Narbayeva Zarina
Taklif 2020-11-17 20:07:49
Assalomu aleykum! Taklifim shuki, talabalar uchun ham biror kredit turi ajratinglar. Ish joyidan malumotnoma, kafil shaxs, oylik maoshi bunaqa narsalarni sòramaydigan kredit turi. Chunki biznes qilishni, shaxsiy biznesini yòlga qòyishni xoxlaydigan talabalar kòp. Ular orasida ishlamaydigani, oylik olmaydigani, kafillik uchun birorta shaxsni olib kelolmaydigani, garovga qòyish uchun biror xil mulki yòqlari ammo yaxshi biznes ģoyasi borlari, tadbirkorlik qilishni juda xoxlaydiganlari bor. Ularga ham imkoniyat yaratish kerakku. Etiboringgiz uchun va taklif qabul qilayotganlaringgiz uchun rahmat!

Ismatov Sadillo Todinnovich
Taklif 2020-11-17 18:19:32
Koʼproq ish oʼrinlarini yaratish kerak ,hozir ko'pchilik doimiy ish oʼrniga ega emas , ayniqsa pandemiya sababli ko'pchilik ish oʼrnidan ayrildi

Ҳамидов Феруз Файзуллоевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:19:04
Туризмнинг янги йўналишларини жорий этиш. Бухоро вилоятини туризм чорраҳасига айлантириш ва Бухоро шаҳрида туризмнинг барча йўналишларини ўз ичига қамраб олган туризм мега марказини барпо этиш орқали туристлар оқимини янада кўпайтириш.

Фозилова Иқболой Холмурод қизи (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:17:12
Ўрта-махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳамда хусусий тадбиркорлик соҳасига жалб этиш.

Юсупов Аплишер Хасанбаевич
Taklif 2020-11-17 16:36:36
Миллий пул бирлигимиз сум банкнотаси оёк ости килинганлиги учун жавобгарлик белгилаш

Shaymardanov Faxriddin Samatovich
Taklif 2020-11-17 16:27:26
Атом энергетик-саноат комплексини ривожлантириш

Авазхон Валихонов
Taklif 2020-11-17 16:02:44
Фарғона вилояти, Бешариқ туманида 62 та МФЙларда 228.0 минг киши истиқомат қилади, ишсиз аҳоли сони 8306 нафарни ташкил этади. Туманнинг кам таъминланган қатламига ихчам иссиқхоналар қуриб бериш хисобига туман аҳолиси даромадларини ошириш (Фарғона)

Авазхон Валихонов
Taklif 2020-11-17 15:57:51
Ривожланган давлатлар қаторида бўлган Кореа халқ демократик Республикаси тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда аҳоли томонидан чиқариб ташланаётган чиқиндиларни олиб кетиш учун уч турдаги сабзавот ва меваларлардан чиққан чиқиндилари учун, қоғоз маҳсулотларидан чиққан чиқиндилар учун, пластик турдаги маҳсулотлардан чиққан чиқиндилар учун юк машиналарини ташкил этиш. Ташкил этилган сабзавот ва мевалардан чиққан чиқиндиларни (халқ тилиди пўчоқларни) чорва билан шуғулланувчи фермер ҳўжаликларига етказиб улар томонидан парвариш қилинааётган чорваларни озиқасини таъминлаш. Қўғоз ва пластик турдаги чиқиндиларни килограммига қараб олиб, чиқинди учун хақ тўланадиган коммунал тўловларни камайтирган ҳолда қайта ишлаб чиқариш учун йўналтириш. (Фарғона)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-17 15:30:41
Экспорт учун тайёрланадиган махсулотларнинг майда деталларини импорт қилишда имтиёзлар яратишни маълум бир баҳолаш тизими шакллантирилган ҳолда олиб бориш.(Тошкент вил)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 15:29:11
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш жараёнида идора ва ташкилотларнинг веб-сайтларининг тўлақонли ва замонга мос дизайнда ишлашини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Идора ва ташкилотлар сайтларининг конструктураси, дизайни ва бошқа кўплаб жиҳатларини қайта кўриб чиқишлари зарур. Кўпчилик идораларнинг сайтларига ташриф буюрсангиз, уларнинг аксарияти бир хил қурилишга эга эканлиги, оддийлиги маълум бўлади. Давлат идораларининг сайтларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва харажатлар учун молиявий манбаларни топиш масаласини ҳал қилиш лозим. - Аъзамов Дилнур (Самарқанд шаҳри)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 15:26:53
Амалга оширилаётган катта-катта лойиҳаларнинг иқтисодий самараси ва келтирадиган натижалар, айтайлик, бир неча юзлаб кишиларнинг иш билан таъминланиши, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилиш каби омиллар соясида уларнинг экологияга хавфи бир четда қолиб кетаётгандек, назаримда. Айни шу масалани ҳал этиш борасида лойиҳани бошлашдан олдин "экологик экспертиза" ўтказиш амалиётини янгидан жорий қилиш лозим. Мавжуд тизимни такомиллаштириш керак. - Аъзамов Дилнур (Самарқанд шаҳри)

Худаяров Бобуржон Сабиржонович (Наовий ш)
Taklif 2020-11-17 15:08:35
Тошкентда доимий руйхатга киришда, яъни харбий хизматчиларга ипотека уйининг пулидан келиб чикиб давлат божини 0.05 фоиз белгиланган. Бу фоизни 0.01 фоизга тушириш карор лойихасини тадбик этиш лозим.

Мадумаров Хусниддин
Taklif 2020-11-17 14:43:55
Ёшлар иттифоқи томонидан кредит олиш истаги мавжуд бўлган ёшларни лойиҳаларини шакллантиришда тижорат банклари иштирокини таъминлаш зарур. Шу билан бирга, талабгорларни рўйхатини шакллантириш жараёнида ўзаро аълоқадор шахсларни (рўйхат шакллантирадиган ташкилот ёки тижорат банки) мазкур манзилли дастурга киритилишини текшириш механизмини яратиш лозим

Тиллаева Муқаддасхон Ориповна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-17 14:43:23
Уюшмаган ёшларни ўзини-ўзи банд қилиш бўйича ўзлари қизиққан турли хил ҳунарлар (Дурадгорлик, авточилангарлик, пайвандлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш бўйича кичик ишлаб чиқариш ва ҳ.к) бўйича жихозлар, станок, мини технологияларни 3-5 йиллик муддатга имтиёзли асосида лизинга бериш.

Қобилов Нуриддин Шерзодбек ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-17 14:42:27
Деҳқончиликка қизиққан ёшлар учун унумдор ерлардан ўртача 20-30 сотихдан деҳқон хўжалиги учун ер майдонлари ажратиш. Уруғлик ва кўчат учун субсидиялар ажратиш.

Абдукаримов Шохжахон Алишерович
Taklif 2020-11-17 14:41:47
“«Ҳунарманд» уюшмасини ва унга аъзо бўлган хунармандларни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига уюшган аъзо сифатида аъзолик бадали тўловисиз киритиш;”

Тургунов Диёр Абдухалилович, Андижон вил
Taklif 2020-11-17 14:41:04
Шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан тадбиркорларга автошохбекатлар ва бошқа фаолият учун вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилаётган ер майдонларини ҳам аукцион савдолари орқали сотилишини йўллга қўйиш.

Бувабеков Хумоюн Отабекович, Андижон вил
Taklif 2020-11-17 14:39:54
Ҳудудларга келаётган инвесторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида инвестиция киритиш, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва муайян иш ўрнини яратиш шарти билан истисно тариқасида бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатининг муддатини узайтириш ва тўғридан – тўғри (аукционсиз) ер майдонлари ажратиб бериш ваколатларини бериш.

Анварбек Худаяров Хоразм
Taklif 2020-11-17 14:30:30
Ҳудудларда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида вилоят марказларида “Мини технологиялар” кўргазмаларини ташкил этиш. Амалиётда кредит маблағини олган ёш тадбиркорлар фаолиятини нимадан бошлашни билмайдилар.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-17 13:58:37
Рақамли иқтисодиётга ўтиш, замоанай техника ва технологияларни жорий этиб, инсон омилини камайтириш орқали давлат фуқаролик хизматчилари коррупцияга қарши курашиш маданиятини шакллантиришнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш керак