Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-17 13:23:03
Таълим тизимини ислоҳ қилиш. Ўқитувчи имконияти ва эҳтиёжларини ифода этиб давр ва замонга мос бўлган ижтимоий ҳаёт билан уйғунлашиб кета оладиган таълим тизимини яратиш. Бунинг учун таълимдан кооррупцияни йироқлаштириш, мактабларни давр талаби асосида жиҳозлаш, ўқитувчини эҳтиёжларни қондира оладиган ойлик маош билан таъминлаш, таълим тизимида ошкораликни таъминлаш.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-17 13:15:20
Халқаро миқёсдаги тадбирларда, танловларда, мусобақа ва олимпиадаларда давлатимиз рамзини ифодаловчи байроғимизнинг 2021 йили қабул қилинганлигига 30 йил бўлганлиги муносабати билан аҳолини кенг қамраб олувчи тадбирлар ўтказиш. (Тошкент вил)

Бакиров Отабек (Жиззах вилояти)
Taklif 2020-11-17 12:24:36
Олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик мақсадларига хизмат қилишини тарғиб этувчи семинар-тренинглар, акциялар ўтказиш ҳамда Ислом университети олим ва профессорларининг вилоят ҳудуди бўйича таълим муассасаларида учрашув ва давра сухбатларини ўтказишни йўлга қўйиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-17 11:45:17
Ўқитувчиларга юқори иш ҳақи белгилаш жараёнида таниш-билиш, қариндош-уруғчилик ҳамда коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида, ўқитувчининг дарс бериш маҳорати хусусида жамоатчилик фикрини инобатга олиш зарур. Бу борада ўқувчиларнинг ҳамда уларнинг ота-оналари фикрини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-17 11:44:25
Юқори маҳорат ва малака даражасига эга бўлган ўқитувчиларга юқори иш ҳақи тўлаш тизимини жорий этиш.

Раимқулов Нуъмон Раимқулович
Taklif 2020-11-17 11:43:35
Шаҳрисабз шаҳрига келаётган туристларнинг аксарияти вилоят ҳудудида 1 кундан кўп қолмаётганлигини инобатга олиб, Қашқадарёдаги шаҳар ва туманлараро туристик маршрут, “Йўл бўйи туризм” инфратузилмасини ривожлантириш.

Раимқулов Нуъмон Раимқулович
Taklif 2020-11-17 11:42:44
Шаҳрисабз ҳамда Қарши шаҳарларида меҳмонхоналар сонини кўпайтириш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, уларнинг веб-сайтларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Ушбу йўналишда зиёратгоҳларни оммалаштириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш зарур, ҳар бир зиёратгоҳ веб-сайтларини яратиш.

Давлетшин Анвар
Taklif 2020-11-17 11:41:44
Аксарият спорт тугаракларининг ёшларни қамраб олиш жиҳатидан имкониятлари чегараланганлигини, шунингдек уларнинг жойлашган жойи мактаб ўқувчиларининг яшаш жойидан узоқлиги каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида ҳар бир умумтаълим мактаб қошида камида 3 та оммавий спорт тури бўйича тугараклар ташкил этиш.

Давлетшин Анвар
Taklif 2020-11-17 11:40:32
Оммавий спорт турларини ривожланишига тўсқинлик қилаётган муҳим омилларидан бири - жойларда спорт усталари ҳамда мураббийларини етишмаслигидир. Мураббий тайёрлаш, маълум бир спорт тури билан шуғулланиб ютуқларга эришган фуқароларни мураббийлик фаолиятига жалб ҳамда рағбатлантириш тизимини яратиш.

Халимов Носир Хакимович
Taklif 2020-11-17 11:39:29
Чўл зоналарида саксовулзорларнинг йўқ бўлиб кетиши оқибатида йилнинг баҳор ва ёз фаслларида, кучли шамол кўтарилиши натижасида Қарши шаҳрида “тупроқ ёғиши” кузатилади. Бу ҳолат аҳоли саломатлигига жиддий зарар етказиб, аллергик касалликлар сонини ортишига олиб келмоқда. Юқоридаги ҳолатни эътиборга олиб, Қарши шаҳри атрофида “яшил белбоғ” барпо этиш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-17 11:38:16
Йилдан йилга вилоят ҳудудида нефт ва газ маҳсулотларини қазиб олиш бўйича турли маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг сони, углеводород ресурсларининг қазиб олиш ҳажми ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида атроф-муҳит ва экологияга ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда. Ушбу ҳолатни эътиборга олиб вилоятда истоқомат қиладиган фуқароларни саломатлигини яхшилаш, саноат ташкилотларнинг табиатга зарарини минималлаштириш бўйича барча зарур чораларни ишлаб чиқиш лозим.

Сергей Учаев
Taklif 2020-11-17 11:02:57
Обновить и усовершенствовать статистические данные в сфере здравоохранения и социального обеспечения населения РУз.

Сергей Учаев
Taklif 2020-11-17 11:01:46
Расширение программ социального заказа в сфере общественного здоровья и социального обеспечения уязвимых слоев населения.

Сергей Учаев
Taklif 2020-11-17 11:01:03
Пересмотр законодательной базы в контексте ВИЧ-инфекции в соответствии международным нормам и рекомендациям, в частности декриминализация 113 статьи УК РУз., наказания за постановку в риск заражения ВИЧ-инфекции, перевести эту статью в административный кодекс и в Закон об охране здоровья населения. Пересмотр Закона о ВИЧ-инфекции 2013 г., подзаконные акты и приказы МЗ РУз. В контексте ВИЧ-инфекции.

Мамасолиев Саидакмал Саидакбар ўғли
Taklif 2020-11-17 10:36:02
2021 йил Ўзбекисон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан 30 йиллик ютуқларни ифодаловчи фестивал ва тарғиботлар олиб бориш. Кенг оммани қамраб олувчи имтиёз пакетларини жорий қилиш.(Тошкент вил)

Raxmatov O‘ktam Rustam o‘g‘li
Taklif 2020-11-17 08:26:13
Axoliga ichimlik suviga bo‘lgan ehtiyojini qondirish. Ichimlik suvi mavjud bo‘lmagan chekka qishloqlarda suvga bo‘lgan talabni qondirish.

Istamtoshev Sulaymon Davidovich
Taklif 2020-11-17 01:12:57
Tasviriy va amaliy san'at yònalishlariga chuqur ahamiyat berib rassom va ustalarning ijodiy ishlarini savdosini yòlga qòyish kerak. San'atni qadirlamay qòydik!

Yoʻlchiev Doston Rustam oʻgʻli
Taklif 2020-11-17 00:18:22
Taklifim barcha ipoteka kreditlarini berishda boshlangʻich toʻlovini 10% saqlagan holda, muddati 20 yilgacha boʻlgan, oylik toʻlovini uyning xonalariga qarab (masalan 3 xonali uy boʻlsa birinchi yilga (12 oyga) oylik toʻlov 1.000.000 (1 mln) soʻmdan toʻlasa keyingi yildan esa davlat byudjeti oyliklari necha foizga oshsa uy uchun oylik toʻlov ham shu tarzda oshib borsa, menimcha daromadi kam boʻlgan aholi uchun umuman barcha uchun yaxshi boʻlardi, odamlarning deyarli barchasi uy qurish yoki uy olish uchun mexnat qiladi, lekin hozirgi qimmat sharoitda uy olish juda qiyin, nikohlar buzilib ketishiga ham oilalarning oʻzlarini uyi boʻlmagani ham sabab boʻlmoqda, agar shu taklif yanada takomillashtirilib joriy qilinsa hamma uchun foydali boʻlardi. Davlat byudjeti uchun ogʻirlik qilsa ham.

Safarov Dilshod Alisher ug'li
Taklif 2020-11-16 21:19:01
Uzbekiston Qiddorli yoshlarni qulab quvatlash va ularga imtyozli kirdedlar yaratish yoshlarni bantligin taminlash jinoyatchlikni oldin olish

Кенжаев Шоим Ўролович
Taklif 2020-11-16 19:32:14
мактаб таълим тизимида ота-оналар ҳамкорлигини йўлга қўйиш, ҳар бир ота она фарзандининг ҳафтасига ҳеч бўлмаганда 1 соатлик ўқув жароёнида қатнашиши ва фарзандининг доимий ўқув жараёнида фаол иштирок этиши, устозлари томнидан уй вазифаси сифатида берилган вазифаларни ўз вақтида ўзлаштириши юзасидан қаттий назорат қилиши лозим. таълимда қаттиқ қўлик тизимига қайтиш лозим. агар этибор берадиган бўлсак ҳозирги бошқарув тизмида ишлаётган кадирлар барчаси қаттиқ қўлик тизимида ўқиган керак бўлса ўқитувчисининг қаттиқ қўлигидан қўрқанидан ҳам уй вазифасини ўз вақтида тайёрлаб келишган. ҳозир замонда ўқитувчидан ўқувчилар уммуман чўчишмайди сабаби бизлар болалар тўғрисидаги ҳалқаро қонуни ратификация қилганмиз ва буни ортидан таълимда умуман ўқувчини уриш мумкин эмас бўлиб қолди. бу эса ўз ўзида