Маллабоев Абдулхамид, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-24 10:39:54
Ферма ёки ЯТТ очасиз ва югур югур бошланади печат, касса апарат, терминал буларни бир бирига боглаб ишни бошлаволиш янги тадбиркорни динка мадорини куритади. чунки у кайси хужатдан кейин кайсини тахлаш кераклигини билмайди боши айланиб йулга бир дунё вакт, пул сарфлаб юборади. Шуларни хаммасини битта жойда хал килишни иложини килиш керак.Печат ва касса апаратни сотиб олиш ихтиёрий килиб албатта.

Qurbonov Faxriddin Jo'raqulovich
Taklif 2020-11-24 09:57:14
Jamiyatimizda taraqqiyot ildizini emirayotgan korrupsion holatlar, ayniqsa, iqtisodiy jinoyatlar oldini olishga bel bog'langan ekan, Jinoyat Kodeksimiz 167- moddasi 4- qismini olib tashlash lozim. Chunki, aynan etkazilgan iqtisodiy zarar to'liq qoplanga ozodlikdan mahrum qilish jazosininig qo,'llanmasligi korrupsiyaga moyil mansabdorlar uchun "ilhomlantiruvchi kuch" hisoblanadi. Bir milliard o'marishadi, tergov va sud jarayonida esa misol uchun shining teng yarmi aniqlanadi. Qarabsizki, yarim mlrd davlar g'aznasiga, yarmi cho'ntakka . Ozodlik ham kafolatlangan. Bunday jinoyatlar uchun afv va amnistiyasiz ozodlikdan mahrum qilish jasosi qo'llanmas ekan, menimcha kutilgan samaraga erishish mushkul.

Ҳайитова Лайло Сатторовна (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:08:14
Содир этилган жиноятни очишда ёрдам берган аҳоли вакилларини рағбатлантириш амалиётини йўлга қўйиш керак

Қобилов Умидилло
Taklif 2020-11-23 16:14:08
Ҳудудларда етиштирлаётган пахта хом ашёсини жойида қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот сифатида экспорт қилишни йўлга қуйиш.

Турсунов Жамолдин Содиқжонович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-23 15:46:57
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сонли фармони ижроси таъминланмаган. Давлат Дастурига қайтадан киритиш ва қатьий ижро назоратини таъминлаш.

Мелибоев Собиржон Каримджонович
Taklif 2020-11-21 18:49:51
Республикамизда суд тизими хукук тизимига ишончни оширишга эришиш керак. Биргина суд жараёни бир неча йиллаб, апелация, кассасия ва назорат тартиб деб бир иш судда бир неча йил давом бўлади. Хар бир ишни бир бора куришни, қонуний куришни, инсонлар ишончини, очиқлик ва шаффофликни оширишга эришиш керак, фукароларни судларга ва прокурорларга ишончини оширишга эришиш керак. Хато қилган ва куриб чиққан суд ишини маьлум муддатдан кейин рад этилса, асоссиз хукм қилган лиги тасдиқланса, уша ишни дастлаб курган прокурор, терговчи, суд я ларни қатьий норма билан хар бир курган ишларини назорат ва очиқликда мухокама килишни йулга куйиш керак. Давлат органи ва судлар, проеурорларни, тергов органи масьулиятини ошириш ва тизимли назоратини олиб боришни куриб чиқиш керак.

Tagayev Nurali
Taklif 2020-11-21 15:29:40
Tumanlarda davlat qishloq xujaligi tashkilotlari faoliyatini urganish korupsion tizimdan olib chiqish xozirgi chiqarilayotgan qonun va farmonlarga qishloq xujaligi davlat tashkilotlarining faoliyatini muvofiqlashtirish. Xodimlar saloxiyatini oshirib ularning oylik maoshi ijtimoiy axvoli xaqida chuqurroq uylab kurish

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:30:52
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқи асослари” мавзусида мутасадди идора ва ташкилотларининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда талабалар ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиб фуқароларнинг Истеъмолчи сифатида ҳуқуқий саводхонлигини ошириш керак

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-20 17:35:37
Қонуности ҳужжатларини қабул қилишнинг қатъий мезонларини белгилаш.

Yusupova Oysha Matnazarovna
Taklif 2020-11-20 16:44:52
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилиги бўйича васиятнома вафот этган тақдирда мулкни тасарруф этишнинг ягона усули ҳисобланади. Мулкдорнинг вафотидан кейин унга тегишли мулкни текинга беришга қаратилган васиятномадан ташқари ҳар қандай битимнинг тузилишига қонунчилигимиз йўл қўймайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф-5464-сонли фармойиши билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатилган мақсад ва вазифаларга эришиш, шунингдек фуқаролик қонунчилигини бозор иқтисодиёти ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди. Илмий тадқиқотларимиз доирасида доирасида ворислик ҳуқуқи бўйича хорижий мамлакатлар қонунчилиги ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси учун янги бўлган эр-хотиннинг умумий ёки биргаликдаги васиятномаси, мерос шартномаси каби субинститутларнинг мавжудлиги бизнинг эътиборимизни тортди.Эр-хотиннинг биргаликдаги (умумий) васиятномаси бугунги кунда Англия, Австрия, Германия, Озарбайжон, Грузия, Туркманистон, Эстония, Литва мерос ҳуқуқида кенг ва самарали қўлланилиб келинмоқда. Мазкур новелланинг қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилиши бугунги кунда мерос муносабатларида юзага келаётган, айнан эр-хотиннинг бир-бирга нисбатан ва бошқа меросхўрлар орасидаги кўплаб низоли вазиятларни олдини олишга хизмат қилади, фуқароларимиз учун қонунчилигимизда мулкни вафотидан кейин тасарруф этишнинг фақат бир шахс томонидан тузилиши мумкин бўлган васиятномадан ташқари, бошқа муқобил шаклларини мустаҳкамлаб қўйилиши фуқаролик ҳуқуқининг асосий принципларидан бири бўлган диспозитивлик принципини амалда юзага чиқишида ёрдам беради.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-20 14:40:20
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида шартнома шартларидан келиб чиқадиган пул маблағларини ундириш ҳақидаги даъволарни суд томонидан Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 4, 5 ва 6-банди талаблари асосида рад қилиш тартибини бекор қилиш.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-20 14:39:49
Иқтисодий судларда вилоят, туман ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали қилган мурожаатлари даъво аризаси тартибида судда кўриб чиқиш тартибини белгилаш.

Файзуллаев Мурад Давлетбаевич
Taklif 2020-11-20 12:52:24
Хукумат идораларида ишлаб, бюджет пулларини еб куйган бошликларнинг, халк пулларини еб куйган махалла раисларининг устидан кузгатилган жиноят ишларини телевиденияда ОНЛАЙН курсатиб шармандаларча жазо бериш. Бошкаларга дарс булишини курсатиш керак.Бу жуда фойда беради.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 12:02:21
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқи асослари” мавзусида мутасадди идора ва ташкилотларининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда талабалар ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиб фуқароларнинг Истеъмолчи сифатида ҳуқуқий саводхонлигини ошириш керак

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 11:03:35
Ҳорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда замонавий менежментни қўллашда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимояси, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, функционла мажбуриятлари ва иш ҳақини ошириш юзасидан “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чикиш керак

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 11:02:16
Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш керак

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 11:01:37
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқи асослари” мавзусида мутасадди идора ва ташкилотларининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда талабалар ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиб фуқароларнинг Истеъмолчи сифатида ҳуқуқий саводхонлигини ошириш керак

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 11:00:54
Махаллий кенгашлар сессияларини талаб даражасида ўтказилишини мониторингини йўлга қўйиш, бунда сессияга тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва хужжатларштиришни қамраб олиш керак. Сиёсий партиялар томонидан хар чоракда депутатлар рейтинглари юзасидан ОАВларида ахборотлар эълон қилишни тадбиқ этиш зарур

Рахимов Хуршидбек Абдумухудович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-20 10:29:56
Табиий муҳитни иқтисодий баҳолаш, экологик соф маҳсулотлар ишлаб чиқаришни, энергиянинг анъанавий бўлмаган тикланадиган манбаларидан фойдаланишни, саноат чиқиндиларини қайта ишлашни рағбатлантириш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш зарур. “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш.

Усмонов Шаробидин Аскаралиевич
Taklif 2020-11-19 21:48:20
Давлат органлари, ташкилотлари мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларини ўқитишлари ва уч йилда камида бир марта уларнинг малакасини оширишлари зарур. Ўз навбатида, келиб тушган, кўриб чиқилган ёки кўриб чиқилмаган, қаноатлантирилган ёки қаноатлантирилмаган мурожаатлар ва бошқа маълумотларнинг статистик ҳисобини юритишлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, жамият ва давлат манфаатлари бузилиши сабабларини аниқлаб, бартараф этишлари лозим. Айни мақсадда ҳар чоракда мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилишни таъминлаш ҳамда давлат органи, ташкилоти раҳбарига уларни кўриб чиқишнинг қонунийлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш, хато-камчиликларни тузатиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш, мурожаатларни умумл