Закиров Алим, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-30 20:54:35
Газ ва электр муаммолари, кластерлар, фермер хўжаликлари ва ҳокимликлар ўртасидаги муносабатлар, меҳнат ҳуқуқи, нотариат ва адвокатура, юридик таълим, мерос, мулк, алимент масалалари каби бугунги кунда аҳолини ўйлантираётган саволларга ҳуқуқий асослантирилган жавоблар берилиши тизимини худудларда йўлга қўйиш зарур..

Абдуллаев Хикматилла Хайруллаевич
Taklif 2020-11-30 17:19:09
Мактабгача таълим муассасаларига ёш болаларни жойлаштириш уячун сўраладиган ҳужжатларни максимал камайтирган ҳолда, туғилганлик ҳақидаги маълумотнома ва тиббий маълумот асосида жойлаштиришни йўлга қўйиш керак. (Тошкент вил)

Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-30 17:14:40
Ишлаб чиқариш соҳасида монополияга сабаб бўлувчи омиллардан бири ишлаб чиқариш жараёнидаги ишлатиладиган махсулотлар таннархининг ёпиқлиги эканлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқариш учун ишлатилган махсулотлар таннархини ишлаб чиқарувчи томонидан аҳолига очиқ кўрсатиш мажбуриятини юклаш керак. (Тошкент вил)

Абдуллаев Хикматилла Хайруллаевич
Taklif 2020-11-30 17:08:27
Фақат туман марказлари ёки магистрал йўл бўйларида эмас, ҳақиқий чекка ҳудудларда ҳам намунавий типдаги арзон уй жойлар қуриш режасини ишлаб чиқиб амалга ошириш лозим. (Тошкент вил)

Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-30 16:47:03
Таълим муассасаларида овқатланиш хоналарини замонавий талаблар асосида жихозлаб, ижтимоий шерикчилик асосида фаолият юритувчи тадбиркорликни жорий қилиш керак. (Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-30 16:41:55
Профессионал таълим тизими квоталарини давлат ва жамият талаб ва эҳтиёжлари асосида шакллантириш механизмини яратиш керак. (Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-30 16:39:27
Блогерлар фаолият олиб боришларир учун ҳуқуқий асос шакллантириб амалиётга тадбиқ қилиш керак. (Тошкент вил)

Шухрат Абдукаримов
Taklif 2020-11-30 15:31:36
Қонун лойиҳасида хусусий чиқиндихоналар ташкил этиш тартиб тамойиллари ва уларнинг молиялаштирилиши тартиби белгиланиши лозим

Хамраев Ҳусан Мамаисаевич (Самарқанд)
Taklif 2020-11-30 14:22:15
Вилоятнинг Жомбой туман марказига 30 км сув тармоғи қуриш бўйича туман ҳокимининг 2019 йил 27 ноябрдаги № 3365-Қ сонли қарори чиқарилган бўлиб, хозирда лойиха смета хужжатлари тайёрланган шундан Тошкент, Гулистон, А.Навоий, Шодлик, А.Қурбонов, Самарқанд МФЙ худудидаги 20120 нафар аҳоли ичимлик сув билан таъминланади. Ушбу сув тармоғини қуриш ишлари маблағ етишмаганлиги сабабли тўхтаб қолган. Объектларда таъмирлаш ишларини якунига етказиш учун лойиҳа смета ҳужжатларига асосан Республика бюджетидан 16,5 млрд.сўм маблағ ажратиш

Хамраев Ҳусан Мамаисаевич (Самарқанд)
Taklif 2020-11-30 14:21:04
Вилоятнинг Жомбой туманидаги 4р 238 “Самарқан-Булунғур-Чуют” автомобиль йўлининг 0-2,5 км қисмида амалга оширилаётган жорий таъмирлаш ишлари маблағ етишмаганлиги сабабли тўхтаб қолган. Объектларда таъмирлаш ишларини якунига етказиш учун лойиҳа смета ҳужжатларига асосан Республика бюджетидан 6,0 млрд.сўм маблағ ажратиш

Хамраев Ҳусан Мамаисаевич (Самарқанд)
Taklif 2020-11-30 14:19:41
Вилоятнинг Жомбой туманидаги Маданият маркази қурилиш ишлари маблағ етишмаганлиги сабабли, тўхтаб қолган. Объектларда қурилиш ишларини бошлаш учун лойиҳа смета ҳужжатларига асосан Республика бюджетидан 6,5 млрд.сўм маблағ ажратиш.

Хамраев Ҳусан Мамаисаевич (Самарқанд)
Taklif 2020-11-30 14:18:59
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17-18 март кунлари вилояти ташрифи давомида берилган топшириқларга асосан: Вилоятнинг Жомбой туманидаги 4к 502 “Жомбой-Ғазира” автомобиль йўлининг 0-2 км қисмида амалга оширилаётган жорий таъмирлаш ишлари маблағ етишмаганлиги сабабли тўхтаб қолган. Объектларда таъмирлаш ишларини якунига етказиш учун лойиҳа смета ҳужжатларига асосан Республика бюджетидан 5,0 млрд.сўм маблағ ажратиш.

Раджабов Жўрабек Санақулович (Самарқанд)
Taklif 2020-11-30 14:18:00
Жомбой туманида ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга ҳамда уларнинг маънавиятини юксалтиришга шароит яратиш учун туман ҳалқ таълими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг фаоллар зали мавжуд бўлмаган 32 та мактабга фаоллар зали қурилишини таъминлаш.

Раджабов Жўрабек Санақулович (Самарқанд)
Taklif 2020-11-30 14:17:31
Ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Жомбой туман ҳалқ таълими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг интернет тармоғига уланмаган чекка ҳудуддаги 29 та мактабни оптик толалар билан таъминлаш.

Раджабов Жўрабек Санақулович (Самарқанд)
Taklif 2020-11-30 14:16:49
Жомбой туманидаги ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида туман ҳалқ таълими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг спорт заллари мавжуд бўлмаган 18 та мактабга спорт зали қуриш.

Панич Борис Леонидович, директор Благотворительного фонда поддержки и развития просветительских и социальных проектов "ПСП-фонд" Санкт-Петербурга
Taklif 2020-11-30 12:39:49
Предложил развить систему информирования мигрантов и повысить качество пред выездной подготовки мигрантов, разработать программу для бесплатной правовой помощи в регионах стран прибытия мигрантов, развитие государственных программ по социальной адаптации детей иммигрантов, а также увеличить кадров

Жўраев Отабек Абдималикович
Taklif 2020-11-30 12:31:56
Предложил полный переход системы здровоохраения на цифровизацию позволяющий выдачу элетронных рецептов, внедрения более совершенной практики медицинской страховки, организовать телеканал для получения онлайн образования с 1-11 классов, позволяющий учиться ученикам без интернета, которые также могут использовать учебные центры социальной помощи других стран, рассмотрение и внедрение налоговой политики возврата налогов населению (опыт Южной Кореи). Жўраев Отабек Абдималикович из Южной Кореи город Сеул, докторант Университета Седжонг.

Уринов Вохиджон Валиевич
Taklif 2020-11-30 12:24:24
Предложил внедрить в систему образования международную практику по применению кредитно-модульной системы организации учебного процесса и определить правовой статус Министерства высшего образования при переходе на кредитно-модульную систему. Льготы, предоставляемые студентам при поступлении в ВУЗы сделать равноправными, пересмотреть налогообложение для выпускников ВУЗов в начале трудовой деятельности (опыт Канады). Увеличить количество учебно-практической литературы для обучения учеников, студентов соответствующих международным стандартам, в особенности по приоритетным направлениям обучения .Уринов Вохиджон Валиевич, профессор Университета Нью-Брансуик (Канада),

SAIDOV UMARJON SHUHRATOVICH
Taklif 2020-11-29 02:02:11
Муаммо: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги №3271 сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” қарорининг иловасидаги “Чора тадбирлар дастури”нинг 11 бандига асосан: Ушбу қарорда Лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосидаги илмий-техник, бадиий ва энциклопедик адабиётларни янада кўпайтириш чораларини кўриш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш белгиланган бўлиб, ижро этиш муддати 2018 йил февраль ойигача деб кўрсатилган бўлсада, бугунги кунга қадар бу борадаги ишлар амалга ошмаган. Шунингдек, бугунги кундаги “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” 2001 – 2005 йилларда нашр этилган бўлиб, 15-20 йил давомида жаҳон илм-фан соҳасида мисли кўрилмаган ўзгаришлар бўлди. Натижада, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”даги маълумотлар анча эскириб қолгани ҳаммага маълум. Таклиф: Янги қабул қилинадиган Давлат дастурига “Илм – фан соҳасида” қуйидагича бандни киритиш ҳамда ижросини таъминлаш бўйича аниқ муддатни кўрсатиш. “Лотин алифбосида олий ва ўрта махсус таълим муассасалари учун илмий-техник адабиётлар, шунингдек,12 жилддан иборат «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»нинг тўлдирилган нашрини, ҳар йили қўшимча равишда «Энциклопедия йилнома»сини чоп этиш йўлга қўйиш.”

Турсунов Мухаммаджон Бахтиерович
Taklif 2020-11-28 14:22:48
Освободить от уплаты подоходного налога родителей учеников частных НОУ в размере оплаченной стоимости учебы в частных дет садах и частных школах. Данная норма закона будет синхронизирована со статьями Налогового кодекса в части освобождения от подоходного налога лиц оплачивающих учебу детей в ВУЗах Узбекистана. Создаст равные условия для участников рынка образовательных услуг. Уменьшит теневой оборот в данном секторе, за счёт обеспечения прозрачности происхождения средств у налогоплательщиков т.е. родителей. С уважением Мухаммаджон Турсунов