Ражапов Шавкат Зарипбоевич
Taklif 2020-11-11 20:23:56
1. Ахоли ёки тадбиркорлардан тушаётган хар бир Мурожаатларга қонун доирасида қонунлар, қарорлар, фармойишларнинг бандлари билан шархлаб жавоб қайтариш тизимини жорий этиш керак. Бугунги кунда мурожаатларга жавоблар асоссиз, сайёз қонунийлиги мавжуд бўлмаган жавоб хатлари хокимлик ва ташкилотлардан аризагўйларга қайтарилмоқда. Бунда суд-хуқуқ тизимимизга обрўсига путр етмоқда. 2. Мурожаатларга саёз жавоблар билан жавоб қайтаришга қонуний қаътий чоралар кўриш, мурожаатнинг келиб чиқиши мумкун бўлган оқибатлари билан ишлаш тизимини яратиш

Раҳмонқулов Маъмур Қобул ўғли
Taklif 2020-11-11 19:59:01
Белгиланган тартибга кўра фуқаролар ёки тадбиркорлар судларга мурожаат қилиши учун олдиндан давлат божи ва бошқа тўловларни амалга оширишлари лозим. Таклифлар: 1. Судларга мурожаат қилишдаги давлат божи ва бошқа тўловларнинг амалдаги тўловлари қийматини камайтириш. 2. Суд қарорида айбдор томонга давлат божи ва бошқа тўловларни тўлашни юклатиш орқали давлат божини ундириш. Кутилаётган натижа: Юқори ташкилотларга суд масаласига оид мурожаатларни йўллаш ва уларнинг натижасидан қониқмасдан такроран мурожаатлар йўллаш (шу жумладан ижтимоий тармоқларда) ҳолатлари камаяди ва фуқароларнинг ортиқча вақтлари ва сарф харажатлари олди олинади.

Маннопов Абдула Рузметович
Taklif 2020-11-11 14:13:34
Коррупцияга карши курашиш учун очиклик бўлиши керак. агар вазирликларни фаолияти шунака ёпик булиб колса узгариш булиши кийин