Абдуллаев Хикматилла Хайруллаевич
Taklif 2020-11-18 14:08:39
Адвокатлар фаолиятини рейтинг орқали баҳолаб бориш тизимини жорий қилиб, рейтинг асосида адвокат хизмат ҳақини белгилаш механизмини амалиётга тадбиқ қилиш керак.(Тошкент вил)

Янгибоев Шохрух
Taklif 2020-11-18 13:24:40
Давлат йўл патрул хизматчилари томонидан қоида бузарларга нисбатан қўлланилаётган жарималар аҳоли турмуш даражасини қийинлашувига олиб клмоқда шу сабабли енгил қоидабузарлик холатларида огохлантириш тизимини жорий этиш.

Холмирзаев Мейли
Taklif 2020-11-18 13:09:00
Суд ишларини кўришни бошқа вилоятга юбориш амалиётини танқидий кўриб чиқишни таклиф этаман. Бу амалиёт жуда кўп оворагарчилик ва сарсонгарчиликларни келтириб чиқаради.Ёки, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда бошқа вилоятга юборилган ишларни онлайн кўриш амалиётини жорий этиш мумкин.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 10:42:38
Олий Мажлис Сенатининг қонун ижодкорлиги ва парламент назоратидаги ролини оширишда қонуннинг жойлардаги муҳокамасини ташкил этишнинг аниқ механизмларини белгиланиши мақсадга мувофиқдир. Қонунлар яна бир бор муҳокамадан ўтиб, амалга ошириш жараёнида натижадорликни ошишига хизмат қилади. - Холбаев Шаҳриёр (Жомбой тумани)

Шадманов Миркамол
Taklif 2020-11-17 18:43:34
Внести изменение в 6 статью Закона о нотариате с тем, чтобы дать полномочия адвокатам получать информацию о нотариальных действиях адвокатами в рамках уголовных дел.

Фозилов Ихтиёр Нурулло ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:40:17
Утилизация тўғрисидаги қонунни қабул қилиш

Умаров Нодир Улуғович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:13:36
Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишда давлат тузилмалари ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:36:53
Кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини амалга оширишга оид механизмларни такомиллаштириш жараёнида улар томонидан топшириладиган молиявий ҳисобот шаклларининг соддалаштирилган вариантларини ишлаб чиқишга эътибор қаратиш лозим.

Shaymardanov Faxriddin Samatovich
Taklif 2020-11-17 16:24:39
Ижтимоий тармоқлардаги блогерлар учун қарор ёки дастур лойихаси ишлаб чиқиш ва қонунни бузган холатда Давлат томонидан жазо қўллаш.

Ражабов Алишер Рўзиевич
Taklif 2020-11-17 15:52:22
Кадрлар сиёсати бўйича мехнат кодексига ўзгартиришлар киритиш. 5-10 йил иш тажрибасига эгамутахассис ташкилот ходимларини олий таьлимга Сухбат асосида қабул қилиш.

Бердиёров Фахриддин Эркин ўғли (навоий)
Taklif 2020-11-17 15:11:57
Давлат хизматлари агентлигида бир йуналиш фаолиятини мукаммаллаштириш. Аукциондан нотурар жой ютиб олиб, ер жойни руйхатдан утказиш учун Давлат хизматлари агентлигига голиблик баенномасини билан борсангиз, ходимлар сизни худудий кадастр булимига ер-жойни ракамини аниклаш учун жунатади, кадастрга борасиз, у ерда баенномага калам билан, черновик сифатида 20та ракамдан иборат сонларни езиб беради. Кайтиб келиб Давлат хизматлари агентлигига баенномани берасиз ва запрос жунатади, айтишича 1060 буйича. Эртага яна келасиз, шунда калам билан езилган ракамларни комп.да езиб печат куйиб беради. Таклиф: аукционни ташкиллаштириш электрон платформада бажарилса, сотиладиган ер-жой олдиндан маьлум булса, фукаро кадастрга бориб юрмасдан бирдан дхм запрос берсин, платформадан олсин маьлумотни одамларни ово

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-17 13:57:27
Замонавий суғурта бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда ёндошиш. Бунда фақат суғурта компанияларини фойдаси учун эмас балки мижозларга хам, давлатга хам фойдали томонлари кўриб чиқиб стандартларни ишлаб чиқиш зарур.

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-11-17 12:25:55
Ҳудудларда суд-ҳуқуқ идораларининг жамоатчилик билан хамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимида жамоатчилик назорати механизмини ишлаб чиқиш.

Худояров Фаррух Зокирович (Навоий)
Taklif 2020-11-16 16:09:25
Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчлар киритиш: Рул бошқарувидаги ҳайдовчига ҳаракатланиш давомида тамаки маҳсулотлари ва турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ичимликлар истеъмол қилиш қонун бузилиш ҳолатларига сабаб бўлишини қатъий белгилаб қўйиш керак.

Қулдошев Мелихуроз (Навоий)
Taklif 2020-11-16 15:56:32
Ёшга доир пенсия тайинлаш ва бериш тартибини қайтадан кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Чунки, ички ишлар органлари тизимида ишлаб пенсияга чиққан фуқаро тўлиқ ишлган даври учун ҳисобланади. Оддий давлат идорасида ишлаб пенсияга чиқадиган фуқаро сўнги 5 йилини ҳисоб китоб қилиш амалиётини қайтадан кўриб чиқиш керак/

Зоиров Нурмурод Тўймуродович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-16 15:54:11
Давлат органлари ва маҳаллий вакиллик институтлари билан интерактив электрон ахборот алмашинувини жорий қилиш. Бунда ер низоси бўйича сўров жўнатилганда кадастр, рўйхатдан ўтиш юзасидан юборилган сўровларга ДХМлардан зудлик билан маълумотлар олиш орқали судда иш юритишнинг тезлашувига эришишни назарда тутиш.

Муқумов Феруз Шомуродович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-16 15:53:04
Қонунчиликка масофавий меҳнат фаолиятини олиб бориш тартибини белгилаш бўйича қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш.

Кутько Михаил Александрович, Андижанская область
Taklif 2020-11-16 13:16:32
Требуется кардинальная реформа отправления правосудия в отношении несовершеннолетних. Так, Международный Комитет свое время настоятельно призвал Узбекистан привести свою систему ювенальной юстиции в полное соответствие с Конвенцией, и, в частности, “создать систему ювенальной юстиции, включая суды по делам несовершеннолетних, на основе всеобъемлющих правовых рамок системы ювенальной юстиции, а также принять меры для того, чтобы дети, находящиеся в конфликте с законом, не попадали в формальную систему правосудия, и разработать дополнительные альтернативы, такие, как общественные работы и посредничество между жертвой и правонарушителем, чтобы избежать стигматизации и обеспечить эффективную реабилитацию и социальную реинтеграцию.”

Мамарасулов Адхам Адхамович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-16 13:00:13
Я считаю нужно особое внимание целесообразно обращать на порядок назначения участковых инспекторов органов внутренних дел и в целом следует повысить их статус и роль в профилактике противоправных деяний и обеспечении безопасности в местных сообществах. Нужен регулярный учет мнения населения при их назначении и постоянное обеспечение обратной связи с населением. Такие участковые должны только в исключительных случаях участвовать в негласных мероприятиях. Их главный ресурс должно быть поддержка и доверие населения.

Тургунов Диёр Абдухалилович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-16 12:49:55
Необходимо определить четкие критерии оценки деятельности правоохранительных органов и их сотрудников. Это должны быть не только и несколько количественные показатели раскрытых дел, предъявленных обвинений, а индикаторы, позволяющие дать качественные оценки. Главным показателем деятельности правоохранительных органов должен стать уровень соблюдения прав человека и доверия к ним граждан. Следует отказаться от погони за количественными показателями, особенно теми, которые стимулируют к применению незаконных методов ведения следствия и применению пыток.