"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:20:44
Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари тўлиқ таъминланмаяпти. Аҳолининг чет элда ишлаши, яшаши ва бошқа ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқий саводхонлиги етарли эмас. Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. (уларга яшаш, ишлаш, дам олиш ҳамда қонунда белгиланган бошқа ҳуқуқларни таъминлаш).

Суяров Абдумалик Михлиевич (Жиззах вилояти)
Taklif 2020-11-16 16:06:23
Молия тизимида бюджет маблағларини рақамли иқтисодиётга ўтказиш орқали коррупцияни олди олинади. Шунингдек, ушбу тизимни камерал назоратга олиш механизмини ишлаб чиқиш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:04:08
Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни баҳолашда фаолият юритаётган синов ва калибрлаш лабораторияларининг моддий-техника базасини шакллантириш, жаҳон стандартларига жавоб бер оладиган инвентарлар ва ускуналар билан таъминлаш ҳамда аҳолига ахборот етказиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-16 16:03:59
Маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган товар ва ҳизматларни сифати ва нархига қараб давлат тақдим этаётган имтиёзлардан фойдаланиш тизимини жорий этиш зарур, яъни маҳсулот сифати юқорилиги ва нархининг ҳамёнбоплиги кўпроқ давлат имтиёзларига эга бўлиш имконини бериши мақсадга мувофиқ.

Мўминов Абдулло Ибодович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-16 16:01:23
Товар ва молия бозорларида янги иштирокчиларнинг киришини соддалаштириш.

Каттаев Азамат Собирович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-16 16:00:32
Бозорлардаги тадбиркорлик субъектлари томонидан сотиладиган радиоэлектроиника деталлари ва нано технология (компютер, ноутбук, аудио ва видео қурилма)ларининг аниқ нархланишини қатъий белгилаш лозим. Сотиладиган мазкур товарларнинг ҳақиқатда нархи қанча эканлиги фуқарол учун сир, тадбиркор уни 3 ёки 5 баравар нархда сотаётган бўлса ҳам уни билишмайди. Ушбу воситаларнинг реал нархларини назорат қилиш тизимини яратиш керак.

Савриев Собир Содиқович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-16 15:59:38
Солиқ ҳисоботлари таҳлили ҳамда солиқларни тўлаш динамикасига қараб, белгиланган солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаган солиқ тўловчилар рўйхати Солиқ қўмитаси томонидан шакллантириш, уларга Халқ депутатлари Кенгашлари қарорига асосан келгуси солиқларига имтиёзлар ёки бонуслар тақдим этиш учун таклифлар киритиш таклиф этилади. Бунинг ҳисобига бюджет даромадларини ўз вақтида ва тўлиқ ундириш имкониятлари ошади. Солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чоралари кўрилади.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-16 15:58:45
Солиқ тизимига доир ҳар қандай қонун ва норматив ҳужжатларни мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка манзилли етказиш тизимини жорий этиш. (буклет ва бошқа турдаги тарқатма материал орқали).

Қудратов Баҳодир Ғайбуллаевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-16 15:58:09
Тадбиркорлик субъектларига тегишли бино ва иншоотларнинг солиқ ҳисоботларидаги қиймати билан ҳозирги кундаги бозор қиймати ўртасида жуда катта фарқ борлиги натижасида мол-мул солиғидан йўқотишлар кўп бўлмоқда. Ҳозирги кунда тадбиркор фақатгина гаровга қўйиш учун мулкни қайта баҳолатиши ҳеч кимга сир эмас. Солиқ кодексининг 412-моддасига ўзгартириш киритиб, кўчмас мулкларни баҳолаш тизими йўлга қўйиш керак. Бунда, қиймати 500 млн.сўмгача бўлган мулкларни ҳар 3 йилда, 500 млн.сўмдан 1 млрд.сўмгача мулкларни ҳар 2 йилда, 1 млрд.сўмдан ортиқ мулкларни ҳар йилда бир маротаба мажбурий баҳолаш тизимини йўлга қўйиш лозим. Натижада юридик шахсларнинг мол-мулк солиғига тушум кўпаяди, мулкка бўлган муносабат ўзгаради.

Насруллаев Феруз Мейлиевич
Taklif 2020-11-16 15:57:24
Ўзбекистонда бир неча йиллардан буён давлат томонидан инвесторларга берилган имтиёзлардан фойдаланиб, самарали фаолият юритиб келаётган хорижий инвесторларнинг фаолиятини оммлаштириш.

Ғаффоров Ёқуб Насриевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-16 15:56:55
Вилоятда ташкил этилаётган кичик саноат зоналарини коммуникация (электр энергия, газ ва сувоқава) тармоқларига уланишини тезлаштириш.

Фозилов Ихтиёр Нурулло ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-16 15:51:23
Автотураргохлардан фойдаланиш хизматини такомиллаштириш (бозорлар, зиёратгохлар, касалхоналар, темирйўл, аэропорт, жарима майдончалари каби жамоат жойларидаги тўлов хизмат тўғрисида) Хизмат кўрсатиш объектлари ва жамоат жойларидаги ҳудудга таълуқли жойлардаги автотураргоҳлар учун пул йиғимларини тўхтатиш.

Фозилов Ихтиёр Нурулло ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-16 15:46:05
Автотураргохлардан фойдаланиш хизматини такомиллаштириш (бозорлар, зиёратгохлар, касалхоналар, темирйўл, аэропорт, жарима майдончалари каби жамоат жойларидаги тўлов хизмат тўғрисида) Хизмат кўрсатиш объектлари ва жамоат жойларидаги ҳудудга таълуқли жойлардаги автотураргоҳлар учун пул йиғимларини тўхтатиш.

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-16 15:30:22
Хунармандчиликни ривожлантириш учун хозирда ажратилётган имтиёзли кредитларни муддатини узайтириш. (Сирдарё вилояти)

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-16 15:29:47
Тадбиркорлик субьектлари хусусан ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғуланадиган кичик бизнес вакилларига қулай шартларда инфратузилма обьектларига уланиш имкони яратиш. (Сирдарё вилояти)

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-16 15:29:02
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини ажратиш ваколатини инвестициянинг самарадорлигига қараб, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ваколатига бериш (Сирдарё вилояти)

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-16 15:28:22
Чет эл инвесторлари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказишда афзалликлар бериш.(Сирдарё вилояти)

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-16 15:27:36
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар таъсисчилари томонидан кооператив низолар юзасидан судларга даъво киритилганда давлат божи тўловидан озод қилинмаганлиги сабабли айрим тадбиркорлик субъектларида муаммолар юзага келмоқда.(Сирдарё вилояти)

Хаётбек Маткосимов
Taklif 2020-11-16 14:46:27
Солиқ қонунчилиги ва бошқа норматив хуқуқий хужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиб, худди ЯТТлар каби, зарур пайтда фалиятини тўхтатиб, кейин бир алоқа хати билан тиклайдиган шароит қилиб бериш лозим. Шунда, тадбиркорлар ҳам турли хил солиқдан қочиш ёки фаолиятини тўхтатиш ва тиклашдаги муаммолар бартараф этилади.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-16 14:44:14
Экспорт қилувчи корхоналарнинг экспортга йўналтирилган маҳсулотлари учун қайтариладиган қўшимча қиймат солиқлари (ҚҚС) тадбиркорнинг ҳисоб рақамига қайтарилиши учун Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси электрон тизимларини интеграция қилиш орқали экспортга йўналтирилган маҳсулотлари божхонадан чиқиб кетиши билан солиқ идораси томонидан ҚҚС маблағини автоматик тарзда тадбиркор мурожаат этмасидан қайтариш тизимини жорий этиш лозим.