Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-17 15:30:41
Экспорт учун тайёрланадиган махсулотларнинг майда деталларини импорт қилишда имтиёзлар яратишни маълум бир баҳолаш тизими шакллантирилган ҳолда олиб бориш.(Тошкент вил)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 15:29:11
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш жараёнида идора ва ташкилотларнинг веб-сайтларининг тўлақонли ва замонга мос дизайнда ишлашини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Идора ва ташкилотлар сайтларининг конструктураси, дизайни ва бошқа кўплаб жиҳатларини қайта кўриб чиқишлари зарур. Кўпчилик идораларнинг сайтларига ташриф буюрсангиз, уларнинг аксарияти бир хил қурилишга эга эканлиги, оддийлиги маълум бўлади. Давлат идораларининг сайтларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва харажатлар учун молиявий манбаларни топиш масаласини ҳал қилиш лозим. - Аъзамов Дилнур (Самарқанд шаҳри)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 15:26:53
Амалга оширилаётган катта-катта лойиҳаларнинг иқтисодий самараси ва келтирадиган натижалар, айтайлик, бир неча юзлаб кишиларнинг иш билан таъминланиши, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилиш каби омиллар соясида уларнинг экологияга хавфи бир четда қолиб кетаётгандек, назаримда. Айни шу масалани ҳал этиш борасида лойиҳани бошлашдан олдин "экологик экспертиза" ўтказиш амалиётини янгидан жорий қилиш лозим. Мавжуд тизимни такомиллаштириш керак. - Аъзамов Дилнур (Самарқанд шаҳри)

Худаяров Бобуржон Сабиржонович (Наовий ш)
Taklif 2020-11-17 15:08:35
Тошкентда доимий руйхатга киришда, яъни харбий хизматчиларга ипотека уйининг пулидан келиб чикиб давлат божини 0.05 фоиз белгиланган. Бу фоизни 0.01 фоизга тушириш карор лойихасини тадбик этиш лозим.

Мадумаров Хусниддин
Taklif 2020-11-17 14:43:55
Ёшлар иттифоқи томонидан кредит олиш истаги мавжуд бўлган ёшларни лойиҳаларини шакллантиришда тижорат банклари иштирокини таъминлаш зарур. Шу билан бирга, талабгорларни рўйхатини шакллантириш жараёнида ўзаро аълоқадор шахсларни (рўйхат шакллантирадиган ташкилот ёки тижорат банки) мазкур манзилли дастурга киритилишини текшириш механизмини яратиш лозим

Тиллаева Муқаддасхон Ориповна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-17 14:43:23
Уюшмаган ёшларни ўзини-ўзи банд қилиш бўйича ўзлари қизиққан турли хил ҳунарлар (Дурадгорлик, авточилангарлик, пайвандлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш бўйича кичик ишлаб чиқариш ва ҳ.к) бўйича жихозлар, станок, мини технологияларни 3-5 йиллик муддатга имтиёзли асосида лизинга бериш.

Қобилов Нуриддин Шерзодбек ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-17 14:42:27
Деҳқончиликка қизиққан ёшлар учун унумдор ерлардан ўртача 20-30 сотихдан деҳқон хўжалиги учун ер майдонлари ажратиш. Уруғлик ва кўчат учун субсидиялар ажратиш.

Абдукаримов Шохжахон Алишерович
Taklif 2020-11-17 14:41:47
“«Ҳунарманд» уюшмасини ва унга аъзо бўлган хунармандларни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига уюшган аъзо сифатида аъзолик бадали тўловисиз киритиш;”

Тургунов Диёр Абдухалилович, Андижон вил
Taklif 2020-11-17 14:41:04
Шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан тадбиркорларга автошохбекатлар ва бошқа фаолият учун вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилаётган ер майдонларини ҳам аукцион савдолари орқали сотилишини йўллга қўйиш.

Бувабеков Хумоюн Отабекович, Андижон вил
Taklif 2020-11-17 14:39:54
Ҳудудларга келаётган инвесторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида инвестиция киритиш, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва муайян иш ўрнини яратиш шарти билан истисно тариқасида бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатининг муддатини узайтириш ва тўғридан – тўғри (аукционсиз) ер майдонлари ажратиб бериш ваколатларини бериш.

Анварбек Худаяров Хоразм
Taklif 2020-11-17 14:30:30
Ҳудудларда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида вилоят марказларида “Мини технологиялар” кўргазмаларини ташкил этиш. Амалиётда кредит маблағини олган ёш тадбиркорлар фаолиятини нимадан бошлашни билмайдилар.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-17 13:58:37
Рақамли иқтисодиётга ўтиш, замоанай техника ва технологияларни жорий этиб, инсон омилини камайтириш орқали давлат фуқаролик хизматчилари коррупцияга қарши курашиш маданиятини шакллантиришнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш керак

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-17 13:56:01
Ривожланган мамлакатлар тажрибалари асосида экология соҳасидаги жиноятлар ҳамда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик, ноёб ўсимликларни сақлаб қолиш юзасидан янги стандартларни жорий этиш ва қатъий жавобгарлик чораларини кучайтириш бўйича жиноят кодексига таклифлар киритиш керак

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-17 13:55:00
Коммунал хўжалик вазирлиги тизимидаги бир қатор ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш, уларга замонавий технология ва техникалар етказиб бериш, мутахассисларни малакасини ошириб, вақтинча бюджетдан ойлик маошлар ажратиш ва ташкилотларни самарали фаолият юритишларини қатъий назоратга олиш юзасидан тизимли дастур ишлаб чиқиш керак. Шунингдек, хорижий ривожланган давлатлар тажрибаларини жорий этиш зарур.

Янгибоев Отабек Хажимаматович Хоразм
Taklif 2020-11-17 13:29:47
“Ишсизлар портали”ни ташкил этиш лозим. Мазкур порталда мамлакатимизда бандлиги таъминланмаган фуқароларнинг онлайн базаси шакллантирилади ҳамда уларни иш билан таъминлаш масалалари онлайн назорат қилиниши назорат қилиб борилади.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-17 11:46:55
Республика миқёсида тадбиркорлик борасида салмоқли натижаларга эришган тадбиркор аёллар форумини ташкил этиш ҳамда ўтказиш.

Абдувохид Эргашев
Taklif 2020-11-17 11:04:24
Ҳусусий баҳолаш муассасалари ва банкнинг ўз баҳолаш хизмати фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш лозим. Шунда гаров қиймати суммасида тафовут пайдо бўлиши олди олинади ва тадбиркорнинг вақти ҳамда маблағи тежаб қолинади.

Абдувохид Эргашев
Taklif 2020-11-17 10:58:23
Аҳолига ҳамда тадбиркорларга ажратилаётган имтиёзли кредит маблағларини таъминотчи корхоналарга махсулот етказиб бериши ёки кўрсатилган хизматлари амалга оширганидан сўнг ўтказиб берилган такдирда ҳам, махсулот таннархини ва кўрсатилган хизматни бозор баҳосидан ортиб кетмаслигини қаттиқ назоратга олишни ёки тадбиркор томонидан таклиф этилган субъектга ўтказиб кредитни мақсадли сарфланишини назоратга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Таъминотчи корхоналарнинг танлаб олиниши, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва етказиб берилаётган ашёлар нархлари шаффоф бўлишини таъминлаш. Натижада, кредитга махсулот олаётган тадбиркор томонидан таъминотчи корхонадан сотиб олинган махсулот, кўрсатилган хизмат нархи асоссиз равишда ошиб кетмаслиги, олинган кредит маблағи давлатга ўз вақтида қайтарилиш

Умидхон Рашидов
Taklif 2020-11-17 10:54:33
Банк тизимини шаффофлигини таминлаш учун марказ томонидан ажратилган маблағларнинг миқдорини ва календар тартибини доимий равишда оммага кўрсатиб бориш шарт. Бунинг натижасида мурожаатларни кўриб чиқилишини шаффофлиги таминланади, тадбиркорлик ривожланиши жадаллашади. Банк муассасаларига нисбатан ишонч ортади.

Кенжаев Шоим Ўролович
Taklif 2020-11-16 19:49:00
аҳолини электроэнергия бўлган талабини қондириш ва узлуксиз электроэнергия билан таъминлаш мақсадида янги ҚУЁШ СТАНЦИЯларини қуриш бу орқали табиий газ, кўмир каби ёқилғи манбалари заҳирасидан унумли фойдаланиш ва тежалган маблағлар ҳисобидан янги мактабгача таълим ташкилотлари мактаблар қуруш мавжудларини моддий техник базасини мусахкамлаш.