Юлчиев Мухаммадали Махаматёқуб ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-19 21:29:41
Худудий адлия органлари ва худудий бандлик органларига электрон хамкорлик қилинган холда барча давлат ташкилотлари ишки кираётган, ишдан бушаётган шахсларнинг буйруқларини электрон реестрини шакллантириш. Электрон реестр юритиш бандлик бошқармасига юклатишлик, уларни фаолиятини мувофиқлаштириш хамда услубий рахбарлик адлия бўлимларига беришлик.

Мўминов Алишер Вахабович
Taklif 2020-11-19 21:25:09
Маъмурий жавобгарлик кодексининг 54-моддаси 1-қисмида Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш, лекин утилизация ыилиш юзасидан жавобгарлик белгиланмаган. Таклифим шу моддага қўйимча равишда фойдаланилган ниқоб, қўлқоб ва махсус химоя устки кийим-бошларни белгиланмайган жойларга ташлаш учун жавобгарлик киритиш лозим.

Тургунов Диёр Абдухалилович, Андижон вил
Taklif 2020-11-19 21:24:38
Узлуклик меҳнат стажини хисоблаш фаолият олиб бораётган ишчига мукофаатлар, рағбатлантиришлар, устамалар, нафақага чиқаришда, таътиллар беришда ва бошқа кўплаб холатларда инобатга олинади. Хозирда ушбу холат юзасидан қонунчиликда аниқ бир тариф мавжуд эмас, бироқ узлуксиз меҳнат стажи терминини ишлаб кечиш мақсадга мувофиқ

Намозов Шероз Азамат ўғли
Taklif 2020-11-19 17:20:31
"Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида"ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш керак. Чунки халқ учун бир мунча ноқулайликлар келиб чиқмоқда.

Нуралиев Анвар Ортиқович
Taklif 2020-11-19 16:20:55
Фуқороларга нисбатан эркин такси қилишга рухсат берилиши тўғрисида қарор

Беридиева Захро Азизона
Taklif 2020-11-19 16:19:36
Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик холларида қонуний лойихалар ишлаб чиқиш

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-19 16:08:12
Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлари кодекси”ни қабул қилиш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-19 16:02:27
Қонунчиликдаги айрим бўшлиқларни тўлдириш мақсадида вазирлик, идоралар томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қўйилган талаблар, ўрнатилган тартиб-қоидалар тармоқ ёки соҳанинг самарали фаолият кўрсатишига салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлиш ҳолатлари ҳам учрайди. Шу нуқтаи назардан қонунларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таъсирчанлиги ва самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этишда тармоқ ёки соҳанинг бугунги ҳолатидан, ўрганилаётган соҳа ёки тармоқ фаолиятидан қониқиш ҳосил қилаётганлиги ёки эътирозлари борлиги бўйича жамоатчилик орасида ижтимой сўровлар ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб ёндашишни эътиборга олиш тавсия этилади.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 14:52:08
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, атмосфера ва сув ресурсларига зарар етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи жавобгарлик чораларини қўллаш ижобий ҳолат. Қадимда ўзимизнинг ота боболаримиз яшаган даврда сувга, табиатга эҳтиёткорона муносабат, яъни экологик маданият ижобий ҳолатда бўлган. Шу нуқтаи назардан, бу борадаги тарбия воситаларини, экологик маданиятни юксалтириш тизимларини қатадан кўриб чиқиш, шунингдек экология барқарорликни таъминлашнинг турли хил майда, камхаражат лойиҳаларини ишлаб чиқиб амалиётга жорий қилиш мақсадга мувофиқдир. - Шаҳриёр Холбоев (ДБА Самарқанд филиали бош мутахассиси)

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-19 12:07:40
Имконияти чекланган фуқароларни ишлатишга ихтисослашган ижтимоий корхоналар фаолияти юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Унда корхона фаолияти ва ишлаб чиқарган маҳсулотлар сифатига ахамият қаратиш юзасидан маълум имтиёзларни жорий этиш зарур

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-19 12:02:09
Республикада фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, бунда истеъмолчиларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича кенг кўламли тарғибот ташвиқот ишларини амалга ошириш зарур

Dehqonov Mirali
Taklif 2020-11-19 07:37:38
Bugungi kunda oʻzbek tilining mavqeyini oshirish borasida qator qonun va qonunosti hujjatlar qabul qilinmoqda. Mamlakatimizda savodxonlik darajasini oshirish maqsadida OAV, gazeta, jurnallar, kitoblar hamda osma plakatlardagi xato soʻz va matnlar uchun jarima belgilash tizimini joriy etish lozim.

Сапаев Ғуломжон
Taklif 2020-11-18 17:12:29
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунини янги таҳрирда қабул қилиш лозим.

Файзуллаев Мурад Давлетбаевич
Taklif 2020-11-18 16:25:49
Хукумат идораларида ишлаб, бюджет пулларини еб куйган бошликларнинг, халк пулларини еб куйган махалла раисларининг устидан кузгатилган жиноят ишларини телевиденияда ОНЛАЙН курсатиб шармандаларча жазо бериш. Бошкаларга дарс булишини курсатиш керак.

Жумаев Хамид Ғойибназарович
Taklif 2020-11-18 15:31:09
Суд жараёнини соддалаштириш ва суднинг шаффофлигини таъминлаш.

Хакимов Муродулло (ОМБУДСМАН)
Taklif 2020-11-18 15:24:54
Озодликдан маҳрум этилган, жазони ижро этиш муассасаларида жазони ижро этаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини такомиллаштириш

Хамидов Мансур Абдухалилович
Taklif 2020-11-18 15:23:06
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати фаолиятига фуқаролар мурожаатлари асосида Интернет тармоғида парламент ва депутат сўровларини шакллантириш, сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш учун электрон портал ва мобил иловадан фойдаланиш имконини берувчи “Электрон парламент” тизими жорий этиш

Суннатов Рустам Раҳматуллаев (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 15:19:47
Жиноятчилик ҳолатини, криминоген вазиятни таҳлил қилиш ва ҳар бир жиноят тури бўйича уларнинг барвақт олдини олиш, жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан иш олиб боришга қаратилган ва бошқа зарурий манзилли чора-тадбирлар белгилаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасида корхона ва ташкилотлар рахбарлари масъулиятини ошириш юзасидан норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Болтаев Музаффар Исмаилович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 15:18:27
Баъзи бир мураккааб тоифадаги ишларни кўришда судьяга белгиланган муддатлар етишмаслиги ва натижада иш ҳолатлари тўлиқ ўрганиб чиқилмаслиги мумкинлигини инобатга олиб, иш кўриш билан боғлиқ процессуал муддатларни белгилашни судьянинг ихтиёрида қолдириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-18 14:25:35
Давлат тили тўғрисидаги қонунни бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш зарур.(Тошкент вил)