Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:57:13
Мамлакатимиздаги давлат тиббиёт муассасаларида ошхона, кирхона ва тиббий чиқиндиларни йўқ қилиш хизматлари аутсорсингга ўтказиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:56:42
Республикамизда хусусий тиббиётни ривожлантириш мақсадида Давлат-хусусий шериклиги асосида фаолият ташкил этиш бўйича лойиҳалар концепцияси ишлаб чиқиш зарур

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:56:04
Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини мажбурий аккредитациядан ўтказиш тартибини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш

Д.Юлдашова
Taklif 2020-11-24 16:15:55
Мактабгача таълим тизимидан бошлаб болаларга (яни тайёрлов гуруҳидаги болаларга) йўл харакати қоидалари юзасидан таълим бериш жараёнини жорий этиш. (Фарғона)

С.Раҳмонов
Taklif 2020-11-24 16:15:14
Идентификациялаш ID-карталари 2020 йилда жорий этилмади. Ушбу ID-карталарни 2021 йилдан кенг жорий этиш. (Фарғона)

С.Раҳмонов
Taklif 2020-11-24 16:14:37
Фарғона шаҳрида Олий ҳарбий авиация билим юрти филиалини ташкил этиш. (Фарғона)

Ғ.Кодиров
Taklif 2020-11-24 16:13:10
Автомобиль йўллари ҳолатини доимий мониторинг қилиш ва мониторинг натижасида худудлардаги таъмирталаб ички йўлларини доимий таъмирлаб бориш (Фарғона)

Рашид Алиев
Taklif 2020-11-24 16:10:08
Юртимизнинг чекка худудларида кутубхоналар сонини ва сифатини ошириш мактаб ва литцейларда китобхонлик мусобакаларни мумтазам утказиб туриш керак ва мусобака голибларини рагбатлантириб туриш даркор.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-24 16:09:33
Аввало олий таьлим муассасалари талабаларни турар-жой билан таьминлашни ислох килиш керак масалан; кечки булимда укийдиган талабаларни турар жой билан таьминлаш зарур ёки уларнинг хавфсизлигини таьминловчи чора тадбирлар курилиши керак, айникса, чекка вилоятлардан келган талабаларни турар-жой билан таьминланиши зарур.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-24 16:09:01
Чет тилларини ургатувчи университетлар ва институтлар тилни факат умумий ургатмасдан уни сохаларга ажратиб ургатиши керак.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-24 16:05:58
1.Нафакат мактаб ва лицейларда балки университетларда хам укитувчилар талабаларга нисбатан талабчан булиши зарур 2.Унивеситет укитувчиларни когозбозлик ишлари билан банд килмаслик ва гурухларга рахбарлик килишни тухтатиш керак. Бунинг урнига талабаларни назорат килувчи ва когозбозлик ишларига жавоб берувчи махсус комиссиялар тузилиши ёки масьул шахслар тайинланиши зарур.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:53:38
Самарқанд вилоят аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш (Каттақўрғон шаҳрида 80 мингдан ортиқ аҳоли сонидан келиб чиқиб, 3 та оилавий поликлиника бўлиши лозим, ҳозирда улар мавжуд эмас. Самарқанд шаҳрида 11 та оилавий поликлиниканинг ҳар бири 75-80 минг аҳолига хизмат кўрсатмоқда, норматив бўйича ҳар бир поликлиника 30-35 минг аҳолига хизмат кўрсатиши лозим). - Холбек Элибоев (Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:53:02
Спиртли ичимликка ружу қўйган, гиёвандликка мубтало бўлган шахсларни мажбурий ва ихтиёрий даволаш ҳамда “Маст фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш марказлари”ни такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш. - Холбек Элибоев (Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси)

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-24 15:52:45
Юридик талимни янада такомиллаштириш,юридик сохалар учун алохида факултетлар очилиши,квоталар сонини янада ошириш максадга мувофик хисобланади.

Раджабова Зарнигор Тиллаевна (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-24 15:49:52
Туғруқ комплексларидаги норайсмий тўловлар ва таниш-билишчиликларга тўла барҳам бериш.

Маржона Очилдиевна
Taklif 2020-11-24 14:55:21
Хозирги кунда ижтимоий тармоқларда ижтимоий химояга мухтож оила фарзандларининг юрак пароги билан касалланиши ва уни даволатиш учун маблағ етишмаслиги сабабли турли хил пул йиғиш йўллари авж олмоқда, Давлат хафсизлиги хизмати томонидан ушбу холатлар кескин тўхтатилиб ягона “Мехр нури” фонди ташкил этиш орқали даволаш ишларини амалга оширишга этибор қаратиш

Азамова Наргиза Олимовна
Taklif 2020-11-24 14:55:00
Ёшлар ўртасида ажримни камайтириш, ажрим холларини олдини олиш мақсадида “Ёш оила” маркази ташкил этиш ва марказ томонидан иола қуриш, маьлум муддат таьлим олган ёшлар учун никох гувохномаси ва туўилган болалар учун гувохномалар олишлари учун тафсиялар бериш

Қурбонов Оқил Аннаевич
Taklif 2020-11-24 14:54:35
Аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсадида Давлат томонидан жорий этилаётган жарималар кенг Жамоатчилик мухокамасидан ўтган холда қонун қабул қилиш

Хазратқулова Зуххра Хусан қизи
Taklif 2020-11-24 14:54:12
Мактабгача талимни қамровини кенгайтириш мақсадида барча давлат мактабгача таьлим муассасаларида 1 йиллик бепул таьлимни йўлга қўйиш орқали қамраб олиш келгуси йил учун тўловлар жорий этиш.

Азамова Наргиза Олимовна
Taklif 2020-11-24 14:53:53
Хозирги кунда оилавий ажримлар ва ёшлар ўртасида кенг кузатилаётган ижтимоий ахволни яхшилаш мақсадида давлат томонидан назорат қилинадиган психолглар марказларини ташкил этиш