"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:22:10
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий даврий босма нашрларни олиб кириш ва уларни тарқатиш фаолиятини амалга оширишга зарур имкониятлар такдим этиш. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва тарқатишга рухсат берилган хорижий даврий босма нашрлар реестрини юритиш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:19:39
Ўзбекистонда кўп миллатли аҳоли истиқомат қилади. Ушбу миллатлар (тожик, қирғиз, қозоқ) фуқароларига худудимиздаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда квоталар ажратиш

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:17:41
Аҳолининг, айниқса ёшларнинг вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказишда шароитлар яратишда вилоятлардаги мавжуд кинотеатр биноларини мукаммал таъмирлаш ҳамда янгисини қуриш. Ушбу кинотеатрларда миллий кино тақдимотларини ўтказиш хамда доимий равишда кўрстатишни йўлга қўйиш. (хозирда фақат Тошкент шаҳрида кинотеатрларда кино фильмлар намойиш этилмоқда).

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:16:21
Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)ларни бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тизимини жорий қилиш

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:13:34
Ҳудудларда Юридик институтининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш. Вилоятга малакали ҳуқуқшунос ва шу соҳага оид кадрларнинг етишмаслиги.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-16 16:10:18
Вилоятлардан кўпгина бемор фуқаролар бошқа шаҳарларга сифатли тиббий хизмати учун боришларига чек қўйиш, беморлар даволаниш учун қиладиган сарф харажатларини камайтириш ва бошқа вилоятларда тиббий хизмат сифати ошириш мақсадида тиббиётнинг турли йўналишидаги профессор ҳамда олий тоифали шифокорларни маълум бир рағбатлантириш орқали бошқа ҳудудлардаги давлат тиббиёт муассасаларида фаолиятини олиб бориши учун шарт-шароит яратиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-16 16:09:13
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонунда белгиланган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан кенг фойдаланишларига эришиш, ижтимоий тадбиркорлик билан шуғулланган ННТларга имтиёзлар бериш тизимини ишлаб чиқиш.

Худояров Фаррух Зокирович (Навоий)
Taklif 2020-11-16 16:08:44
“Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурини давом эттириш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-16 16:08:07
Хусусий тиббиётни ривожлантириш жараёнида хусусий даволаниш муассасалари томонидан кўрсатилаётан хизматларни сифатини кафолатлаш, ишчи ходимларини малакасини мунтазам амалга ошириб бориш масалалрига эътибор қаратиш лозим.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-16 16:02:50
Туман марказларида урбанизация жараёнларини тезлаштириш ва аҳоли яшаши учун жозибадорлигини ошириш мақсадида канализация тизимини ишга тушириш лозим.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-16 16:01:45
Бугунги кунда Қарши шаҳрининг аксарият кўп қаватли уйларида иситиш тизими умуман ишламаслиги, шу билан бирга иситиш инфратузилмаси йўқ бўлиб кетгани туфайли аҳоли асосан электр иситгичлардан фойдаланиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида мамлакат учун ортиқча электроэнергия сарфига, фуқаролар учун эса ортиқча пул харажатларига олиб келмоқда. Бу борада ҳар бир ёки бир нечта кўп қаватли уйларни бирга иситиш тизимини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-16 16:00:36
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини ижтимоий сўров орқали ўрганиб чиқиб, тизимда ислоҳотларни амалга ошириш, ХУЖМШ сарф харажатларини шаффофлигини таъминлаш.

Худоёров Фаррух Зокирович (Навоий)
Taklif 2020-11-16 15:57:13
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори асосида аҳолининг уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ишларини давом эттириш

Ходжаев Хасан Қахрамонович
Taklif 2020-11-16 15:55:57
Вилоят маркази Қарши шаҳрида илғор хорижий ОТМлари филиалларини очиш.

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-16 15:33:12
Жойларда психологик хизталарини кўрсатувчи бўлимларни кўпайтириш лозим. . (Сирдарё вилояти)

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-16 15:32:08
Таълим муассасаларида энг аввало ўқитувчи учун қулай ва фойдаланиш учун тегишли манбалар базасига эга бўлган, технологиялаштирилган шароит яратилишига эътибор бериш керак.. (Сирдарё вилояти)

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-16 15:31:18
Таълим муассасаларида энг аввало ўқитувчи учун қулай ва фойдаланиш учун тегишли манбалар базасига эга бўлган, технологиялаштирилган шароит яратилишига эътибор бериш керак. (Сирдарё вилояти)

Xamrayeva Mastura Ashurovna
Taklif 2020-11-16 15:25:12
Imkoniyati cheklangan xotin-qizlarni kasbga yo'naltirish maqsadida bandlikka ko'maklashish va mexnat munosabatlarini muvofiqlashtirish boshqarmasi qoshida qisqa muddatli kasbga yo'naltirish markazlari tashkil etish.

Нишонов Самандар
Taklif 2020-11-16 14:50:18
Маданият бошқармаси тасарруфида Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий методик марказини қайта ташкил этиш. ("Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси)

Хосият Раджапова
Taklif 2020-11-16 14:49:26
Мактабгача таълим муассасаларига таъминотчи корхоналарни танлаб олишда ушбу йўналишда фаолият кўрсатувчи барча тадбиркорлик субъектларини иштирокини таъминлаш учун “Ягона электрон танлов тизимини” ташкил этиш. Бу эса, эркин рақобат мухитини шакллантиради ва бунинг натижасида махсулот сифати яхшиланишига, таннарх пасайишига омил бўлиб хизмат қилади.