Boykobilov Murodjon
Taklif 2020-11-27 09:34:14
Uy xojaliklariga ixcham quyosh sistemalari uchun subsidiya va kredit ajratish. Hindiston bu bo'yicha dunyoga namuna bo'lmoqda. Ortiqcha energiyani tarmoqqa qayta sotish va hisob kitob jarayonida elektr hisoblagichlarni shunga moslashtirish kerak. Ya'ni energiyani saqlashga akkumulyator o'rnatish xarajatidan ko'ra tarmoqqa uzatilsa arzon tushadi. Bu uchun bir uyga o'rtacha 5-10kvtli sistema yetarli. Bu kopi bilan 15-30 mln so'm degani. Sistemani eng qimmat qismi akkumulyator. Akkumulyatorni 4 ta bo'lishi shart emas, 1 dona 200 Amperlisi yetarli. Bizda quyosh sistemalari qimmatligi sababli hamma ham hohlamaydi o'rnatishni. Bojxona to'lovlari yuqoriligi va ortiqcha energiyani tarmoqqa sotishni ilojsizligi ham uy xojaliklarini bu sistemani o'rnatish ommalashmaganligini muhim sabablaridan biridir. Agarda O'zbekistonda sharoit yaratilsa keyingi 10 yilda 1 mlnta shunaqa sistema o'rnatilsa energiyaga bo'lgan ehtiyoj va ta'minot 30-50ga foiz qoplanadi. Lekin sohaga lobbizm va monopolizm kirib qolsa kutilgan natijaga erishilmaydi.

Ibrokhimkhon Akhmadkhonov
Taklif 2020-11-26 20:45:26
1. Moliyaviy ta'limni va biznes savodxonligini rivojlantirish lozim. Buning uchun maktab va litsey davri oxirgi ikki yilligi uchun barcha yonalishlardagi talabalar uchun shaxsiy bydjetni boshqarish (personal budgeting management) va soliq mehanizmi tushuntirilishi va eng sodda bizneslarni boshqarish konikmasi shakllantirilishi lozim. 2. Jismoniy shaxslarga online tarzda yakka yoki guruh uchun ta'lim berishiga barcha lizensiya talablari, soliq, yoki yuridik shaxs tashkil etish talablari bekor qilinishi kerak. Insonlar foydali bilimni erkin va arzonroq realizatsiya qila olishi, davlat rivojlanishini tezlashtiradi. 3. Barcha davlat tashkilotlari ozining tasdiqlangan kamida besh yillik strategic rejasi bo'lsin. Shu rejaga muvofiq har bir ichki yunalish bolimlarida ham besh yillik rejasi bolsin. Ana shunda butun tashkilotni maqsadi nima, nima uchun bu tashkilotda ishlayapman, meni hissam nima degan savollarga javob olinishi mumkin.

Taxirov Javoxir Alijonivich
Taklif 2020-11-26 19:21:09
Manopoliyaga yòl qòymaslik. Manopol tashkilotlarni faoliyatini cheklab unga raqobatdosh bolaoladigan zavod fabrikalarni kopaytirish. Agar import qilinadigan narsalarga cheklov bolmasa soliq miqdori kamaysa manopol tashkilotlar kamayishini kuzatish mumkin shunda xalq qiynalmasdan har qanday tabaqa hohlagan narsanini olishi mumkin. Exportga etiborni kuchaytirib ozimizni mahsulatlar bilan dunyoga tanitish kerak. Tadbirkorni har taraflama qòllab quvatlab soliq imtiyozlarini berish kerak shundagina òzimizga ham tadbirkorga ham anchagina foyda keltirishi mumkin.

Ғайбуллаев Анвар
Taklif 2020-11-26 18:54:47
Давлат мулки объектларини сотиб олган ҳар бир тадбиркорлик субъекти ёки хорижий инвесторга алоҳида ёндашиб, уларнинг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажаришда юзага келадиган муаммоларни бартараф этишни тўла таъминлаш.

Қудратов Баҳодир Ғайбуллаевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-26 18:50:31
462-модданинг 10-қисмига асосан агар янги ташкил этилган юридик шахсда ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммаси рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар, 365 га бўлинган ва рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилганда бир миллиард сўмга тенг суммадан ошса, у ҳолда бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади. 462-модданинг 10-қисмига ўзгартириш киритиб, “Агар янги ташкил этилган юридик шахсда ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор реализация қилишдан олинган даромад суммасини рўйхатдан ўтган кунга бўлиб, 365 кунга кўпайтирилганда бир миллиард сўмга тенг суммадан ошса, у ҳолда бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади” таҳририда баён қилиш лозим.

Қудратов Баҳодир Ғайбуллаевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-26 18:49:48
Солиқ қодексининг 99-моддаси, 4-қисмига асосан қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш чоғида қарз олувчининг даромади қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Рахматов Бобир Ўктамович
Taklif 2020-11-26 18:48:40
Туман (шаҳарлар)даги бозорларда доимий тартибни назоратга олувчи инспекция ташкил этиш керак. Фақат республикага бўйсунадиган.

Сафарова Зухра
Taklif 2020-11-26 18:05:29
Янги савдо сотиқ ишлари фаолиятини бошлаган тадбиркорлар учун 2 ой мобайнида давлат рўёхатидан ўтишда имтиёзлар яратиш

Холтўраев Бегзод
Taklif 2020-11-26 18:00:38
Банкоматларда пулларни нақдлаштириш банк томонидан 1 % устама хизмати мавжуд, ривожланган давлатларда ушбу хизматдан фойдаланишда аҳолига енгиллик яратиш мақсадида устаманинг миқдорини камайтириш.

Исмаилов Бобур
Taklif 2020-11-26 17:48:39
Ҳар бир маҳалла ҳудудларида малакавий касб-ҳунарга эга бўлган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида, маиший хизмат кўрсатишга ихтисослашган кўп қаватлик “Тадбиркорлик марказлари”ни ташкил этиш. Марказларнинг фаолияти, шароитлари, ҳар ойлик ижара маблағлари, маблағлар сарфланиши шаффоф шаклда марказлар учун умумий платформада жамоатчиликка етказиб бориш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:31:04
Стандартлаштиришни энг ривожланган хорижий давлатлар тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, ҳар бир соҳаси, ҳар бир тармоғи, керак бўлса ҳар бир қадами стандартлаштирилган. Натижада дунё бозорида рақобатбардош маҳсулот ва хизмати билан етакчилик қилмоқда. Маҳсулот (хизмат)ни синов сертификатини бериш тизимидан олдин бизда стандартлаштириш тизини модернизация қилишимиз лозим. Шундагина Биринчидан, ички бозоримизни ҳимоя қила оламиз. Иккинчидан экспортни ҳажмини ошира оламиз. - Шаҳриёр Холбаев

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-26 17:29:16
“Ҳар бир оила табиркор” дастури доирасида кредит ажратиш тизимини қайтадан кўриб чиқиш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:27:27
Ҳар бир ҳудудда “ал марказлар”ини ташкил қилиш лозим. - Азизбек Аъзамов

Тўлаганов Акрам
Taklif 2020-11-26 17:24:18
Таълим кредити ажратиш тартибини соддалаштириш.

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-26 11:30:04
Иқтисодий муносабатларда кўплаб жисмоний шахслар иштирок этишини инобатга олиб қарз шартномаларини фақат нотариуслар тасдиқласагина расмий ҳужжат сифатида қабул қилинишини бекор қилиб, 3 та гувоҳ иштирокида 2 та тараф иштирокида имзоланган қарз шартномаларини расмий ҳужжат сифатида қабул қилиш механизмини жорий қилиш керак. (Тошкент вил)

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-26 11:24:03
Ҳозирги кунда замон талаблари асосида юртимизга кўплаб онлайн бозорлар кириб келмоқда ўз навбатида ушбу иқтисодий институтларни ҳуқуқий тартибга соладиган механизмни яратиш керак. (Тошкент вил)

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:14:14
Иш билан таъминланмаган, қарамоғида ногирон фарзанди бор хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш юзасидан давлат хусусий шерикчилиги асосидаги ижтимоий корхоналар фаолиятини жорий этиш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:13:40
Мамлакатимизда бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан рўйхатга олинган оғир ижтимоий шароитда яшаётган ишсиз бўлган хотин-қизларни тумандаги мавжуд бўш иш ўринларига жалб этиш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:13:09
Республикамизда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган хотин-қизларга кредитлар ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:09:11
Шаҳар ва туманлар марказларида кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқароларга сифатли (сантехника хизмати, электрик, лифтёр каби) сервис хизматларини кўрсатувчи шахобчалар фаолиятини жорий этиш керак. Давлат томонидан ушбу сервис корхоналари фаолияти назоратга олинса хонадон эгаларига кафолатли хизмат кўрсатилишида жуда катта кўмак бўлади.