Хамроқулов Миролим Абдужалилович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-20 10:33:04
Хокимлар томонидан маълум бир худуда етиштириш ноқулай бўлган сабзовот ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини мажбурий жойлаштириш холатларига бархам бериш керак. Туб ахолининг фикр муолохозаларини ўрганган холда ва уларнинг фикрларидан келиб чиқиб шу худуднинг хусусиятларидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш лозим

Билимжонов Темур Ғайратжон ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-20 10:29:27
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилаётганда маҳаллий аҳолининг кенг қатламини қимматли қоғозлар борасидаги билимларини оширишга ҳам эътибор қаратилса яхши бўларди. Уларнинг бўш турган маблағи ҳисобига акциядор бўлиб даромад кўриш борасида кўникма ривожлантирилса, қимматли қоғозлар бозорида янги рақобат муҳити юзага келади.

Холмуродов Бекзод Фарходович
Taklif 2020-11-20 08:47:15
камунал ҳизматларига алохида эътибор қаратиш

шарипов санжар убайдуллоевич
Taklif 2020-11-20 00:42:29
Сократить военный и милицейский состав на 50 %.этим мы сможем сэкономить бюджет и направить в те отрасли где мы отстаем.мы же не воюем ни с кем,зачем нам столько дармоедов!!!

Камилов Толибжон Абдуманноб ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-19 21:50:20
Иқтисодиёт глобаллашуви шароитида логистик концепциясини ишлаб чиқиш зарур бўлиб, концепция транспорт, омборхона ва экспедиция хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган комплекс тизимни яратиш учун хизмат қилади. Бундай тизимларнинг асоси замонавий, халқаро стандартларга жавоб берувчи, юқори даражада механизациялашган, кўп турдаги мақсадларга хизмат қилувчи ва кенг хизмат кўрсатиш комплексига эга юкларни тўпловчи ва қайта ишловчи терминал комплекслари бўлиши керак.

Абзалханов Алишер Абдихамид ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-19 21:49:41
Давлат корхонаси ёки хусусий фирма кўринишида ҳар бир вилоятда тиббий асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатувчи, яъни таъмирловчи ташкилотларни ташкил этиш керак. Шунингдек, тиббий асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатувчиларни кўпайтириш ва тегишли муассасаларда етарлича штат бирликларини жорий этишни таклиф қиламан.

Қурбанов Анварбек Абдурасулович
Taklif 2020-11-19 21:46:35
Ўзбекистоннинг тоғли худудларида туристик кластерларни яратиш туризмнинг ривожлашида катта омил хисобланади. Туризм кластерларини амалга оширишда 4 та секторни ривожлантириш зарур: Жумаладан: Биринчиси – туристик хизматлар ишлаб чиқариш сектори. У фирма ва агентликларни бирлаштиради, жумладан, сайёҳларни дам олиш ва соғломлаштириш муассасаларига (меҳмонхона, кемпинг, санаторий-курорт) жойлаштириш, уларни олиб юришга мўлжалланган транспорт корхоналари (автотранспорт, темир йўл ва авиакомпаниялар), умумий овқатланиш муассасаларини (ресторанлар, кафе, ошхона) ва кўнгилочар жойларни (музейлар, театрлар, аквапарк ва бошқалар), миллий боғлар, қўриқхоналар, ботаник боғлар, ҳайвонот боғи ва бошқаларни ўз ичига олади. Иккинчиси – хизмат кўрсатиш сектори. У банк, кредит тизимини ва суғурта ташкилот

Хайдаров Иқболжон Абдуғофорович
Taklif 2020-11-19 21:45:54
Қишлоқ ҳўжалиги ерларини самарали ишлатиш борасида фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан инвестиция ва айланма маблағ учун кредит маблағларини олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида гаров сифатида ишлатилиши мумкин бўлган барча активлар рўйхатини ишлаб чиқиш керак. Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланаётган давлат корхоналарини хусусийлаштириш зарур.

Эргашев Алишер Анваржонович
Taklif 2020-11-19 21:26:55
Тадбиркорлик субьектлари банкрот бўлиб қолса ёки ўз мажбуриятларини бажара олмай қолган тақдирда таъсисчилар ўз маблағларидан тўловларни амалга оширишлари шартлиги бўйича норматив ҳуқуқий хужжатларга ўзгартириш киритиш зарур.

Алиёров Саидакбархон Ибодиллохон ўғли
Taklif 2020-11-19 21:25:39
Ижтимоий тармоқларда ўз фаолиятини олиб бораётган шахсларни аниқлаш ва уларни солиққа тортиш бўйича туман ДСИ ларда ишчи орган ташкил этиш лозим.

Омонов Мансурбек Мурадович
Taklif 2020-11-19 21:23:39
«Хар бир оила тадбиркор» дастури буйича, тадбиркорликда тушунчаси булмаган шахслар томонидан кабулхонага кредит олишда ва ер ажратилишида мурожаатлар келиб тушмокда, келгусида, аник биснес режа асосида тадбиркорлик килмокчи булаётганларни укитиш, тушунчасини хосил килишда амалий ёрдамлар бериш марказини ташкил этиш

Нарзуллаев Азиз Орифович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 18:14:28
Автомобилларни сотиб олиш учун 85% олдиндан тўловни бекор қилиш, бозорга автомобилларни эркин савдо асосида, навбатсиз сотишни амалга ошириш. Чет эл автомобилларини ҳеч қандай солиқларсиз импорт қилиш.

Hamidov Rashid Shomiddinovich
Taklif 2020-11-19 17:28:40
Imtiyozli kreditlar olish uchun quyma oltin yombi larni kredit mablag'lariga yonaltirish kerak 10000000 dan 30000000 gacha tahsimlab.

Шакаров Дилшод (Навоий)
Taklif 2020-11-19 17:24:56
Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредитлар ажратиш ва ушбу кредитларнинг қайтарилишида коллекторлик ташкилотлари фаолиятини жорий қилиш.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-19 16:26:14
Деҳқон фермерт хўжаликлари фаолиятида ер балбанитети ва ҳажмига қараб ягона солиқ жорий қилиш орқали (масалан 5 балбанитетли 1га ер учун ягона солиқ миқдори шунча) деҳқон фермер хўжаликлари фаолиятига ҳокимият тизимлари аралашувларини кескин камайтириш. (Тошкент вил)

Қурязов Шавкат Йўлдошович
Taklif 2020-11-19 16:16:29
Қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган ерларни лазер технологиялари осида текислаб экин экиш тажрибасини оммалаштириш назарда тутадиган чора-тадбирлар белгилаш лозим.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-19 16:07:11
Республика ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги махсулотларини экпорт қилиш бўйича етакчи тадбиркорлар ёки ҳудудлар тажрибасини бошқа ҳудудларда оммалаштириш бўйича чора тадбир ишлаб чиқиш, бу борада мунтазам ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-19 16:01:17
Чекка қишлоқ жойларида хотин-қизлар учун ишчи ўрин яратган тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари, ер ажратиш масаларида енгилликлар бериш тизимини жорий этиш

Уткиржон Отабоев Вахобжонович
Taklif 2020-11-19 15:36:59
Сўнги йилларда ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, аҳолига сифатли ва арзон ичимлик сувини доимий таъминлаб бериш мақсадида "Сув оқава" монопол ташкилотига рақобатчи хусусий сув таъминоти ташкилотларини ушбу бозорга киришига рухсат бериш.

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-19 15:28:34
Давлатнинг солиқ сиёсатида турли хил солиқларни оптималлаштириш орқали тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва тадбиркорларни кўпайтириш имкониятларини яратиш керак. Шунда солиқ тўловчи тадбиркорлар сони ошиши билан давлат томонидан ундириладиган солиқ миқдори ҳам ошган бўлар эди. (Тошкент вил)