Ахмедов Рахматулла
Taklif 2020-11-18 11:08:15
Мавжуд ижтимоий корхоналар (кўзи ожизлар жамияти тасарруфидаги) фаолиятини ривожлантириш, уларга амалий ёрдам бериш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда грант маблағлари ва инвесторларни жалб этиш чораларини ишлаб чиқиш.

Абдуллаева Замира (Жиззах)
Taklif 2020-11-18 11:03:45
Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилишда чиқиндилар полигонларини кўпайтириш чораларини кўриш.

Исоқов Икром
Taklif 2020-11-18 10:59:40
Ҳудудлардаги мавжуд махсус ихтисослаштирилган (ногирон болалар учун) мактабгача таълим ташкилотларида кўпроқ штат бирликларига тиббий маълумотга эга бўлган мутахассисларни жалб этиш ҳамда ташкилот раҳбари лавозимига тиббиёт ходимидан тайинлаш мақсадга мувофиқдир. Чунки ушбу мактабгача таълим ташкилотларида ногиронлар болалар тарбияланади.

Абдуниязов Хусан Нуриллаевич, Жиззах
Taklif 2020-11-18 10:05:04
Ер сотиб олиш ва унга эгалик қилиш тартибини қонунчиликда қайта кўриб чиқиш зарурати мавжуд. Масалан, битта туманда уй-жойга муҳтож, оғир турмуш шароитидаги оилалар етарли маблағи бўлмганлиги сабабли ўз вақтида е-ижро аукционида иштирок этиб ўзи яшайдиган ҳудуддан уй-жой учун ер ололмаяпти, натижада узоқ бошқа ҳудуд(шаҳар, туман)да яшайдиган фуқаролар е-аукционда иштирок этиб ерга эгалик қилиш имкониятига эга бўлмоқда. Қонунчиликка таклиф этилаётган жиҳат шундаки, шу ҳудуддаги эҳтиёжманд, уй-жойга муҳтож кам таъминланган оилаларнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда уй-жой учун ер ажратиш масаласини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар қарорлари билан бериш тартибини жорий қилиш мақсадга мувофиқ.

Quvatov Ozod Zarifovich
Taklif 2020-11-18 09:05:16
Avvalambor barcha binosi mavjud bo'lmagan Mahalla fuqarolar yig'inlariga yangi bino qurish.

Yoʻlchiev Doston
Taklif 2020-11-17 23:02:25
Taklifim yurtimizning shahar va qishloq yoʻllarida oʻrnatilgan ayrim svetoforlar yarim tunda ham odatiy rejimda ishlayveradi, bu esa transport vositalarining behuda svetoforning qizil chirogʻida toʻxtab turishiga ortiqcha yoqilgʻi yoqishiga ham hamyoniga ,ham vaqtiga va eng asosiysi ekologiyaga zaharli gazlarni chiqishiga olib keladi, taklifim shunday chorrahalarda va piyodalar oʻtish joyi svetofori qizil chirogʻida ham agar boshqa yoʻnalishda transport vositalari va piyodalar yoʻq boʻlsa harakatini davom etishiga ruxsat berilishi kerak.

Ibragimov Jamoliddin
Taklif 2020-11-17 22:31:38
Assalomu alaykum hurmatli vatandoshlar va sog'liqni saqlash vazirligi meni taklifim butun O'zbekiston xalqini salomatligini o'ylab shu taklifni sizlarga aytmoqchiman medissina yo'nlishida maktablar tashkil qilsak buni 13 yoshdan yoki 5-sinfdan tashkil qilishni taklif etmoqchiman. Bu fikirga kelishimga sabab Ali abu ibin sino bobomiz bugungi zamonda yashamaganlarku u kishi O'qib o'rganib tabiat o'simliklaridan foydalanib insonlar dardiga malxam topgan shuning uchun medissina soxasida maktablarni joriy etish va uni o'quvchilarga yani darsliklarni joriy etishni taklif etaman Bugungi kunda ko'pchillik vatan doshlarimiz Hindistonga borib dovolanamiz buni uchun anchagina AQSh dollori kerak deb OAV larida chiqib qolishadi bu esa menda shu fikirni uyg'otdi.

Nodirbek Osimjonov Yunusjon o`g`li
Taklif 2020-11-17 21:05:48
Ta`lim sohasini rivojlantirish bo`yicha Kosonsoy tumanida IT sohasi bo`yicha ta`lim oromgohi va IT school tashkil etish . Yoshlarga zamonaviy kasblarni o`rgatish. Freelancerlik kasblarini o`rgatish orqali o`zini o`zi band qilish jarayonlarini shakllantirish.Buning uchun loyihani amalga oshirish uchun IT sohani rivojlantirish uchun past foizlik imtiyozli kredit ajratish.

Норматова Нодира Суюндиковна
Taklif 2020-11-17 18:11:36
Таклифим мактабларда факатгина инглиз тили эмас немис тилини хам бир хил соатда укитилиш кк бизни мамлакатимизни Германия бн илмий ва бошка сохаларда алокалари жудаям яхши немис Халки узини тилини билганни жуда хурмат килади иккинчидан куп немис тили укитувчилар инглиз тили кайта тайерлов курсига укиб чикиб дарс утяпти уларда инглиз тили уз мутахассислигича мукаммал эмас каердан кейин сифатли таьлим булади

Раҳимов Сардор Сабриддинович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:32:29
Меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни меъёрлаштиришнинг ижтимоий адолатли тизимини жорий этишга кўмаклашиб бориш, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) таркибида иш ҳақининг улушини барқарор сақлаб туришда Бош, тармоқ ва ҳудудий келишувлар имкониятларидан кенг фойдаланиш; Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тариф ва тарифга қўшимча қисмлари ўртасида мақбул нисбатни таъминлаш чораларини кўриш, бундай нисбат жамоа келишувлари ва шартномаларида ҳамда келгусида қонун ҳужжатларида акс эттирилишига эришиш; Иш берувчилар томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига оғишмай риоя қилиниши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, зарур ҳолларда жамоа шартномалари орқали меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори жорий этилишига эришиш.

Тилавов Шерзод Бешимович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:24:32
Маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқароларга юқори даражадаги психологик маслаҳатлар кўрсатишни таъминлаш мақсадида психолог - раис маслаҳатчиси лавозимини жорий этиш.

Содиқова Малакат Умедовна (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:21:07
Битирувчиларнинг ишга жойлашганлигини жамоатчилик назорати асосида таҳлил қилиб бориш, ушбу жараёнда аниқланган муаммоли масалалар юзасидан тегишли идораларга таклифлар киритиб бориш.

Муйдинов Дилмурод Исломжонович
Taklif 2020-11-17 17:20:40
Етимлар ( чин етим эмас) учун давлат томонидан кредитга берилаётган "имтиёзли" уйларни хамёнбоп килиш, ва хакикатдан хам имтиёзли килиш. Таклифларни хакикатдан хам инобатга олинглар...

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:41:06
Саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг атмосфера ҳавосига таъсирини камайтириш, объектларининг атроф табиий муҳитга кўрсатаётган салбий таъсирининг рухсат этилган босқичма-босқич камайиб борадиган даражаларига эришиш учун энг яхши қулай технологияларни қўллаши зарур.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:39:41
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида ННТ уйларини ташкил этиш ишларини охирига етказиш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:38:10
Давлат органлари ва жамоат ташкилотлари томонидан гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлари бўйича жамоатчилик эшитувларни мунтазам ташкил этиб бориш

Po'latov Uchqunbek Akbarovich
Taklif 2020-11-17 16:16:01
Тв каналлар тармоғини Қорақаопоғистон Республикаси, тошкент шахар ва 12 та вилоят тв каналларини барчасини кўриш имконияти барча худудларда ташкил этиш

Авазхон Валихонов
Taklif 2020-11-17 16:05:57
ҳунармандчиликка бўлган қизиқиши камайиб, ҳар-хил турдаги енгил пул топишга қизиқиши ортиб бормоқда. (ижтимоий тармоғи орқали пул топиш ва х.к). Ушбу турдаги ёшларни маҳаллардаги ҳунармандчилик билан шуғулланувчи ҳунармандларга (сартарошларга, косибларга, темирчиларга, кулолларга, наққошларга, дўппидўстларга, ошпазларга, новвойларга ва х.к) бириктириш ҳамда уларга жамоатчилик асосида хақ тўлаб келажакда ўрнини топиши учун йўл очиш. (Фарғона)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-17 16:00:27
Ҳудудларда мавжуд сув-оқава тизимларини ялпи хатловдан ўтказиш ва ҳудудларда янги сув-оқава тизимларини жорий қилиш лозим.(Тошкент вил)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:00:18
Мамлакатимиздаги реал ҳолатга баҳо берганимизда, бугун Ўзбекистон меҳнатга лаёқатли бўлган ёшдаги барча меҳнат ресурсларини тўлақонли иш билан таъминлай олмайди. Чунки, мамлакатда "демографик дивиденд"нинг юқори даражаси намоён бўлмоқда. Бундай ҳолатда ишчи кучи экспортини қўллаб-қувватлаш самарали натижага олиб келади. Бунинг учун аввало, меҳнат мигрантларининг касб кўникмаси, салоҳиятини ошириш ҳамда ташқи меҳнат бозорида кафолатланган иш ўринларини излаш чораларини кучайтириш мақсадга мувофиқ. Ташқи бозорларда мигрантларни иш билан таъминлаш бўйича 2020-2030 йиллар учун алоҳида мақсадли дастур ишлаб чиқиш керак. P.S.: ҳозирги шароитда пандемия бўлганлиги билан кейинчалик бу муҳим масалага айланиши шубҳасиз. - Аъзамов Дилнур Ўлмас ўғли