Усмоном Иброҳим Акрамжонович, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-04 15:14:19
Давлатнинг барқарор ривожланиши, унинг рақобатбардошлигини таъминлаш ишчи кучи бозорларининг тез ўзгарувчан эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда аҳолини, айниқса катта ёшдагиларни доимий равишда касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли, бугунги кунда Ўзбекистон учун катта ёшдаги аҳолини ўқитиш ва унга таълим беришга жиддий эътибор қаратиш жуда муҳим аҳамиятга эга.

Мамаджонов Адҳам Абдулла ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-04 15:13:50
Вазиятни бартараф этиш учун ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларига мос равишда Катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим беришни ривожлантириш бўйича давлат концепцияси зарур. Унинг қабул қилиниши мамлакатнинг барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсиши, камбағалликни камайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлади.

Мамаджонов Адҳам Абдулла ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-04 15:13:50
Вазиятни бартараф этиш учун ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларига мос равишда Катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим беришни ривожлантириш бўйича давлат концепцияси зарур. Унинг қабул қилиниши мамлакатнинг барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсиши, камбағалликни камайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлади.

Ҳасанов Ориф Қўчқорович, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-04 15:12:35
Ўқув-методика базасини янгилаш ва замонавийлаштириш йўлида ҳам катта ишлар қилиниши лозим. Тил билан боғлиқ қуйидаги муаммолар ҳал қилиниши керак: биринчидан, ўқитувчи ва талабаларнинг хорижий тилларни билиш кўникмаларини ошириш; рус ва бошқа тиллардаги бадиий, илмий-методик адабиётларни ўзбек тилига таржима қилишни йўлга қўйиш. Университетлардаги илмий изланишлар сони ва сифатини ҳам ошириш зарур.

Атаханов Фарҳодбек Абдумажидович, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-04 14:22:38
Ижтимоий фан мутахассиси ўтмиш ва замонавий чет эл адабиётларидаги билимларни тушуна олиш даражасида чет тилини билмас экан, демак, у фақат дарсликларга таяниб билим беради. Таклифим таълим соҳасида ижтимоий фан ўқитувчиларини ишга кабул қилиниши учун чет тилларини билишлик даражасини там ҳам мажбурий этиб белгилаш зарур.

Komiljonova Madinabonu Qaxramonjon qizi, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-04 14:22:03
Олий таълим ташкилотларини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингларида муносиб ўрин эгаллашларини таъминлаш мақсадида … миллий рейтингда сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларига академик ва молиявий мустақиллик бериш таклифини бераман.

Khoshimjonov Alisher Nuriddin ugli, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-04 14:21:39
Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитувчиларни лицензиялаш ва аттестациядан ўтказишда тизимини жорий этиш зарур. Бу нафақат фан бўйича билимлари, балки ўз фаолиятидапедагогика, таълим психологияси ва методикаси соҳасидаги билимларини қўллаш қобилияти ҳам ҳисобга олинади.

Ёкубов Абдуманноб Муминжонович, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-04 14:21:14
Бошқа мамлакатлар билан солиштирганда биздаги мактабларда ўқувчиларнинг ўқув юкламалари катталигини ҳисобга олсак, оптималлаштириш зарурий қадам эканлигини кўриш мумкин. Аммо мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламаларини камайтириш билан бир қаторда, ўқитувчиларнинг бир ставка учун ўтишлари лозим бўлган дарс соатлари миқдорини ҳам мутаносиб равишда қисқартириш ҳақида ҳам ўйлаб кўриш зарур. Бу таълим сифатини яхшилашга ёрдам беради ва ўқитувчилар даромадларининг қисқариши оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган ижтимоий зиддиятларнинг олдини олишга имкон беради.

Hoshimjonov Sharofiddin Kozimjon o‘g‘li, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-04 14:20:47
Мактаб ўқув дарсликларни яратиш ва нашр этишда бозор механизмлари ишлаши зарур. Дарсликни наширларнинг ўзи ишлаб чиқади, РТМ эса уларни вазирлик ваколат берган орган сифатида холислик билан, олдиндан эълон қилинган мезонларга мувофиқ баҳолайди ва улардан ўқув жараёнида фойдаланишга рухсат беради. Қайси нашриёт ва муаллиф дарслигини ишлатиш эса мактаб жамоасининг ихтиёрида қолиши керак.

Azimov Begali Boxodirovich, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-04 14:20:23
Биз таълим тизимини — ҳудудий таълимни бошқариш идоралари ва таълим муассасаларини маҳаллий ижро ҳокимияти органларидан ажратиш кераклиги, таълим муассасаларининг тегишли вазирликка вертикал бўйсунишини жорий этиш зарур.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-04 13:03:50
Мактаб директорларини жамоатчилик асосида ишлаш механизмини яратиш керак ва тегишли ўринбосарлар масъулиятини ошириш

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-04 13:02:35
Олийҳгоҳ талабаларини кундузги бўлишидан қатъий назар масофавий ўқиши учун шароит яратиш керак. Якунда ўзлаштирмагани учун қайта ўқув йилига қолдириш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-04 12:40:27
Мактаблардаги қўшимча ўқув дарс соатлари важи билан ташкил этилаётган тўгаракларни таълим олишнинг модели асосида дарс давомида ўргатиш чораларини кўриш

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-03 20:39:09
Пуллик ва бепул тиббиёт хизматлари бўйича қисқа прейкурантлар ботини ишга тушириш керак.

Кобилов Мансуржон Маъруфжонович, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:27:31
Менинг таклифим Ўзбекистонда лоукост авиакомпаниялар бозорининг ривожлантириш керак. Бу йўл нафақат сайёҳлар оқимининг кўпайишига, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсишига, янги бозорларни эгаллаш ва ишбилармонлик муҳитининг яхшиланишига ҳам ижобий ҳисса қўшади. Бошқача айтганда, бу иқтисодиётнинг бир неча соҳаларини ривожланишига ёрдам беради

Асадов Илхом
Taklif 2020-12-02 17:56:51
Кўп қаватли уйларни иситиш тизимини йўлга қўйиш.

Ибрагимов Элёр
Taklif 2020-12-02 17:53:58
Вилоят маркази Қарши шаҳрида фуқаролар серқатнов жойларда, мудҳиш йўл транспорт ходисалари кўп содир бўлаётган жойларни қўшимча пиёдалар йулаклари, светофор ҳамда кузатув камералари билан жиҳозлаш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 17:21:03
Вилоятлар кесимида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш ва бунда аҳолини турли жинси, ёши, соҳасикаби тоифаларга ажратган ҳолда қамровни кенгайтириш

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 17:15:28
Умумтаълим мактабларида ўқитувчиларнинг билим даражасини аниқ кўрсатадиган ва сифат жиҳатидан юқори самарадорликка эришадиган ўқитувчиларни саралаш босқичини амалга ошириш керак.

Ш.Жабборов (Самарқанд)
Taklif 2020-12-02 10:55:18
Мактабгача таълим соҳасида хусусий нодавлат МТТ лар ташкил этиш учун фоиз миқдорлари камайтирилган кредитларни кўпайтириш. - (Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси)