Алиев Мурод Давронович
Taklif 2020-11-26 17:59:13
Мактабларда таьлим олаётган ўқувчилар ва таьлим бераётган мактаб ўқитувчиларининг билим даражаси мактабларда жорий қилинган 11 синф ўқувчиларининг олий таьлим муассасаларига топшириб, ўқишга кириш даражаси билан бахоланмоқда. Мактабларда билим бериш рейтинги бугунги кунда яққол номоён бўлди, шу сабабли 10-11 синф ўқувчилври учун тўлиқ давлат тест маркази программаси асосида ўқитилишини ташкил этиш.

Исмаилов Бобур
Taklif 2020-11-26 17:53:28
Ҳар бир маҳалланинг диққатга сазоворлиги ҳамда ўзига ҳос ноёблигини кенг омма орасида тарғиб қилишни йўлга қўйиш ҳамда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уюшмаган ёшларни ижтимоий тармоқлардан тўғри ва самарали фойдаланишини таъминлаш мақсадида “Ўз маҳаллангни ижтимоий тармоқлар орқали танит” ёшлар акциясини республика миқёсида ташкил этиш ва акция доирасида танловлар ташкил этиш.

Исмаилов Бобур
Taklif 2020-11-26 17:52:34
Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳодимларини аттестациядан ўтказишн тизимини ташкил этиш. Аттестациядан муваффақиятли ўтган ҳодимларни ойликларига устамалар ва тоифалар белгилаш.

Исмаилов Бобур
Taklif 2020-11-26 17:50:18
Мактабларда ўқувчиларнинг билим салоҳиятини, одоб-аҳлоқини ва маъсулиятини ошириш мақсадида, ҳар ойда бир маротаба қўшимча онлайн ота-оналар йиғилишларини ташкил этиш. (Синф раҳбарлари раҳбарлиги асосида ZOOM программаси орқали ташкил этиш)

Абдурахманов Шерзод Шомуратович Хоразм
Taklif 2020-11-26 17:40:39
Ҳар бир маҳаллада хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун “Маҳалла гузар”ларини ташкил этиш орқали маҳаллада ишсизларнинг бандлигини таъминлаш лозим

Анварбек Худаяров Хоразм
Taklif 2020-11-26 17:39:19
Президент Администрацияси ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузурида кадрлар масалалари бўйича жамоат ташкилотлари ҳамда давлат ва нодавлат органларида самарали фаолият юритиб нафақага чиққан фахрийлардан иборат Жамоатчилик кенгашини тузиш лозим.

Анварбек Худаяров Хоразм
Taklif 2020-11-26 17:38:31
Нафақадаги умумтаълим мактаблари директорлари фаолиятини таҳлил этиш асосида, уларни ёш, салоҳиятли кадрлар билан алмаштириш чораларини босқичма-босқич амалга ошириш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-26 17:32:40
Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ёш оилаларга иш жой томонидан уй-жой олишлари учун бошланғич тўловларини тўлаб бериш амалиётини жорий қилиш.

Қўйлиева Майсара
Taklif 2020-11-26 17:28:11
Ўзбекистондаги барча маданий мерос объектлари ҳақидаги электрон маълумотлар базасини яратиш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:26:53
Ёш оила тушунчасини қонунчилик доирасида ўзгартириш лозим. Чунки ҳозир бизда 30 ёшгача бўлганлар ёшлар ва шу ёшгача оила қурганлар ёш оила ҳисобланади, ҳеч кимга сир емас ҳозир ёшларнинг аксарияти 25 ёшдан 35 ёшгача оила қурмоқда ва бу янги қураётган оилаларнинг салмоқли ҳиссасини ташкил қилади. Таклиф: ёш оила тушунчасини ўзгартириш ва улар ёшини 35 ёшгача узайтириш. - Журакулов Б.

Аллаёрова Сожида
Taklif 2020-11-26 17:26:31
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни баҳолаш тизимини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:26:08
Қабристонларда маййитлар хақида малумот берувчи ва жойлашув локацияси ҳақида маълумот берувчи электрон тизим яратилса яхши бўлар эди. Хозирги кунда бу дафтарга ёзилади ва кўп холларда дафтарлар йўқолиб кетмоқда. - Хасанов Тимур

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-26 13:51:58
Фуқароларга электр,газ ва сув етказиб бериш тизимида шартномаларни суғурталашни жорий қилиб, ҳар бир узилиш учун фуқароларга суғурта тўловларини амалга ошириш механизмини жорий қилиш керак.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-26 13:31:17
Олдинлари газлаштирилган (бундан 20-30 йиллар олдин) ва ҳозирги кунда газдан узиб ташланган ҳудудлардаги газапроводларни ялпи хатловдан ўтказиб, ҳозирги кунда газ етказиб бериш имкониятларини яратиш лозим. Чунки бунақа инфратузилмани қайта шакллантириш учун яна қанчадан қанча маблағ сарф қилиниши мумкин, бу ўз навбатида давлатимиз имджига ҳам таъсир қилишини инобатга олиш лозим.(Тошкент вил)

Юсупов Акром Рахматович
Taklif 2020-11-26 12:13:35
Аҳоли истеъмоли учун ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш тизимини ислоҳ қилиш керак. (Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-26 11:21:10
Бозор фаолияти учун бозорлар атрофида эҳтиёждан келиб чиқиб текин машина турар жойлари билан таъминлаш чоралари кўрилиши керак, ҳозирги мавжуд пуллик машина турар жойлари нархлари ҳеч қандай асослантирилмасдан ўз билармончилик асосида белгилаб ташланган шу сабабли кўпчилик машина турар жойига кирмасдан машиналарни йўл четига қолдириб кетишга мажбур бўлмоқда ва ўз навбатида маъмурий жавобгарликка тортилишга олиб келмоқда.(Тошкент вил)

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:12:37
Республикамизда ахоли турмуш фаровонлигини ошириш, маънавий саводхонлигини ошириш юзасидан чет элга чиқиб кетган оилалар қатламини ўрганиш керак

Жонли табиат жамоат бирлашмаси (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:36:57
Соғлом турмуш тарзининг таркибий қисмларидан бири ҳисоблан-ган тўғри овқатланиш тартибини ҳаётга тадбиқ этиш. Маълумки, кундалик ҳаётимизда дастурхонга калорияга бой овқатлар тортиладиган туйлар, тўғилган кунлар, дўстона ўтиришлар, учрашувлар... асосан кеч пайт, уйқудан олдин, ўтказилиши анъанавий турмуш тарзига мустаҳкам боғланиб қолган. Бунда овқатланишнинг олтин қоидаси “кучқурунги овқатни қўшнинг билан егин!”, яъни умумий овқат миқдориниг 50%ни тушликда емоқ ло-зимлиги оддий ҳаётимиздан чиқиб кетмоқда. Бу ҳолат юрак – қон тизими касалликлари, семизлик... каби касаллик-ларнинг кўпайишини олиб келганлиги кундай равшан. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги то-монидан тўғри овқатланиш, яъни овқатланишнинг асосий қисми тушликда қабул қилиниши шарт эканлигини ОАВларида кенг тарғибот қилиш ва бу талабни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича Низом ишлаб чиқиши лозим.

Жонли табиат жамоат бирлашмаси (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:33:16
Ўзбекистонда “Соғлом муҳит - соғлом инсон - соғлом ақл” ғоясини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга тадбиқ этиш Маълумки, инсоннинг иммунитет тизими ҳар қандай инфекцион ка-салликларга, жумладан каронавирусга ҳам, қарши кураша оладиган ягона мудофаа тизимидир. Таъкидлаш лозимки, қаерда умумий экологик вазият оғир бўлса, бу холат уша ҳудудда яшовчи одамларнинг иммунитетига албатта салбий таъсир кўрсатади ва инсон иммунитетининг кучсизлани-шига ҳамда пасайишига олиб боради. Натижада, инсонлар касалликларга тез чалинадиган бўлиб қолишади. Иммунитетнинг асосий кушандалари - бу хозиргача инсоният томони-дан ишлаб чиқилган 9,0 млн. хилга яқин ксенобиотик, яъни одам қони учун ёт бўлган кимёвий брикмалардир. Уларнинг 200 дан ортиқ тури одам организмига ўта оғир таъсир этувчи барқарор моддалардир. Демак, бензол, асбест, пестицидлар, оғир металлар, ҳар хил бўёқлар, озиқ – овқатларга қўшиладиган кимёвий қўшимчалар... дан фойдаланишда қатъий амалий нормаларни қўллаш ҳамда бу муаммолар ечимларини то-пишга илмий асосда ёндашиш вақти келди.

Хайдаров Сухроб (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:28:42
Вилоятда ёшлар учун IT Park фаолиятини йўлга қўйиш керак.