Хомидов Дилшодбек Илҳомжон ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:32:08
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда иқтисодий самарадорлик бошқа барча мақсадлардан устун қўйилиши керак. Хусусан, ер майдонлари бўш қолса ҳам, унумдорлиги жуда паст, харажатларни қопламайдиган ҳолатлардан бутунлай воз кечиш; фермер ва кластерлар фаолиятларидаги эркинликни янада қўллаб қувватлаш

Шамсутдинов Рустамбек Темирович, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:31:41
Вилоятларда тўлиқ иш қуввати билан ишламаётган 5та техника заводида импорт ўрнини босувчи эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши лозим.

Hojimurodov Hayotbek Bahromovich, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:31:18
Қишлоқ техникаси нархи, фермерлар молиявий имконияти ва техниканинг рентабеллиги орасидаги номутаносибликни бартараф этиш чораларини кўриш керак.

Abdusamatov Samandarjon Ro‘zimuhammad o‘g‘li, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:30:55
Таклифим қишлоқ хўжалиги соҳасида ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти қийматининг 2 фоизини қишлоқ хўжалиги фани ва ривожланишига сарфлаш керак, кўпгина юқори даромадли мамлакатларда эса бу кўрсаткич 2,5 фоизни ташкил этади

Axmadshoyev Boburmirzo Abdumalik o‘g‘li, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:30:31
Хусусий пенсия фондаларини (ёки давлат ижтимоий ҳимоя фондини) ташкил этишда Халқ банкида жамғариладиган шахсий жамғариб бориладиган пенсия бадалларига тўланадиган реал фоиз ставкалари ижобийлигини аниқлаш ва мазкур маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш ҳамда мазкур фондларнинг молия бозорида иштирок этишини белгилаб берувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини шакллантириш лозим

Musayev Shahzodbek Ulug'bek o'g'li, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:30:09
Таклифим шундайки Ўзбекистон географиясини ҳисобга олиб, Тошкент аэропортини марказий “хаб” сифатида қолдириб, арзон нархлардаги парвозларни Самарқанд ва Фарғона водийси аэропортларида ривожлантириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Хасанова Мафтуна Давронбек қизи, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:29:40
Ўзбексистон бўйлаб авиарейслар сонини кўпайтириш зарур деб ўйлайман. Ҳар қандай бизнес Ўзбекистон билан алоқа ўрнатаман деса, транспорт соҳасида жиддий муаммога дуч келади: музокаралар учун дунёнинг исталган нуқтасидан Тошкентга тез фурсатда етиб келишнинг фақат иккита йўли мавжуд – Истанбул ёки Москва орқали. Агар тўғридан-тўғри рейслар сони кўпайса, тадбиркорлар кейинги рейсни кутишмайди. Айтмоқчиманки, фуқаро авиацияси бозорини либераллаштириш мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини яхшилашда ҳам муҳим роль ўйнайди.

Хонтураев Аброр Адҳам ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:27:03
Ўзбекистондаги етиштирилаётган маҳсулотни йирик ҳажмдаги партияларини шакллантириш экспорт учун жуда муҳим. Бунинг учун Савдо саноат палати ёки ассоциация (агарда мавжуд булса шундай ёрдамси ташкилот) махсус тренинглар ўтказиб, мазкур қишлоқ ва унинг атрофидаги барча фермерларнинг технологияларини синхронлаштиришга ҳаракат қилиш зарур деб ўйлайман.

Akbarov Abdukarim Jabbarovich, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:26:24
2021 йилда бошлаб йирик фермерларга фермерларга махсус GlobalGAP сертификатига эгалик қилиш учун давлат томнидан ёрдам берилиши керак. Ушбу сертификатнинг мавжудлиги узумни нафақат МДҲ мамлакатларига, балки Европа Иттифоқи мамлакатларига ҳам экспорт қилишга имкон беради.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 16:57:43
Банк карталари орқали микрокредитни расмийлаштиришни соддалаштириш керак. Ундаги тўлов суммаси ва муддатини ошириш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 16:29:46
Иккиламчи бозордаги уй-жойларни бериш тартибини имтиёзли йўлга қўйиш керак.

Ҳайитбоева Бегойим Ўткирбек қизи, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-01 19:01:20
Юқори илмий сиғимкор маҳсулотларни ривожлантириш, яъни тадқиқотлар натижаларини ишлаб чиқаришга, айниқса, ху¬сусий секторнинг тадқиқотларини молиялаштиришни жорий этиш учун венчур фондларини шакллантириш зарур

Jalilov Abduvahob Abduhalimovich, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-01 18:57:43
Харажатларни қисқартириш мақсадга мувофиқ, яъни кўп даромадга эга бўлмаган шаъроитда жамиятда тежамкорлик тамойилини жорий этиш бўйича давлат дастурига киритиш лозим. Масалан, турли миллий қадриятларга асосланган маросимларга харажатларни камайтириш, шунингдек, норасмий иқтисодиётни қисқартириш талаб этилади.

Зияев Илёсмирзо Пазлитдин угли, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-01 18:55:38
Аҳолининг истеъмолини арзонлаштириш, яъни давлат ва “айрим” тадбиркорларнинг монополиясини фавқулодда тугатиш. Бунинг учун иқтисодиётда рақобат муҳитини яратиш лозим бўлади. Ушбу жараёнда икки жиҳатга эътибор қаратиш зарур. Биринчидан, миллий (давлат ёки хусусий) ишлаб чиқарувчилар монополияси шаклланишини камайтириш. Иккинчидан, турли иқтисодий иттифоқлар, жумладан, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишни жадаллаштириш керак.

Маърупов Акмалжон Норпулотович (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-01 12:55:54
“Рақамли электрон база" дастурини ишлаб-чиқиш, ушбу дастурни бошка турдош иктисодий идораларнинг тизим базалари билан солиштириш имкониятини яратиш ва якуний реал холатларнинг таҳлилини мониторинг килиш.

Маърупов Акмалжон Норпулотович (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-01 12:54:59
Ҳолат: Вилоят, шаҳар, туманлар кесимида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш холатлари шартли равишда ”Яшил”, “Сариқ” ва “Қизил” ҳудудлар тоифасига ажратилмоқда. Мазкур критерияларни ҳисоблаб чиқишда асосан вилоят статистика бошкармасининг маълумотлари асосий база сифатида қўлланилади. Саноат маҳсулотлари, пуллик хизмат, чакана савдо, пудрат ишлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми, жами хизматлар ҳажми сингари кўрсаткичларининг ишлаб чиқилишида туман ва шаҳар бўлимларининг бевосита қатнашиши чекланган. Ҳисоблаб чиқиш методологиясидан аксарият ҳолларда туман бўлимларининг хабардорлиги паст даражада. Таклиф: Асосий макроиктисодий кўрсаткичларнинг шаклланиш жараёнини (методологиясини) туман даражасида ҳисоблаб чиқиш тизимини жорий этиш.

Saidov Saydullohon Tursunboyevich, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-30 20:57:05
Транспорт-логистика масалаларига бугунги кунда Ўзбекистонда илм томонидан ёндашилмаган. Ушбу соҳани ривожлантириз зарур. Бундан ташқари замонавий кадрларнинг етишмаслиги бу соҳадаги энг оғриқли муаммо.

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-30 17:03:06
Маҳаллий бозорлар фаолиятини ислоҳ қилиб, тадбиркорлар томонидан бозорларда ўзлари етиштирган, ишлаб чиқарган махсулотларни сотишлари учун маълум имтиёзларга асосланган мавсумий расталар қаторини шакллантириш керак. Бу орқали аҳолини арзон озиқ овқат махсулотлари билан таъминлашда маълум ютуқларга эришган бўлар эдик.(Тошкент вил)

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-30 16:50:58
Тадбиркорларнинг бўш иш ўринлари яратишига қараб солиқ соҳасида маълум имтиёзлар яратиш керак. Шунда ўз навбатида маълум маънода яширин иқтисодиётнинг қисқаришига ҳам эришган бўлар эдик. (Тошкент вил)

Раззақов Ферузбек Ўктамович (Cамарқанд)
Taklif 2020-11-30 15:39:07
Вилоятларда мавжуд, айрим давлат ташкилотлари балансида бўлган аммо, бир неча йиллардан буён қаровсиз аҳволга келиб қолган болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг моддий-техника базасини янгилаш юзасидан давлат дастурини ишлаб чиқиш, оромгоҳларнинг соғломлаштириш мавсумидан ташқари ишлашини таъминлаш мақсадида, улар негизида ички туризмни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринларини яратиш, болаларни соғломлаштиришнинг янги концепциясини ишлаб чиқиш, болаларнинг оромгоҳларда дам олиш қамровини кескин ошириш, самарасиз кундузги оромгоҳлар фаолиятига барҳам бериш, оромгоҳларнинг ҳақиқий эгаларига топшириш ёки бўлмаса тегишли маблағ ажратиш орқали оромгоҳларни касаба уюшмалари балансига бириктириш масалаларини амалга ошириш.