Мўминов Абдулло Илоҳомович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 15:57:18
Автотранспорт воситаларини техник ҳолатини текшириш диагностика товар (хизматлар) бозорида рақобат муҳитини яратиш ҳамда нархларини қатъий белгилаш.

Қудратов Баҳодир Ғайбуллаевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 15:52:41
Мижоз ва тижорат банки ўртасидаги “Тўлов терминалидан фойдаланиш тўғрисида”ги шартнома шартларига ўзгартириш киритиш.

Насыров Мамур Тахирович
Taklif 2020-11-18 14:06:16
Только мая программа ежемесячно будет приносить в казну Рес.Уз. более 30.000.000.000 сум от предпринимателей малого и среднего бизнеса. 90 956 19 96

Насыров Мамур Тахирович
Taklif 2020-11-18 14:03:49
Только мая программа ежемесячно будет приносить в казну Рес.Уз. более 30.000.000.000 сум от предпринимателей малого и среднего бизнеса. 90 956 19 96

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-18 14:02:46
Ҳудудларнинг логистик имкониятларини маълум бир тамойиллар орқали ошкора баҳолаш ва бунинг асосида ҳудудларга нисбатан инвестиция талабларини жорий қилиш механизмини жорий қилиш зарур.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-18 13:47:29
Ўзбекистон Республикасида кунлик фойдаланувчилари сони 10 000 кишидан ошган ижтимоий тармоқ вакиллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида расмий идораларини очиши зарурлигини ифодаловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш лозим.(Тошкент вил)

Рахмонов Бекмурод раимович
Taklif 2020-11-18 13:24:01
Хусусий тадбиркорлик ташкил этиш ва янги тадбиркорлик фаолиятини ташкил этмоқчи бўлган фуқороларимизга нисбатан давлат рўйхатидан ўтиш тизимини тадбиркорлик фаолияти ташкил этилгандан сўнг амалга ошириш.

Чориев Рахмонберди Бойтўраевич
Taklif 2020-11-18 13:22:22
Бўш турган бино иншоатларни 0 физ қийматида тадбиркорларга маьлум муддатга ижарага бериш, ва тадбиркорлиги ривожланган тадбиркорлар билан шартнома бекор қилиниб янги тадбиркорларга бериш.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-18 13:22:20
Чекка ҳудудлар логистика ва комуникациясини ривожлантириш орқали чекка ҳудудлар инвестицион жозибадорлигини ошириш, чекка ҳудудларга инвестиция жалб қилишда мавжуд имтиёзларни мониторинг қилиб баҳолаш асосида маълум имтиёзлар пакетини шакллантириб амалиётга тадбиқ қилиб бориш.(Тошкент вил)

Рахмонов Бекмурод раимович
Taklif 2020-11-18 13:20:07
Иқтисодиётни ривожлантириш ва саноат сохасида ишлаб чиқариш хажмини ошириш мақсадида йирик тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилфётган миллий махсулотларга рақобатдош чет эл товарлари импортини тўхтатиш

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-18 13:14:23
Тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, банк хизматлари соҳасидаги рақамлаштириш жараёнлари хусусида тадбирколик сектори вакиллари учун ўқувлар ташкил этиш, мобил иловалардан самарали фойдаланишни ўргатиш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 11:57:31
Давлат бюджетининг муҳим таркибий қисми бўлган маҳаллий бюджет масаласида ҳудудларда айнан мактабгача, мактаб таълим тизимларида солиқ маданиятини ошириш, солиқларни бюджетга тушувчанлигини оширишда одамларимизнинг онгига таъсир кўрсатишнинг психологик ва социологик омиллари билан боғлиқ дастурлар ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, бюджет маблағларини сарфланиши жараёнида жамиятимизда ҳар бир инсон онгли равишда тушуниб етиши билан биргаликда ҳар бир ҳудудларда маҳаллалар кесимида маҳаллий бюджетга қанча миқдорда солиқ бераётганлиги ва шу ҳудудларга маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағлар қандай сарфланаётганлиги таҳлиллари олиб борилиши мақсадга мувофиқдир. - Холбаев Шаҳриёр (Жомбой тумани)

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-18 11:46:35
Вилоятлардаги “Агрохимлаборатория”ларни Қишлоқ хўжалиги бошқармалари қошида ташкил этиб, замонавий лаборатория жихозлари билан таъминлаш, буюджет маблағлари хисобидан молиялаштириш ва хар бир контур ер майдонлари тупроғидан намуналарни доимий равишда олиб, лабораториядан ўтказиб, мутахассис аграномлар томнидан намунавий технологик карта асосида пулсиз маслахатлар беришни йўлга қўйиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-18 11:43:42
Мамлакатимизда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича имтиёзли кредит маблағларини ажратиш, ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотиш ва қадоқлаш ишларида маслаҳат ва консалтинг тизимини жорий этиш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-18 11:42:08
Мамлакатимиз ҳудудидаги марказий шаҳарлардаги, хусусан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги марказий шаҳарлардаги аҳоли зич жойлашган маҳаллаларни коммуникация тармоқларини янгилаш, канализация тармоғини тортишга йўналтириш зарур.

Абдувохид Эргашев
Taklif 2020-11-18 11:29:31
Кредит хужжатларини онлайн юбориш тизимини жорий этиш, талаб этиладиган хужжатларни яна хам соддалаштириш, кредит хужжатларини кўриб чиқиш учун қисқа (5 кунлик) муддат ўрнатиш лозим.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 10:44:01
Маҳаллий давлат ҳокимиятлари ҳузурида мустақил илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш, уларни молиялаштиришни маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга ошириш, маҳаллий кичик грантларни ташкил этиш керак. Изоҳ: шунда илмий тадқиқотлар реал масалалар, ҳудудлардаги муаммоларга илмий ёндашув асосида чуқур ўйланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишга, ҳудудни ривожлантиришга ёрдам беради. - Аъзамов Дилнур (Самарқанд шаҳри)

Narbayeva Zarina
Taklif 2020-11-17 20:07:49
Assalomu aleykum! Taklifim shuki, talabalar uchun ham biror kredit turi ajratinglar. Ish joyidan malumotnoma, kafil shaxs, oylik maoshi bunaqa narsalarni sòramaydigan kredit turi. Chunki biznes qilishni, shaxsiy biznesini yòlga qòyishni xoxlaydigan talabalar kòp. Ular orasida ishlamaydigani, oylik olmaydigani, kafillik uchun birorta shaxsni olib kelolmaydigani, garovga qòyish uchun biror xil mulki yòqlari ammo yaxshi biznes ģoyasi borlari, tadbirkorlik qilishni juda xoxlaydiganlari bor. Ularga ham imkoniyat yaratish kerakku. Etiboringgiz uchun va taklif qabul qilayotganlaringgiz uchun rahmat!

Ismatov Sadillo Todinnovich
Taklif 2020-11-17 18:19:32
Koʼproq ish oʼrinlarini yaratish kerak ,hozir ko'pchilik doimiy ish oʼrniga ega emas , ayniqsa pandemiya sababli ko'pchilik ish oʼrnidan ayrildi

Ҳамидов Феруз Файзуллоевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:19:04
Туризмнинг янги йўналишларини жорий этиш. Бухоро вилоятини туризм чорраҳасига айлантириш ва Бухоро шаҳрида туризмнинг барча йўналишларини ўз ичига қамраб олган туризм мега марказини барпо этиш орқали туристлар оқимини янада кўпайтириш.