давомида топширган тест натижаларга қараб ўқув йили охирида агарда ОТМ сига кира олмаса ота-оналари билан келишилган ҳолда бандлигини таъминлаш бўйича таклифларини мактаб маъмуриятига тақдим этиш. - Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-27 16:31:38
ОТМларига ўқишини давом эттириш учун ҳужжат топширадиган битирувчиларни мактаб педагогик жамоасига нома-ном бириктириш. - Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-27 16:30:59
ОТМ вакиллари ва мактаб раҳбарияти томонидан ўқув йили давомида дарсларни ўтилишини назорат қилиш ҳамда ҳар ойда бир маротаба битирувчиларни танлаган йўналишлари бўйича ДТМнинг расмий сайтларида еълон қилиниб борилаётган тест вариантларидан фойдаланган ҳолда назорат тестларини олиш ва ота-оналар иштирокида таҳлил қилинишини таъминлаш. - Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-27 16:30:17
ОТМга кириш истагида бўлган ўқувчиларни туман марказида, ҳокимлик кўмагида бир йиллик ОТМга тайёрлов курсларни ташкил этиш, ушбу курсларга ўқитувчиларни ОТМдан бириктириш. - Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-27 16:29:41
Кадрларга бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида вилоятдаги СамДУ, СамДЧТИ институтларининг 3-4 курс талабаларини мактабга жалб этиш мақсадида туманлар ҳокимликларига таклифлар киритиш ҳамда уларни мактабга келиб ишлашлари учун шароитлар (яшаш жойи учун маблағ ва қўшимча устама маблағлар ажратиш) яратиш. - Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-27 16:14:23
Ўқитувчиларнинг жамғарган рейтинг кўрсаткичлари баллари асосида фанлардан ўқув соатларини тақсимлаш ва йил давомида ўз устида ишламаган ва натижага эришмаган ўқитувчилар билан педагогик Кенгаш ҳамда Касаба уюшмасини розилигига кўра тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш чораларини кўриш. - Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси

Мурод Хаитов (Жиззах)
Taklif 2020-11-27 15:46:35
Ҳар бир ташкилот, корхона ва муассасаларда коррупция ҳолатлари содир этилганда фуқаролар учун “Коррупция–ривожланиш кушандаси” номли махсус осма қутилари ташкил этиш.

Нуриддин Холматов (Жиззах)
Taklif 2020-11-27 15:45:51
Фуқаролар ўртасида тамаки ва чилим (кальян) маҳсулотлари истеъмолига қарши кўрашиш бўйича ҳуқуқ тартибид идоралари томонидан тарғибот ишларини кучайтириш ҳамда “Hayotinga javobgar san” акциясини ўтказиш.

Мурод Хаитов (Жиззах)
Taklif 2020-11-27 15:43:53
Коррупция ҳолатлари кўп кузатиладиган соҳаларни аниқлаш бўйича аҳоли орасида мунтазам равишда сўровномалар ўтказиш. Сўровнома натижалари юзасидан ОАВда очиқ мулоқотлар ташкил этилади. Маҳаллий газеталарда мақолалар чоп этилади.

Жабборо Элдор Жиззах
Taklif 2020-11-27 15:39:56
Қурилиш, йўл, йирик ишлаб чиқариш каби монополистик соҳаларда ташкил этиладиган тендер танловларида йўл қўйилаётган ўзаро келишув ва сохта танловларга барҳам бериш.

Саъдуллаев Жума (Бухоро)
Taklif 2020-11-27 15:21:30
Ўзбекистонда барча ҳудудларда футбол академиясини ташкил этиш керак.

Назаров Имомназар (Бухоро)
Taklif 2020-11-27 15:10:54
Ногиронлиги бўлганларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотларини савдосини ўз ичига олган ягона республика веб саҳифасини ташкил этиш керак.

Қосимбеков Зиёбек Холмуродович
Taklif 2020-11-27 14:28:40
Электр энергетикаси соҳасида мавжуд юқори кучланишли 220-110-35 квт подстанцияларни хатловдан ўтказиб, модернизация қилиш лозим.(Тошкент вил)

Бўкабоев Шокир Абдумўминович
Taklif 2020-11-27 14:20:55
Қишлоқ жойларида яшовчи фуқаролар томорқа билан таъминланганлик даражаси ўрганилиб, томорқага муҳтож аҳоли учун томорқалар ажратилиши керак. (Тошкент вил)