Янгибоев Отабек Хажимаматович Хоразм
Taklif 2020-11-16 17:29:16
Суд тизимини янада ислоҳ қилиш. Банда судялар ягона тизим судларни онлайн олиб бориш- бу қандай бўлади? Бунда таниш билишчилик олди олинади. Ишни фақат компьютер танлаган судьягина кўриб чиқиши мумкин. Бунда исталган фуқаро ёки блогер қатнашиши мумкин. Судяни компьютер фақат базадан танлайди. Қайси ҳудуддан бўлса ҳам.

Янгибоев Отабек Хажимаматович Хоразм
Taklif 2020-11-16 17:21:46
Умумтаълим мактабларида информати фани дарс соатларини кам. Шунингдек, мазкур фан соатлари 8-синфдан бошлаб ўқитилади. Ваҳоланки бола уйида телефон ва компьютер, планшетлардан фойдаланмоқда. Амалиёт билан назария уйғун эмас. Информатика дарси ўтадиган ёшда ўқувчи учун ташкил этиладиган фан машғулоти унинг учун қизиқ бўлмай қолмоқда. Шунинг учун бошланғич информатика дарсларини мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб дастурга киритиш мақсадга мувофиқ.

Hasanov Sardorjon Anvarjon o'g'li
Taklif 2020-11-16 17:07:11
Assalomu alaykum Bugun tumanimizni ko'pgina aholisi tabiiy gaz masalasida qiynalishmoqda. Tuman markazi va unga yaqinroq hududlarda gaz bo'lishi mumkin, lekin uzoqroq joylarda gaz yo'q. Gaz ballonlari orqali har bir mahallalarga yetkazib berilmoqda lekin 1 xo'jalik 30-40kunda 1marta o'sha ballondan olishyapti. Qish kelyapti kunlar sovugan aholiga noqulaylik tug'ilmoqda. Shu sababdan hududgaz ta'minot tomonidan aholiga gaz yetkazish tizimini o'zgartirib, soddaroq va tez yetkazadigan chorasini ko'rishini so'raymiz

Абдуниязов Хусан Нуриллаевич
Taklif 2020-11-16 16:58:19
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда касб таълими имкониятларини ривожлантириш” лойиҳасини (Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабзда мавжуд ва республиканинг барча ҳудудларидан талаб юқори бўлгани учун ёшлар ушбу марказга бориб 6 ой ўқиб келади) барча вилоят марказларида ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Ушбу марказда касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар, иш билан банд бўлмаган аҳоли меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрланади. Битириб келган ёшлар эгаллаган касби бўйича шартнома асосида ишлаб чиқариш корхоналарида фаолият юритади ёки имтиёзли кредит эвазига соҳасига қараб кичик цех ёки фабрика очиши мумкин.

Togʼaymuradov Аbbos Аzamatovich
Taklif 2020-11-16 16:55:04
Jazoni ijro etish muassasalari va axloq tuzatish koloniyalaridaham Oʼzbekiston yoshlar itifoqining boshlangʼich tashkilotlari faoliyatini yoʼlga qoʼyib, uning doirasida Yoshlar kutubxonasi tashkil qilish bilan ushbu muassasalardagi yoshlar oʼrtasida kitobxonlik madaniyati orqali ularning xulqlarini ijobiy tarafga oʼzgartirishga koʼmaklashish.

Xazratqulov Faqrxod Qarshiyevich
Taklif 2020-11-16 16:26:33
Xalq ta'limi tizimida ma'naviy-ma'rifiy yo'nalishlarda tashkil etilayotgan ko'rik tanlovlar, festivallarda g'olib bo'gan o'quvchilarni rag'batlantirish uchun Xalq talimi bo'limlari qoshida jamg'armalar tashkil etish.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:22:10
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий даврий босма нашрларни олиб кириш ва уларни тарқатиш фаолиятини амалга оширишга зарур имкониятлар такдим этиш. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва тарқатишга рухсат берилган хорижий даврий босма нашрлар реестрини юритиш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:19:39
Ўзбекистонда кўп миллатли аҳоли истиқомат қилади. Ушбу миллатлар (тожик, қирғиз, қозоқ) фуқароларига худудимиздаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда квоталар ажратиш

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:17:41
Аҳолининг, айниқса ёшларнинг вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказишда шароитлар яратишда вилоятлардаги мавжуд кинотеатр биноларини мукаммал таъмирлаш ҳамда янгисини қуриш. Ушбу кинотеатрларда миллий кино тақдимотларини ўтказиш хамда доимий равишда кўрстатишни йўлга қўйиш. (хозирда фақат Тошкент шаҳрида кинотеатрларда кино фильмлар намойиш этилмоқда).

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:16:21
Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)ларни бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тизимини жорий қилиш

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:13:34
Ҳудудларда Юридик институтининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш. Вилоятга малакали ҳуқуқшунос ва шу соҳага оид кадрларнинг етишмаслиги.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-16 16:10:18
Вилоятлардан кўпгина бемор фуқаролар бошқа шаҳарларга сифатли тиббий хизмати учун боришларига чек қўйиш, беморлар даволаниш учун қиладиган сарф харажатларини камайтириш ва бошқа вилоятларда тиббий хизмат сифати ошириш мақсадида тиббиётнинг турли йўналишидаги профессор ҳамда олий тоифали шифокорларни маълум бир рағбатлантириш орқали бошқа ҳудудлардаги давлат тиббиёт муассасаларида фаолиятини олиб бориши учун шарт-шароит яратиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-16 16:09:13
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонунда белгиланган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан кенг фойдаланишларига эришиш, ижтимоий тадбиркорлик билан шуғулланган ННТларга имтиёзлар бериш тизимини ишлаб чиқиш.

Худояров Фаррух Зокирович (Навоий)
Taklif 2020-11-16 16:08:44
“Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурини давом эттириш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-16 16:08:07
Хусусий тиббиётни ривожлантириш жараёнида хусусий даволаниш муассасалари томонидан кўрсатилаётан хизматларни сифатини кафолатлаш, ишчи ходимларини малакасини мунтазам амалга ошириб бориш масалалрига эътибор қаратиш лозим.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-16 16:02:50
Туман марказларида урбанизация жараёнларини тезлаштириш ва аҳоли яшаши учун жозибадорлигини ошириш мақсадида канализация тизимини ишга тушириш лозим.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-16 16:01:45
Бугунги кунда Қарши шаҳрининг аксарият кўп қаватли уйларида иситиш тизими умуман ишламаслиги, шу билан бирга иситиш инфратузилмаси йўқ бўлиб кетгани туфайли аҳоли асосан электр иситгичлардан фойдаланиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида мамлакат учун ортиқча электроэнергия сарфига, фуқаролар учун эса ортиқча пул харажатларига олиб келмоқда. Бу борада ҳар бир ёки бир нечта кўп қаватли уйларни бирга иситиш тизимини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-16 16:00:36
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини ижтимоий сўров орқали ўрганиб чиқиб, тизимда ислоҳотларни амалга ошириш, ХУЖМШ сарф харажатларини шаффофлигини таъминлаш.

Худоёров Фаррух Зокирович (Навоий)
Taklif 2020-11-16 15:57:13
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори асосида аҳолининг уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ишларини давом эттириш

Ходжаев Хасан Қахрамонович
Taklif 2020-11-16 15:55:57
Вилоят маркази Қарши шаҳрида илғор хорижий ОТМлари филиалларини очиш.