Sulton Najmiddinov Nurali o'g'li
Taklif 2020-12-17 17:02:00
2021 yil davlat dasturi uchun taklifim, qonunlarimiz ancha o'zgarishlar kiritilmoqda, yangi qonunlarimiz yuzaga kelmoqda lekin ko'p aholimiz bulardan xabari yo'q shuning uchun "qonun targ'ibotchilari" tashkilotni shakllantirishimiz bular faqat yoshlardan iborat bo'lishi lozim ular har bir chiqarilgan qonun, qaror, farmonlarni xalq o'rtasida targ'ibot qilishlari kerak

Исмонов Салимжон Солиевич
Taklif 2020-12-17 12:12:28
ОАВларда "- айланма йўллар орқали республика худудига ноқонуний олиб кирилган," деган жумлаларни кўп учратамиз. Ҳозир кунда пиротехника воситалари оммалашган. Нима учун айланма йўл? Наҳотки давлатимиз чегаралари мустаҳкам қўриқланмайдими? Ўш мусодара қилинган "ноқонуний" бўлиб қолган товарлар 100-200 минг сўмлик қисмларга бўлиниб кетгунича, ЯХЛИТ миллиардлаб қийматга эга бўлгандир балким. Шу сабабли чегара ва божхона хизмати ишини назоратга олиш керак.

Юсупов Аплишер Хасанбаевич
Taklif 2020-12-14 18:13:16
Автотранспорт эгаларига сугурта учун ихтиёрийлик тамойилини жорий килиш,жарима килмасликни,ва сугуртрта килганда автоматик равишдаИИВ маълумот базасига кирим килишни таклиф киламиз

Tura Arobiddin Kuchkarovich
Taklif 2020-12-12 13:04:57
Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарни ИИВ ҳамда ДХХ тассаруфидан чиқариш бўйича таклиф Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ҳамда ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ҳузурида тергов ҳибсхоналари мавжуд бўлиб, ушбу вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналарда жиноят содир этганликда айбланувчи шахслар тергов ва суд жараёнларида сақланади.АҚШ ва Европа давлатлари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар Ўзбекистон Республикасида маҳбуслар ёлғон кўрсатмалар беришга мабурланганлиги ҳақида йиллар давомида ёзиб келган. 30 ноябр 2017 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев инсонларни қийноққа солиб олинган иқрорлик кўрсатмаларидан жиноят ишларида далил сифатида фойдаланишни тақиқлаган фармонни имзолаган. Менинг фикримча шундай инсон қадриятларига зид омилларни олдини олиш йўлларидан бири бу "вақтинча сақлаш ҳибсхоналарни ИИВ ҳамда ДХХ тассаруфидан чиқаришдир." Бу нима дегани: 1. Ҳуқуқий томондан вақтинча сақлаш ҳибсхоналарни ягона бир давлат ёки ҳусусий ёки давлат-ҳусусий сектор шерикчилигида мустақил ташкилотга айлантириш. 2. Янги, халкаро стардартларга жавоб берадиган, БМТнинг инсон ҳуқуқларини химоя қилиш принциплари асосида, алоҳида вақтинча сақлаш ҳибсхоналарни қуриш. 3. ДХХ, ИИВ ҳамда бошқа ҳуқуқни химоя қилувчи органлар ҳузурида барча тергов ҳибсхоналари ёпиш. 4. Инсон жиноят ёки ҳуқуқбузарликда айбланиб қўлга олинган вақтдан бошлаб то суд қарори чиққунча барча маҳбуслар ушбу мустақил вақтинча сақлаш ҳибсхоналарда, ҳуқуқлари паймол қилинмаган ҳолда, сақланишини таъминлаш. Бунда:  Фуқаро қўлган олинганидан кейин энг кўпи билан 30 дақиқа мобайнида унинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига топширилишини таъминлаш.  Терговчи ва айбланувчи ёки гувоҳ сифатида қўлган олинганларни учрашувини юқоридаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида видео камера олдида амалга ошириш (пастдаги расмга қаранг) ва ҳаказо.

Юсупов Аплишер Хасанбаевич
Taklif 2020-12-11 18:17:07
ИИВазирлигига рахмат Брача Инспекторларга маълумотларга эга планшетлар таркатилаган ,щунинг учун автотранспорт эгаларига,жаримага тортилмаган булса аслида хужжати булсаю, хужатсиз юрганлик учун жарима солмасликни таклиф киламиз

Юсупов Аплишер Хасанбаевич
Taklif 2020-12-11 18:14:29
ИИВазирлигига рахмат Брача Инспекторларга маълумотларга эга планшетлар таркатилаган ,щунинг учун автотранспорт эгаларига,жаримага тортилмаган булса аслида хужжати булсаю, хужатсиз юрганлик учун жарима солмасликни таклиф килакиз

Исмонов Салимжон Солиевич
Taklif 2020-12-10 16:12:25
ТАКЛИФ:- Ички ишлар, прокуратура ва суд тизими соҳаларида, мансаби ва лавозимидан қаътий назар, ота-бола, яқин қариндошларни ишлаши вилоятлар ичида бўлмаслиги чораларини кўриш зарур. Тўғри бу жуда мунозарали ва қийиндек кўриниши мумкин.

Каримов Бобирбек Шарофитднович
Taklif 2020-12-10 02:42:33
Юридик ва жисмоний шахслар давлат хизматлари, банк, давлат ташкилоти ва бошка муъассасаларига мурожаат килинганида мурожаатни уз вактида каноатлантириш буйича таклиф. 1. Ариза ва мурожаатларни кабул килиш буйича ижтимоий тармокларда янги дастур яратилишини. Дастурда: А. Мурожаат килаётган шахс уз эхтиёжи учун ариза берганида унинг аризаси руйхатга олинаётганида аризачининг телефон раками ёки ижтимоий тармоклардаги личкаси аризани ижроси учун масъул ходимнинг хизмат телефонига ёки ижтимоий тармокдаги гурухига автоматик уланиши керак. Б.Аризачи банкка кредит олиш буйича ариза берди унинг аризаси руйхатга олинди ва у тармокга автоматик уланди. Кредитни олиш учун кандай хукуклари ва имкониятлари бор , кайси масъул ходимларга ва ишонч телефонларига автомат уланиши мумкин. Ракамларда осон содда ва кулай куринишда булиши керак. В. Бу тармокда банк хизматлари буйича рекламалар берилиши мумкин булмаслиги керак. Г. Юридик ёки жисмоний шахс Президент халк кабул хонасига ариза берди ариза руйхатга олиниб масул ходимга бириктирилди ва масул шахснинг тармокдаги гурухига аризачи автоматик уланиши керак. Аризачи мурожаати буйича конуний хукуклари ва мажбуриятлари ва яна кайси юкори ташкилот вазирлик ва давлат органларига мурожаат килиши мумкинлиги тугрисидаги малумотлар булиши керак. Ушбу таклифим фойдали булса давомини яна хам кенгрок киритаман.

Учаев Сергей Сергеевич
Taklif 2020-12-10 02:02:46
Дальнейшее усовершенствование и устранения препятствий в законодательной базе в сфере развития деятельности гражданского общества и ННО. Закон о ННО, Закон о социальном партнерстве, Закон об общественном контроле. Разработка, общественное обсуждение и принятие соответствующих подзаконных актов в контексте деятельности ГО и ННО.

Учаев Сергей Сергеевич
Taklif 2020-12-10 01:57:47
Пересмотр законодательной базы в контексте ВИЧ-инфекции в соответствии международным нормам и рекомендациям, в частности декриминализация 113 статьи УК РУз., наказания за постановку в риск заражения ВИЧ-инфекции, перевести эту статью в административный кодекс и в Закон об охране здоровья населения. Пересмотр Закона о ВИЧ-инфекции 2013 г., подзаконные акты и приказы МЗ РУз. В контексте ВИЧ-инфекции.

Жавлонов Отабек Мухсинович
Taklif 2020-12-09 11:59:03
Давлат хизматида манфаатлар тўқнашуви ва уруғ-аймоқчиликнинг олдини олиш мақсадида, ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда бўлган ходимларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида ишлайдиган бўлса, биргаликда ишлаганликка йўл қўйганлик учун жавобгарлик маъмурий жавобгарлик чораларини белгилаш таклиф этилади

Жавлонов Отабек Мухсинович
Taklif 2020-12-09 11:57:19
Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Ўзгартиришлар билан илгари коррупцион жиноятлар билан жавобгарликка тортилган шахсларни давлат органларида ишлашига йўл қўйилмаслигини назарда тутувчи нормаларни киритиш Бундай ўзгаришлар давлат хизматида коррупцион жиноятларнинг камайишига олиб келади

Жавлонов Отабек Мухсинович
Taklif 2020-12-09 11:55:59
Коррупцион жиноятларни содир этганлик учун жазо чораларини кучайтириш керак.

Султонов Рустам Жабборович
Taklif 2020-12-09 11:54:08
Коррупция хавфи юқори бўлган давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш тузилмаларини ташкил этиш керак ва уларнинг фаолияти ўша идора раҳбари томонидан эмас, балки Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мувофиқлаштириб борилиши лозим

Turobov Ahmad Karimovich
Taklif 2020-12-09 11:51:40
Охирги пайтларда айрим мансабдор шахсларнинг биргина ножўя хатти-ҳаракати нафақат мамлакатимизда, балки халқаро даражада ҳам муҳокама ээтилмоқда. Бу эса Ўзбекистон имиджининг тушиши, ва энг ёмони рейтинглардаги ўрнимиз кескин тушишига сабаб бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб, Давлат хизматчиси томонидан давлатнинг обрўсига путур етказганлик учун жавобгарлик чораларини белгилашни таклиф этаман. Яъни, Маъмурий жаваобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритиш орқали давлат хизматчисининг ҳуқуқий мақомига хос бўлмаган ва одоб-аҳлоқ нормаларига зид ҳатти-ҳаракатлари учун маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари белгиланади

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-12-07 12:00:01
Меҳрибонлик уйларидан болаларни асраб олишдаги мураккаб тизимни соддалаштириш керак. Бунинг натижасида хозирги кунда авж олиб бораетган бола савдоси камайишига хамда давлатга тушаетган юкни камайтиришга эришиш мумкин.

Орипов Ойбек Каримович, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-04 15:15:34
Миллий қонунчиликка нафратли риторика ва нафрат ҳолда содир этилган жиноятлар каби тушунчаларнинг киритилиши зўравонлик қурбонларини ҳимоя қилиш, шунингдек халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистон Республикасининг мамлакатда қонун устуворлиги ва адолат индексини яхшилаш борасидаги жиддий истакларини намойиш этиш имкониятини беради.

Ҳамидов Мақсуд саидович, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-04 15:13:02
Совет давридан қолган умрбод ишга ёллаш тизимидан янги самарали меҳнат шартномаси тизимига ўтиш лозим.

Нугманов Нурулло Саидалиевич, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-04 14:19:24
Европанинг кўплаб мамлакатларида бир киши уч кун ичида ҳеч қандай тўсиқларсиз нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бизда эса таъсисчилар камида 10 кишидан иборат бўлиши керак ва рўйхатдан ўтказиш жараёни бир ой давом этади. Янги кодексда таъсисчилар сонини камида беш кишига, рўйхатдан ўтказиш муддатини эса 10 кунгача қисқартиришни таклиф қиламан

Qahhorov Nodirbek Bakirali o'g'li, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-04 14:19:00
Эксперт ташкилотларининг хулосасида нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса бўлиши мумкин ва бу ҳолда ташкилот ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 24-бандининг 2−10-абзацларида назарда тутилган ҳолатлар доирасида ўз хулосасини асослаши шарт.