Икромова Шоҳида Азимовна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 22:48:16
Электрон судлов тизимининг салбий жиҳатларидан бири сифатида шуни айтиш мумкинки, у аҳолининг ҳамма қатламлари учун бир хил имконият бера олмайди. Жумладан, катта ёшдагиларнинг аксарияти интернет ва компьютердан фойдалана олмайдилар. Қолаверса, қишлоқ жойларда интернетнинг ўзи йўқ эканлиги, тизимдан ёмон мақсадларда фойдаланишга уринишлар бўлиши эҳтимоли борлиги, судялар ва ҳатто суд тизими ходимларида электрон ҳужжатларни ўзгартириш имкони қолиб кетиши каби ҳолатлардан ҳам кўз юмид бўлмайди.

Алимов Азизбек, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 22:47:52
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Президумининг 2014 йил 9 январдаги қарори билан умумий юрисдикция судларида иштирок этиш қоидалари тасдиқланган ва бу қоидаларда адвокат категорияси йўқ. Бу шуни англатадики, мен эртага фуқаролик паспортим билан судга ажрашиш учун борсам ҳам иштирокчиман, ажрашиш борасида юридик хизмат кўрсатиш учун адвокатлик гувоҳномам билан борсам ҳам, барибир, яна иштирокчиман. Жуда қизиқ ҳолат. Биз қонунчиликка бу борада ўзгартириш киритиш ҳақида таклифлар бергандик, аммо бизни, шунчаки, эшитишмади.

Абдужабборов Нозимжон Юлдашевич, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 22:47:26
Кўпинча ҳуқуқ-тартибот органлари адвокатга худди хизматкордек муносабатда бўлади ва бу адвокат касбининг обрўйига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда. Жумладан, ўз устида ишлайдиган адвокатларнинг турли инстанцияларга мурожаатлари кўпинча шунчаки рад этилади. Бу масала қандайдир меъёрий ҳужжатда акс этмас экан, катта эҳтимолга кўра, биз вазиятни ўзгартира олмаймиз, ҳатто адвокат сўровининг ўзига жавоб берилиши борасида ҳам. Энг ёмони, янги қабул қилинган ҳужжатларда ҳам бу борада бўшлиқлар ўтиб кетмоқда. Жумладан, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексда адвокат ва суд вакили ишда иштирок этадиган шахслар рўйхатига ҳам, судловни амалга оширувчи шахслар рўйхатига ҳам киритилмаган. Бундай ҳолат эртага суд жараёнида томонлар ўртасида низолар келтириб чиқаради. Хусусан, у яна кимларгадир ғараз мақсадда фойдаланишлари учун қўл келади. Бу тарзда адвокатни оддий ҳуқуқлардан маҳрум қилган ҳолда яна қандай қилиб унинг ролини ошириш ва малакали ҳимояга эришиш ҳақида гапиришимиз мумкин?

Очилова Мухтасархон, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 19:10:52
«Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш лозим.

Бердихолов Лазиз Шамилович (Навоий)
Taklif 2020-11-27 17:05:51
Фуқароларнинг жиноят қурбонига айланиб қолишларини олдини олиш учун уларнинг ҳуқуқий онги ва дунё қарашини доимий равишда ошириб бориш мақсадида қонунларни ҳамда улардаги ўзгартиш ва қўшимчаларни кенг қамровли учрашувлар асосида тушунтириб боришга эътибор қаратиш

Dushamov Mahmudjon Manglibayevich
Taklif 2020-11-27 15:54:38
Suv xojaligi tizimida suvdan foydalanishda isrofgarchilik kop bolyapti shuning uchun suvdan foydalanish boyicha yangicha qattiy qonun ishlab chiqilish tarafdoriman

Саломов Фузулий (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-27 15:02:51
Давлат грандларини Республика томонидан эҳтиёжига қараб айнан қайси ҳудуд учун таъаллуқли бўлса ўша ҳудуд ННТ лари ўртасида эълон қилишни йўлга қўйиш керак.

Хосият Раджапова
Taklif 2020-11-27 11:49:10
Қонун хужжатлари ижросини назорат қилишда, жамоатчиликни жалб қилиш, жамоатчилик назорати, мониторинги ва эшитуви тамойилларини жорий этиш самара беради. Шунингдек ўтказилаган жамоатчилик мониторинги ва эшитуви натижаларини ОАВ орқали маълумот бериш, қонун ижроси учун жавобгар булган мутасаддилар ва ташкилотларнинг маъсулиятини оширади.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-26 12:51:56
Волонтёрлик фаолиятини тўлиқ ҳуқуқий тартибга сола оладиган Волонтёрлик фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонунини қабул қилиш керак. (Тошкент вил)

Жонли табиат жамоат бирлашмаси (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:35:22
Ўзбекистонда ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси кадастри ишларини амалга ошириш. Ўзбекистонда кадастр тизими 27 хил йўналишда фаолият олиб бораёт-ган бўлса, уларнинг ичида, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси кадастри ишлари эса энг паст даражада юритилмоқда десак муболаға бўлмас. Масалан, Республика ҳудудида нечта тулки, қум товушқони... бор, не-ча гектар майдонда қандим ўсмоқда? Умуман, шу каби маълумотларга эга эмасмиз. Биологик объектларнинг кадастр маълумотлари нима учун керак? Аввалом бор, экологик назорат рақамлаштирилган бўлади, яъни маъ-лум бир ҳудудни табиатдан фойдаланувчи субъектга берилаётган жараёнда ҳудуддаги ҳайвон ва ўсимликлар омонот тариқасида топширилади. Иккинчидан, биобойликларидан фойдаланувчи субъектлар ўзига би-риктирилган ҳудудда сон, миқдор ва сифат жиҳатдан қанча ҳайвон ва ўсимлик борлигини билган холда уларни муҳофаза этади. Бу, яъни ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси кадастрини барқарор тизи-ми юритилмас экан Ўзбекистоннинг флора ва фаунасидан турларнинг генетик жиҳатдан юқолиши давом этаверади. Ушбу масалага, яъни Республикамизнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунё-сини турларини бирламчи мониторинг қилиш ва кадастр ҳужжатларини тузишга жиддий қараш даври келди, яъни бу муаммо замон талабига айла-ниб улгурганига анча бўлди.

Қобилов МухаммадРизо Хусанович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-26 09:02:23
Адвокатлик фаолияти суд органларига ўхшаш мустақил бўлиш лозим, уни телефонини эшитиш ёки бошқа ҳуқуқларини чеклайдиган харакатларни содир қилиш орқали химояси остидаги ишни амалга оширишда бази чекловларга учраши мумкин. Прокурор конунни аниқ ва бир хилда бажарилишини назорат қилувчи орган сифатида қарйдиган бўлсак, шу жумладан уни ўзи хам жиноят ишини тергов қилиши билан бирга барча тергов органларини назорат қилади. тергов органлари томонидан тузилган айблов хулосаларини ёки бошқа кўринишдаги қарорларини тасдиқлайди. ушбу жараёнда адвокатни ўрни хам мавжудлигини унитмаслик керак деб хисоблайман.

Мадрахимов Комолдин, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-26 08:59:52
Таклифим ҳеч бўлмаса хизмат кўрсатиш банкларида иш вақти (9:00 - 17:00) орқалиғида қўриқлаш хизматидан фойдаланишни қисқартириш ва бу орқали банкларнинг қўриқлаш хизматига қиладиган харажатларини ҳеч бўлмаганда 30%гача камайтириш лозим. Бу орқали эса банк маҳсулотлари нархини ҳам сезиларли даражада пасайтириш имкони пайдо бўлар эди.

Бакиев Турдиали
Taklif 2020-11-25 16:46:08
Давлат йўл харакати хавфсизлиги томонидан онлайн ариза қабул қилиш тизимини жорий этиш, берилаётган хайдовчилик гувохномаси олиш муддатини узайтириш, тўлов миқдорини тўлаш жараёнида 20 ёшдан пас ёшлар учун гувохнома беришни тақиқлаш.

Умидхон Рашидов
Taklif 2020-11-25 15:06:08
Тўғридан тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш амалиётини янада кенгайтириш, ижтимоий муносабатларни қонунлар билан тартибга солиш даражасини оширишда янги қабул қилинаётган қонун лойиҳалари учун алоҳида ценз сифатида ҳаволаки нормалар сони ва сифатини белгиловчи тамойилни амалга киритиш керак.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-25 14:09:50
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган транспорт воситаси эгалари учун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб барча ҳудудларда транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш имконини яратиб бериш керак.(Тошкент вил)

Асадов Фармон Шукруллаевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-25 11:10:36
Фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти етарли бўлмаган туман (шаҳар) лардаги Адлия ва ҳуқуқ тарғибот идоралари вакилларига нисбатан етказилмаган ҳуқуқий ахборот учун жавобгарлик амалиётини йўлга қўйиш керак

Д.Тешабоев
Taklif 2020-11-24 16:11:51
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги жарималарни тўлаш муддатларини ўзгартириш. (Фарғона)

Ҳакимов Шерзод Насриддинович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-24 15:42:45
Ҳар қандай қонунчилик бўйича бузилишлар юзасидан маъмурий жавобгарликни расмийлаштиришда аҳолининг жавобгарлик бўйича билиш даражаси эътиборга олинмайди. Қонунда белгиланган тартибда расмий чора кўрилади, бу эса ўз-ўзидан ижтимоий адолатсизликни келтириб чиқаради. Бу каби ҳолатларни бартараф этиш мақсадида жавобгарликнинг даражасидан келиб чиққан ҳолда биринчи марта содир этилган тақдирда фақат огоҳлантириш билан чекланиш амалиёти қўлланиши керак.

Саломов Салохидди Раупович
Taklif 2020-11-24 14:56:08
Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан пора олиш жараёнида қўлга тушган амалдорлар халқ олдида мухокама қилинсин ҳамда ўзлаштирилган маблағлар яқин қарндошлари томонидан қопланмагунча мухкама давом этилсин

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-24 13:11:25
Қонун устуворлигини таъминлаш учун аввало қонунларнинг халқ тушунадиган содда ва аниқ тилда баён этилиши муҳим рол ўйнайди, асосий қонун бузилиш ҳолатлари кўпчилик ҳолларда қонунларни тушунмасликдан келиб чиқишини инобатга олиб, мавжуд қонун ҳужжатларини ялпи лингвистик экспертизадан ўтказиш керак. (Тошкент вил)