Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-19 15:11:12
Чекка ҳудудларда мавжуд кутубхоналар фаолиятини хатловдан ўтказиб (мавжуд кутубхоналарда кўплаб ходимлар ойлик маош асосида ишлайди, лекин биттасиям ўз иш ўрнида мунтазам фаолият олиб бормайди, кутубхонага борсангиз ҳар доим ёпиқ бўлади), янги тизим асосида кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйиш ёшларимизнинг комил инсон сифатида шаклланишида муҳим ўрин эгаллайди. (Тошкент вил)

Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-19 15:05:23
Аҳолини камбағалликдан чиқариш масаласида аниқ, йўналтирилган бизнес режалар асосида фоизсиз кредитлар, қарзлар ажратишни тизимли йўлга қўйиш керак. (Тошкент вил)

Хаитов Мурод Суннатович (Жиззах)
Taklif 2020-11-19 15:04:47
ННТлар томонидан аҳоли ўртасида оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, маърифий ва тарғибот ишларини кучайтириш, аёлларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, халқлараро дўстлик ва бирдамликни, фуқаролар тотувлигини, аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоялашни янада мустаҳкамлаш, ёшларни иш билан таъминлаш, кичик ва оилавий тадбиркорликни, касаначилик соҳасини ривожлантириш, ёш авлодни ватанга муҳаббат руҳида камол топтириш борасидаги ишларни янада хам кучайтириш ҳамда ижроия ҳокимияти ва давлат ташкилотлари билан хамкорликни йўлга қўйиш механизмини ишлаб чиқиш.

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-11-19 15:03:30
Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари сессияларида овоз бериш жарёнини электрон овоз бериш тизимига ўтказилишини таъминлаш зарур. Шунда овоз бериш жараёнларида адолатлилик ва шаффофликга эришилади.

Уткиржон Отабоев Вахобжонович
Taklif 2020-11-19 15:02:46
Коронавирус билан боғлиқ пандемия пайтида қишлоқларда аҳоли томонидан тез тиббий ёрдам машинасига бўлган эҳтиёжларнинг кескин ортганлигини инобатга олган ҳолда, Хукумат қарори билан белгиланган 13 мингдан ортиқ аҳоли сонига бир дона тез тиббий ёрдам машинаси бириктириб берилиши тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритиш... Яъни аҳоли сони 10 минг киши бўлган аҳоли пунктларига бир дона тез тиббий ёрдам машинасини бириктириш.

Бакиров Отабек (Жиззах вилояти)
Taklif 2020-11-19 15:02:43
Пандемия даврида олий таълим тизими масофавий тарзда амалга оширилмоқда. Лeкин интeрнeт тeзлиги пастлиги ва интернет трафикларининг қимматлиги талабалар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчиларга моддий қийинчиликларни туғдирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар учун интeрнeт тармоғида трафик сарфланмайдиган махсус платформа ташкил этилиши керак. Махсус платформанинг яратилиши талабаларга қулайликларни яратиб, масофавий дарсларда узлуксиз иштирок этиш имкониятини беради.

Жабборо Элдор Фурқатович
Taklif 2020-11-19 15:01:40
Чекка ҳудудларда хам аҳоли орасида, шунингдек, ёшлар ва аёллар орасида тадбиркорликнинг ва бизнес юритишнинг замонавий йўналишларини шакллантириш, кўникмаларини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-11-19 15:00:59
Айрим ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари сони яъни бир туман ёки шаҳарда 100 тагача, айримларида 100 дан ортиқ, айримларида эса 50 тагача мавжуд. Ушбу мактабгача таълим массасаларида (бола қамрови) сонига қараб услубчи штат бирликларини белгилаш мақсадга мувофиқдир.

Юсупов Акром Рахматович
Taklif 2020-11-19 14:58:33
Умумий ўрта таълим мактаблар фаолиятига ҳар хил аралашувларга чек қўйиш (ҳар хил давлат органлари ўз ҳисобларига пул тушириш керак бўлса мактабларга келиб ҳар хил кўринишдаги жарималарни расмийлаштириб кетиши урф бўлган, масалан опх сигнализациялари ўрнатилмаганлиги учун ёнғин хавфсизлик ходимлари мактаб директорини жаримага тортиши) ҳозирги кунда таълим тизимида вужудга келиши мумкин бўлган коррупцияни олдини олишга туртки бўлган бўлар эди.(Тошкент вил)

Олим Умаров
Taklif 2020-11-19 14:49:55
Электр энергия ва бошқа (газ, сув)лар таъминотини мунтазам етказиб бериш тизимини такомиллаштириш лозим. Жумладан, таъминотчи ва истеъмолчи ўртасида тузиладиган шартнома шартларига тегишли ўзгартиришлар киритиш лозим.

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-19 14:47:28
Бола парвариши учун бериладиган нафақа пулларини ҳамма аёл ходимларга берилиши керак. Mолия вазирлигининг аввалги раҳбарияти томонидан бюджетни иқтисод қилиш мақсадида бюджет ташкилотида ишлайдиган аёлларга иш жойидан бола пули берилмайдиган бўлди. Улар бола пулини фақат маҳалладан олиши мумкин. Унда ҳам оиласи кам таъминланган бўлсагина беришади. Қонунчиликдаги ушбу дискриминацияни бартараф этиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-19 13:00:23
Дори-дармон воситаларини сотиш нарх-навосини давлат томонидан қатъий назоратга олиш керак. Бу йилги пандемия даврида кўплаб фуқаролар томонидан қийинчиликларга тўғри келдилар.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-19 12:59:46
Мамлакатимиз тарихини келгуси авлодларга етказиб бериш бўйича тарихий-меъморий обидаларни сақлаш, уларни таъмирлаш бўйича Республика бюджет маблағлари хисобидан сарфлаш чора тадбирларини куриш

Ikromov Umidjon Ismattilloyevich
Taklif 2020-11-19 12:07:02
Davlat xususiy sheriklik bitimi asosida nodavlat maktabgacha ta'lim hamda o'rta talim maktablari muassasalari binolarini qurish maqsadini bildirgan tadbirkorlik subyektlariga yer maydonlarini bepul asosda barcha viloyatlar kesimida ajratib berishni tartiba soluvchi shafof qonun loyihasini ishlab chiqish maqsadga muvofiq deb o'ylayman. Bu bilan birga sog'lom raqobat monopoliya hamda sog'lom korxonalar ko'payishiga ishonamiz

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-19 11:52:41
Қишлоқ фуқаролар йиғинларини қайта ташкил этиш бўйича ижтимоий сўровномалар ташкил этиб, натижаси асосида ҚФЙлар фаолиятини йўлга қўйиш зарур. Улар томонидан МФЙлар маҳаллар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда қишлоқ аҳолисини ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш, инфратузилма, коммуникация тармоқларини ривожлантириш имкониятини яратади.

Закиров Мухаммад Бориевич
Taklif 2020-11-19 11:47:31
Здравствуйте. Как законопослушный гражданин своей страны, в 1990 году (прошло 30 лет) вложил свои сбережения в беспроцентную целевую облигацию. До настоящего времени которая не погашена. Хотел бы предложить внести в проект развития социальной сферы, вопрос погашения государственной облигации 1990 года, так как, это укрепило бы доверие к социальной сфере.

Г.Жўраева
Taklif 2020-11-19 11:32:35
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига амалиётчи психолог штатини жорий қилиш. (Фарғона)

Г.Жўраева
Taklif 2020-11-19 11:31:58
Умумтаълим мактабларида оила этикаси ва психологияси фанини жорий этиш. (Фарғона)

С.Раҳмонов
Taklif 2020-11-19 11:31:19
Маҳалла фуқаролар йиғинларининг жамият ривожланишидаги рўлини ошириш мақсадида муассаса ва ташкилот раҳбарларининг фаолиятига МФЙ орқали рейтинг баҳолаш тизимини яратиш.(Фарғона)

Собиров Сойибжон Муродович
Taklif 2020-11-19 11:30:40
Фуқаролар йиғинларида фаолияти олиб бораётган кадрларнинг салоҳияти билим даражаси қониқарли даражада эмаслиги кўп бора кузатилади. Ходимларни алохида тартибда билим малакасини ошириш, ўқув курсларга жалб этиш. (Фарғона)