Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:40:25
Республика ва маҳаллий бюджетларнинг прогноздан юқори тушумларининг ярмини инфратузилма объектларини ривожлантиришга йўналтириш мехнизимини қўллаш

Очилов Миршод Мустафоевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-20 16:50:57
Банклардан олинган кредитларни шартнома муддатида тўлай олмаётган фуқаролар учун кредит муддатларини узайтиришни иккинчи марта қўшимча шартнома орқали чўзиш амалиётини яратиш

Исаков Артур Хоразм
Taklif 2020-11-20 15:31:56
Шаҳарлар ва туманлардаги истирохат боғларида 5 ташаббус бўйича ҳар бир ташаббус доирасида алоҳида махсус ер майдонлари ажратиш.

Исаков Артур Хоразм
Taklif 2020-11-20 15:31:33
Чекка ва чегара олди ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёшларни янада қўллаб-қувватлаш (табиий газ ва электр энаргиясининг узлуксизлигини таъминлаш).

Икбол Машарипова
Taklif 2020-11-20 15:27:13
Ёш тадбиркорлар ва фермерларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ қабулхоналарида махсус Call center лар ташкил этиш.

Мавлонов Саьдулла Алиевич
Taklif 2020-11-20 15:22:42
Тадбиркорлар томонидан яратилаётган махсулотларига талабни ошириш ва савдо айланмасини кучайтириш мақсадида Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган жахон бозорида рақобатбардош корхоналар номи остида ээкспорт қилиш

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-20 14:57:44
Юртимизнинг чинничилик анъаналарини давом эттирган ҳолда янги ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга қўйиш, бутун республика бўйлаб чинни ярмаркаларини ташкил қилиш керак. (Тошкент вил)

Рашид Алиев
Taklif 2020-11-20 14:41:18
Тадбиркорлардан ортиқча тўлов ундирилишни олдини олишда солиқ органлари ходимларининг малакасини ошириш, ортиқча тўлов ундирилишига йўл қўймаслик бўйича қатъий назорат тартибини ўрнатиш, тадбиркорларнинг ортиқча ундириб олинган тўловларини уларнинг мурожаат этмасидан аввал автоматик тарзда қайтарилиш тизимини жорий этиш лозим.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-20 14:40:51
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида шартнома шартларидан келиб чиқадиган пул маблағларини ундириш ҳақидаги даъволар бўйича давлат божидан озод қилиш.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-20 14:39:15
Тадбиркорлик субъектларини судга мурожаат қилиш тартибини соддалаштириш ва даъво аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар турларини иҳтиёрий қилиб белгилаш.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-20 14:38:05
Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан ер участкасини электрон топосъёмкани бириктириш талабини олиб ташлаб, жараённи тезлаштириш учун интернет тармоғидаги “Google maps” ёки “Google карты” дан фойдаланишни жорий этиш лозим.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-20 14:36:44
Бўш ер участкаларини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасига ҳар ойнинг 5 ва 20 саналарида жойлаштирилишини қатъий назоратга олиш лозим.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-20 13:28:10
Мамалакатимизда мавжуд кўприк ва йўл қурилмаларини ялпи хатловдан ўтказиш, шунингдек, кўприк ва йўл қурилмалари яроқлилигини баҳолаш тизимини жорий қилиш керак.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-20 13:24:33
Қишлоқ хўжалиги соҳасида кластерлар фаолиятини аниқ кўрсаткичлар асосида баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва кластерлар рейтинги асосида узвий мониторинг қилиб бориш зарур. (Тошкент вил)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 12:46:47
Тижорат банклари кўмаги орқали касб-ҳунарга ўқитиш марказлари имкониятларидан келиб чиқиб, ёшларни жалб қилган ҳолда, иссиқхона, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, боғдорчилик, лимончилик, сабзавот етиштириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишларида тадбиркорликни ва кичик бизнес тармоқларини ташкил этиб, уларнинг бандлигини таъминлаш. - Ҳамзаев Мансурхон Ғаффорович

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 12:44:25
Меҳнат бозорига янги кириб келаётган ёшларга якка тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун гувоҳнома тўловларини 6 ойгача олмаслик, қўшимча солиқ имтиёзларини жорий этиш. Боғдорчилик, чорвачилик, қуёнчилик, паррандачилик билан шуғулланиш учун бериладиган кредитнинг имтиёзли муддатини камида 3 йил этиб белгилаш. - Ҳамзаев Мансурхон Ғаффорович

Эшматов Шакарбой
Taklif 2020-11-20 12:44:06
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш сиёсатини босқичма босқич амалга оширишни давом эттириш. Бугунги кунда шаҳар марказларидаги куп қаватли уйлар ёнида кимёвий ишлов берилган (филтердан ўтган) сувларни аҳоли пулга сотиб олади. Шу ускунани аҳоли хонадонларигача етиб борадиган қилиб берса, нархини тадбиркор белгилаб қўйсин. Уйлардан хлор сув келади.

Yoʻlchiev Doston Rustam oʻgʻli
Taklif 2020-11-20 12:20:08
Taklifim foydalangandan keyin ham oʻz butunligini saqlab qoladigan buyumlar masalan: ruchka qobigʻi, siyohdoni, bir martalik soqol olish moslamasi, biror mahsulotning yelim yoki metal idishi, gigiyena vositalari shampun krem balzam, sprey dezodorant, yelim quloq tozalash choʻplari, koʻp martalik lezviyalar, qurilish materiallari idishi, farmasevtika preparatlari idishi, turli energetik va boshqa ichimliklar hamda oziq ovqatlar idishi va shunga oʻxshash maishiy chiqindilarni, oʻsha buyumni qayta ishlov berish harajatlarini hisobga olgan holda ishlab chiqaruvchi korxona yoki distribyutor tomonidan aholidan qayta sotib olish yoʻlga qoʻyilsa ham ekologiyaga foyda ham aholining harajatlari biroz boʻlsada kamaygan yoki oʻzini oqlagan boʻlardi, atrof muhit esa zaharli moddalardan holiroq boʻlardi

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 11:07:06
Республика ва маҳаллий бюджетларнинг прогноздан юқори тушумларининг ярмини инфратузилма объектларини ривожлантиришга йўналтириш мехнизимини қўллаш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 11:05:46
Марказий банк инфляцион таргетлаш режимининг моҳияти ва мақсадлари, уни амалга ошириш шарт-шароитлари, ижобий таъсирлари ҳамда унга эришиш муддатлари ҳақидаги маълумотни жамоатчиликка объектив, аниқ ва содда усулда етказиб бориш механизимини юритиши зарур