Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-20 14:38:32
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасига чиқарилаётган бўш ер участка бошланғич нархини белгилашда ҳудуднинг шаҳар (туман) чеккасида жойлашувини инобатга олиб у ҳудудни инфраструктурасини ривожлантириш ҳамда ҳудуд аҳолисини бандлигини таъминлаш мақсадида истисно тариқасида фақатгина йиллик ер солиғи миқдорини инобатга олган ҳолда ушбу қийматда белгилаш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-20 14:37:22
Махсус ҳимояланган VPN тармоғи орқали кадастр, солиқ, архитектура, ёнғин хавфсизлиги, инвестиция бўлимлари интеграциялашуви тўлиқ амалга оширилишини тезкорлик билан таъминлаш лозим.

Абдувохид Эргашев
Taklif 2020-11-20 14:36:13
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонининг 5 бандидаги шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: “суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофазага олиниб, ушбу ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларга, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун ажратилишига йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ажратиладиган ерлар ва 17.06.2019 йилга қадарли ажратиб берилган ерлар бундан мустасно” деб қўшимча қиритилиши лозим. Ёки шунга ўхшаш мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, тўлиқ мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, ишчи гуруҳ тавсиясига асосан тадбиркор манфаати асосида Республика рахбариятини қарорини қабул қилиш чораларини кўриш керак.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-20 14:26:41
Аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар миқёсида доимий равишда озиқ овқат захираларини жамлаш базалари фаолиятини йўлга қўйишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини шакллантириш ва амалиётга тадбиқ қилиш лозим.(Тошкент вил)

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-20 14:18:11
Мамлакатимизда мавжуд қир-адир, тоғ этакларида маълум график асосида янги дарахтзор ва ўрмонлар ташкил қилиш механизмини жорий қилиш керак. (Тошкент вил)

Yoʻlchiev Doston Rustam oʻgʻli
Taklif 2020-11-20 14:00:29
Koʻpincha shahar atrofida va katta trassa yoʻllarida yoʻlni oʻrtasida ajratib turuvchi beton plitalar oʻrnatilgan, ortga qaytmoqchi boʻlgan transport vositalari ortga qaytish uchun faqat ruxsat etilgan joydan qayrilishga majbur qayrilib olish mumkin va qayrilib olish mumkin boʻlmagan joylar orasi 3 km bazan 4 km chiqadi. Taklifim haydovchilariga qayrilish mumkin boʻlmagan (beton toʻsiqsiz) joylarda ham qarama qarshi yoʻnalishda kelayotgan transport vositalariga halaqit bermagan holda qayrilishga ruxsat berilsa, ham vaqtdan yutadi bu esa manzilga shoshmasdan yetib olishiga, ham haydovchining kam yoqilgʻi sarflab hamyoniga foyda, ham eng muhimi ekologiyaga kamroq zaharli gazlar chiqishiga sabab boʻlardi. Bu yoʻllarda nisbatan transport harakati kamroq boʻlgani uchun qayrilib olish qulayroq.

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-20 13:56:45
Юртимизда мавжуд дам олиш масканлари, санатория ва соғломлаштириш марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари йилда бир марта дам олишлари учун имтиёзли йўлланмалар ажратиш механизмини жорий қилиш керак.(Тошкент вил)

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-20 13:50:08
Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия соатларини оширган ҳолда, ҳар кунги дарсларнинг биринчи соатини жисмоиний тарбия соати қилиб белгилаш керак. (Тошкент вил)

Атажанов Ўткир Маматсалаевич
Taklif 2020-11-20 13:33:18
Туман шифохоналарига халқ соғлиғи учун МРТ аппаратларини ўрнатиб, касаллар учун бепул ёки имтиёзли нархларда қўйиш керак, хозирги бахода кўп касалларни МРТга кўринишга маблағи етмайди

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-20 13:32:41
Таълим тизимида дарсликларни ҳар бир дарсини ижтимоий ҳаётдаги амалиёт билан боғлаган ҳолда тайёрлаб қайта нашр қилиш зарур. (Тошкент вил)

Юсупов Халил Ахрорович
Taklif 2020-11-20 12:43:32
Умумий ўрта таълим мактабларида аъло ўқиётган ўқувчилар учун “Аълочи” кўкрак нишонлари жорий этиш орқали уларни янада аъло баҳоларга ўқитишга қизиқтириш. Мотивация бўлади.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 12:42:42
Самарқанд вилоятидаги 15 та коллежга 5385 нафар , 22 та техникумга 12290 нафар абитуриент қабул қилиниши белгиланган. Бугунги кунда вилоятдаги коллежларга 7201 нафар, техникумларга 16289 нафар абитуриентлар онлайн тарзда ҳужжат топширган. Молия вазирлиги томонидан контракт тўлови миқдори 4 млн.сўм атрофида белгиланган. Шу сабабли, коллеж ва техникумларга ҳужжатт топширган абитуриентларни тўғридан-тўғри тўлов контракт асосида ўқишга қамраб олиш лозим. - Ҳамзаев Мансурхон Ғаффорович

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 12:41:55
Педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида ҳар бир умумтаълим фани ўқитувчисини “Тарбия” фанидан дарс бера оладиган қилиб тарбиялаш керак. Гуруҳ раҳбарлари “Тарбия” фани дарсларини олиб бориши мақсадга мувофиқ бўлади. “Тарбия” фанининг мазмун ва моҳиятини аввало ҳар бир педагог, директор ва директор ўринбосарлари ҳам билиши шарт. - Насимов Ҳусан Абдураҳмонович

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 12:40:56
Профессионал таълимда умумтаълим фанларини касбийлаштиришга асосланган таълим дастурлари ва ўқув адабиётларини яратиш. Масалан, иқтисодиётда математика, тиббиётда физика, қурилишда математика, қишлоқ хўжалигида кимё, ишлаб чиқаришда физика ва ҳ.к. - Насимов Ҳусан Абдураҳмонович

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 12:40:07
Самарқанд вилоятидаги 37 та касб-ҳунар мактабида 8986 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Касб-ҳунар мактабларининг ўқитиш қуввати 26180 ўқувчи ўрнига мўлжалланган. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир туманда 1 тадан касб-ҳунар макьабида қисқа муддатли ўқув курслари (3 ой, 6 ойлик сартарошлик, ошпазлик, тикувчилик, дурадгор, тракторчи-машинист, элетрик ва ҳ.к.) ташкил этиш ҳамда ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни жалб этиш. Касб-ҳунар мактабларида етарли даражада жиҳозлар, адабиётлар, ва мастерлар мавжуд. - Ҳамзаев Мансурхон Ғаффорович

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 12:39:20
Олий таълим муассасалари ёки техникумларда ишлаб чиқариш таълими усталарини тайёрлашни йўлга қўйиш. - Насимов Ҳусан Абдураҳмонович

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 12:38:29
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган (чин етимлар, ногиронлар, боқувчисини йўқотганлар) туман (шаҳар) ҳокимликлари тавсияси асосида ёшларга биринчи навбатда грант асосида ўқишга кириш учун коллеж ва техникумларга квота ажратиш. - Ҳамзаев Мансурхон Ғаффорович

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 12:37:39
Касб-ҳунар мактаблари битирувчиларини 3 йил эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича ишлагандан кейин олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки бўлимларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш механизмини яратиш. - Насимов Ҳусан Абдураҳмонович

Yoʻlchiev Doston Rustam oʻgʻli
Taklif 2020-11-20 11:26:35
Taklifim taksichilik faoliyati bilan shugʻullanadigan Damas avtomobillari uchun litsenziya olish tartibini soddalashtirish va davlat bojini damaschilarning kunlik yoki oylik daromadiga qarab adolatli belgilash kerak, baribir litsenziyasiz yurgan hamma Damas avtomobillari uchun jarima qoʻllashni iloji yoʻq agar shu taklifim yanada takomillashtirilib amalda joriy qilinsa ham Damas haydovchilariga ham davlat byudjetiga foyda boʻlardi yurtimizda aksariyat odam tashuvchi transport bu Damas avtomobili agar yoʻlda YPX xodimi turgan boʻlsa Damaschilar aylanma uzoq yoʻldan yurishiga bu esa ortiqcha yoqilgʻi sarflashga ham ekologiyaga ham hamyoniga ham aholini manzilga kech yetib borishiga yoki faoliyatini toʻxtatishga majbur boʻlsa shundoq ham qiynalib yurgan aholiga qiyinchilik tugʻiladi.

Режаббоев Тохиржон Хакимжонович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-20 10:32:01
Ушбу масала ҳуқуқни муҳофаза қилиш, мудофаа, хавфсизлик соҳаларида яхши йўлга қўйилган. Бошқа давлат хизматларида ишлаётган аксарият шахслар ҳам давлат манфаатлари йўлида сидқидилдан ишлаб келмоқда. Аммо уларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш буйича аниқ тизим йуқ. Айнан давлат ишида ишлаётган хизматчиларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш тизимини йўлга қўйилиши, давлат ишига ҳар томонлама юксак билим ва кўникмаларга эга бўлган билимли ёшларни давлат ишига жалб этади, ушбу соҳада ишлаш учун кўплаб ёшлар орасидан энг муносибларини танлаб олиш имконияти вужудга келади ҳамда давлат ишида ишлаш ёшлар учун ифтихор бўлади. (Давлат хизмати тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқиш жараёнида ҳам ушбу масалани кўзда тутиш лозим)