Насруллаев Феруз
Taklif 2020-11-27 18:31:04
Яширин иқтисодиётни қисқартириш чораларини кўриш.

Азизов Анвар
Taklif 2020-11-27 18:22:31
Беш ўринга мўлжаллаган автотранспортларга одам ташишлари учун бериладиган лицензияни бекор қилиш.

Эшмонов Хошимжон Зафарович (Навоий)
Taklif 2020-11-27 17:07:46
Қишлоқ жойларда, олис чекка ҳудудларда алоқа ва интернет тизимини йўлга қўйиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш керак.

Бердиева Гулчехра Собировна (Навоий)
Taklif 2020-11-27 16:57:29
Коммуникация тизимига янги иновацион лойихаларни олиб кириш керак. Чунки, қиш кириб келади ҳам уй-жой коммунал бошқармаси тизимидагилар, энергия ва газ ҳамда ширкат ходимлари совуқ кунларда кўп қаватли уй-жойларни иситиш тизимидаги муаммоларни бартараф этишга киришади. Пиёдалар йўлакларини ковлаб ташлайди, пиёдалар учун бир мунча ноқулайликлар келтириб чиқаради. Ковлаган жойларини кўмиб 10 кундан кейин яна қайта ковлайди. Давлатни пули шундоқина хаво сарфланмоқда.

Турдиева Зилола (Бухоро)
Taklif 2020-11-27 15:09:29
Тижорат банкларида кредит фоизи қайта молиялаштириш ставкаси билан тафовуқ ўта катта, ушбу кредитларнинг йўналишлари бўйича қайта молиялаштириш ставкаси билан устига банк томонидан қўйилиши мумкин бўлган максимум суммани мажбурий белгилаш керак.

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-27 14:16:53
Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини ислоҳ қилиб, лозим даражада фаолият олиб бормаётган уюшмаларни тугатиш ва ўрнига муқобил давлатга тегишли идоралар фаолиятини йўлга қўйишни жорий қилиш керак. (Тошкент вил)

Rixsiyev Samandar Jamahid o'g'li
Taklif 2020-11-27 13:29:23
O'zbekiston Respublikasida texnolog kadrlar salohiyatini oshirish va ishlab chiqarish sohalarini milliylashtirishda Belarus modelidan foydalanish.

Rixsiyev Samandar Jamahid o'g'li
Taklif 2020-11-27 13:29:17
O'zbekiston Respublikasida texnolog kadrlar salohiyatini oshirish va ishlab chiqarish sohalarini milliylashtirishda Belarus modelidan foydalanish.

Boykobilov Murodjon
Taklif 2020-11-27 09:34:14
Uy xojaliklariga ixcham quyosh sistemalari uchun subsidiya va kredit ajratish. Hindiston bu bo'yicha dunyoga namuna bo'lmoqda. Ortiqcha energiyani tarmoqqa qayta sotish va hisob kitob jarayonida elektr hisoblagichlarni shunga moslashtirish kerak. Ya'ni energiyani saqlashga akkumulyator o'rnatish xarajatidan ko'ra tarmoqqa uzatilsa arzon tushadi. Bu uchun bir uyga o'rtacha 5-10kvtli sistema yetarli. Bu kopi bilan 15-30 mln so'm degani. Sistemani eng qimmat qismi akkumulyator. Akkumulyatorni 4 ta bo'lishi shart emas, 1 dona 200 Amperlisi yetarli. Bizda quyosh sistemalari qimmatligi sababli hamma ham hohlamaydi o'rnatishni. Bojxona to'lovlari yuqoriligi va ortiqcha energiyani tarmoqqa sotishni ilojsizligi ham uy xojaliklarini bu sistemani o'rnatish ommalashmaganligini muhim sabablaridan biridir. Agarda O'zbekistonda sharoit yaratilsa keyingi 10 yilda 1 mlnta shunaqa sistema o'rnatilsa energiyaga bo'lgan ehtiyoj va ta'minot 30-50ga foiz qoplanadi. Lekin sohaga lobbizm va monopolizm kirib qolsa kutilgan natijaga erishilmaydi.

Ibrokhimkhon Akhmadkhonov
Taklif 2020-11-26 20:45:26
1. Moliyaviy ta'limni va biznes savodxonligini rivojlantirish lozim. Buning uchun maktab va litsey davri oxirgi ikki yilligi uchun barcha yonalishlardagi talabalar uchun shaxsiy bydjetni boshqarish (personal budgeting management) va soliq mehanizmi tushuntirilishi va eng sodda bizneslarni boshqarish konikmasi shakllantirilishi lozim. 2. Jismoniy shaxslarga online tarzda yakka yoki guruh uchun ta'lim berishiga barcha lizensiya talablari, soliq, yoki yuridik shaxs tashkil etish talablari bekor qilinishi kerak. Insonlar foydali bilimni erkin va arzonroq realizatsiya qila olishi, davlat rivojlanishini tezlashtiradi. 3. Barcha davlat tashkilotlari ozining tasdiqlangan kamida besh yillik strategic rejasi bo'lsin. Shu rejaga muvofiq har bir ichki yunalish bolimlarida ham besh yillik rejasi bolsin. Ana shunda butun tashkilotni maqsadi nima, nima uchun bu tashkilotda ishlayapman, meni hissam nima degan savollarga javob olinishi mumkin.

Taxirov Javoxir Alijonivich
Taklif 2020-11-26 19:21:09
Manopoliyaga yòl qòymaslik. Manopol tashkilotlarni faoliyatini cheklab unga raqobatdosh bolaoladigan zavod fabrikalarni kopaytirish. Agar import qilinadigan narsalarga cheklov bolmasa soliq miqdori kamaysa manopol tashkilotlar kamayishini kuzatish mumkin shunda xalq qiynalmasdan har qanday tabaqa hohlagan narsanini olishi mumkin. Exportga etiborni kuchaytirib ozimizni mahsulatlar bilan dunyoga tanitish kerak. Tadbirkorni har taraflama qòllab quvatlab soliq imtiyozlarini berish kerak shundagina òzimizga ham tadbirkorga ham anchagina foyda keltirishi mumkin.

Ғайбуллаев Анвар
Taklif 2020-11-26 18:54:47
Давлат мулки объектларини сотиб олган ҳар бир тадбиркорлик субъекти ёки хорижий инвесторга алоҳида ёндашиб, уларнинг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажаришда юзага келадиган муаммоларни бартараф этишни тўла таъминлаш.

Қудратов Баҳодир Ғайбуллаевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-26 18:50:31
462-модданинг 10-қисмига асосан агар янги ташкил этилган юридик шахсда ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммаси рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар, 365 га бўлинган ва рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилганда бир миллиард сўмга тенг суммадан ошса, у ҳолда бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади. 462-модданинг 10-қисмига ўзгартириш киритиб, “Агар янги ташкил этилган юридик шахсда ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор реализация қилишдан олинган даромад суммасини рўйхатдан ўтган кунга бўлиб, 365 кунга кўпайтирилганда бир миллиард сўмга тенг суммадан ошса, у ҳолда бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади” таҳририда баён қилиш лозим.

Қудратов Баҳодир Ғайбуллаевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-26 18:49:48
Солиқ қодексининг 99-моддаси, 4-қисмига асосан қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш чоғида қарз олувчининг даромади қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Рахматов Бобир Ўктамович
Taklif 2020-11-26 18:48:40
Туман (шаҳарлар)даги бозорларда доимий тартибни назоратга олувчи инспекция ташкил этиш керак. Фақат республикага бўйсунадиган.

Сафарова Зухра
Taklif 2020-11-26 18:05:29
Янги савдо сотиқ ишлари фаолиятини бошлаган тадбиркорлар учун 2 ой мобайнида давлат рўёхатидан ўтишда имтиёзлар яратиш

Холтўраев Бегзод
Taklif 2020-11-26 18:00:38
Банкоматларда пулларни нақдлаштириш банк томонидан 1 % устама хизмати мавжуд, ривожланган давлатларда ушбу хизматдан фойдаланишда аҳолига енгиллик яратиш мақсадида устаманинг миқдорини камайтириш.

Исмаилов Бобур
Taklif 2020-11-26 17:48:39
Ҳар бир маҳалла ҳудудларида малакавий касб-ҳунарга эга бўлган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида, маиший хизмат кўрсатишга ихтисослашган кўп қаватлик “Тадбиркорлик марказлари”ни ташкил этиш. Марказларнинг фаолияти, шароитлари, ҳар ойлик ижара маблағлари, маблағлар сарфланиши шаффоф шаклда марказлар учун умумий платформада жамоатчиликка етказиб бориш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:31:04
Стандартлаштиришни энг ривожланган хорижий давлатлар тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, ҳар бир соҳаси, ҳар бир тармоғи, керак бўлса ҳар бир қадами стандартлаштирилган. Натижада дунё бозорида рақобатбардош маҳсулот ва хизмати билан етакчилик қилмоқда. Маҳсулот (хизмат)ни синов сертификатини бериш тизимидан олдин бизда стандартлаштириш тизини модернизация қилишимиз лозим. Шундагина Биринчидан, ички бозоримизни ҳимоя қила оламиз. Иккинчидан экспортни ҳажмини ошира оламиз. - Шаҳриёр Холбаев

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-26 17:29:16
“Ҳар бир оила табиркор” дастури доирасида кредит ажратиш тизимини қайтадан кўриб чиқиш.