Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-20 12:05:51
Давлат пул-кредит сиёсатининг бозор иқтисодиётига мос воситаларидан фойдаланишга тўлиқ ўтиш, операцион параметрлар ва мақсадларни белгилаш орқали операцион механизмини такомиллаштириш керак

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-20 12:05:06
Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш буйича қаровсиз, назоратсиз, ёрдамга муҳтож, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, жиноят содир этишга мойил, ғайри-ижтимоий ҳаракатлар содир этиб юрган, ички ишлар органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган вояга етмаганлар ва ёшлар билан манзилли профилактик тадбирларни ўтказиш тизимини жорий этиш зарур.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 12:04:27
Ҳорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда замонавий менежментни қўллашда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимояси, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, функционла мажбуриятлари ва иш ҳақини ошириш юзасидан “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чикиш керак

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-20 12:04:01
Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх навосини ортиб кетмаслиги ҳамда мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш параметрлари ҳамда "даладан дўконгача" бўлган узлуксиз етказиб бериш занжирини яратишни рағбатлантириш бўйича маҳаллий хокимликлар масъулиятини ошриш зарур.

АЗИЗА
Taklif 2020-11-20 12:03:46
Хар бир туманда коррупсияга карши курашиш штатлари жорий этилиши ва бу штат кадрлари олий маьлумотли хар томонлама мукаммал булиши зарур. Шунда хар бир туман рахбарларида уз ишига нисбатан улкан маьсулят янада купрок пайдо булади.Бу штат борлигидан эса туман ахолиси тулаконли хабардор булишлари зарур.Коррупсия нафакат туман ривожига балки республика ривожига хам катта хавф солувчи иллатдир.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 12:03:38
Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш керак

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 11:19:41
Мамлакатни инновацион ривожлантиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган мақсад ва вазифаларига мос давлат фуқаролик хизмати трансформациясининг ғоявий платформасини яратишда давлат фуқаролик хизматида хизмат сифатини изчиллик билан ошириш, давлат фуқаролик хизматчиларини фидоийлиги хислатларига мотивларни яратиш, давлат фуқаролик хизматида инновацион ғояларни жорий этиш, давлат фуқаролик хизматида ишончсизлик олдини олиш (камайтириш), ишончни ошириш (яъни оддий давлат фуқаролиик хизматчиси мансаб ўсишида қобилиятларини номоён қилиб ўниб ўсишида ғов ва тўсиқларни бўлмаслиги, таъбир жоиз бўлса "шахсий садоқат"нинг бўлмаслиги) тизимларига урғу бериш мақсадга мувофиқдир. - Шаҳриёр Холбаев (ДБА Самарқанд филиали бош мутахассиси)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 11:12:00
Йил якунига кўра қабул қилинган ҳар бир қонун халқ томонидан қандай баҳоланганини ва унинг самарадорлик даражасини мониторинг қилиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриш амалиётини кучайтириш. Яна бир савол туғилади, мазкур ҳолат натижасида камчиликларимизни тўғрилаш имконини беради. Лекин асосий масала Қонунчилик палатаси самарадорлиги қачон ошишига эришамиз қачонки "Касалликни даволаш эмас, касалликни олдини олиш (профилактика)" тизимига эътибор қаратиш лозим. - Шаҳриёр Холбаев (ДБА Самарқанд филиали бош мутахассиси)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 11:09:15
Қонунларни ишлаб чиқиш ва механизмларини амалга ошириш тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратиш, чунки бугунги кунда кўплаб қонунларни ишлаб чиқишга эришдик, лекин ижрода уни тизимли элементларини ишлашида оқсоқлик сезилмоқда. Шунинг учун Қонунларни ишлаб чиқишда, уни амалга ошириш механизмларини ҳукумат ва жамоатчилик билан пухта кўриб чиқиб ишлаш механизмларига урғу берилиши мақсадга мувофиқ. - Шаҳриёр Холбаев (ДБА Самарқанд филиали бош мутахассиси)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 11:07:55
Қонунчилик палатаси фаолияти самарадорлигини янада оширишда қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим: Қонунларни ишлаб чиқишда ҳудудларда социологик аналитик таҳлилларни олиб бориб, қайси қонунларни ишлаб чиқиш зарурати ёки эҳтиёж борлигини аниқлаш мақсадга мувофиқ. - Шаҳриёр Холбаев (ДБА Самарқанд филиали бош мутахассиси)

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 11:06:18
Маҳаллий ҳом-ашёни ўзлаштириш орқали қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини ривожланишининг янги босқичга олиб чиқиш ва янги иш ўринларини кўпайтириш чораларини кўриш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 11:05:00
Давлат пул-кредит сиёсатининг бозор иқтисодиётига мос воситаларидан фойдаланишга тўлиқ ўтиш, операцион параметрлар ва мақсадларни белгилаш орқали операцион механизмини такомиллаштириш керак

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 11:02:50
Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх навосини ортиб кетмаслиги ҳамда мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш параметрлари ҳамда "даладан дўконгача" бўлган узлуксиз етказиб бериш занжирини яратишни рағбатлантириш бўйича маҳаллий хокимликлар масъулиятини ошриш зарур

Хамидов Бехзод Камалидинович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-20 10:32:34
Ижтимоий соҳаларга оид статистик маълумотларни вилотларда (вилоят рейтинги тушмаслик учун) бўртириб республика қўмиталарига тақтим этиш ҳолатлари мавжуд. Бу эса ўз навбатида тиқтисодий-ижтимоий соҳада аниқ чоралар кўрилишига салбий таъсир этмоқда. Таклиф статистика бошқармаларини мустақил равишда жонлантириш ва юборилаётган маълумотларни ҳаққонийлиги устидан назорат қилиш чораларини кўриш зарур.

Одилов Исмоилжон Хакимович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-20 10:28:32
Давлат хизматчиларининг бошқарув компетенцияларини аниқлаш, уларнинг хизмат хулқи, қарор қабул қилиш ва ишни ташкиллаштириш хусусиятларини давлат хизмати талабларига мослигини психологик баҳолаш бўйича замонавий татқиқот услбуларини жорий этиш.

Алимбаев Абдулахад Эргашбаевич
Taklif 2020-11-20 07:27:25
Наманган шахри Янги аср кучаси 10-утиш йулига асфальт ёткизиш. Йул жуда ачинарли холатда. Шунингдек Асосий 600 метр жойдаги окава сув кувурини (канализация) янгилаш. Окава сув заканга окиб ётади, натижада атрофга ёки сиз хид таралиб, юкумли касалликлар келиб чиуиши мумкин.

Қамбаров Фарёз Жабарали ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-19 21:52:22
Сайловдан кейинги кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки сессияни тугашини кутадиган, эснайдиган, нимага қўл кўтараётганини англамайдиган «депутатлар» ханузгача орамизда қолмоқда. Ваҳоланки, ҳар бир сиёсий партиянинг низомида ҳар қанча баландпарвоз ЙЎНАЛИШЛАР бўлмасин, ишламайдиган депутатлар жамоаси йиғилса, у бир қадам ҳам силжий олмайди. Жойида депсиниб, келгуси беш йилликни қарши олаверади.Таклиф: сайланган ҳар бир вилоят, туман (шахар) депутатлар фаолиятини ҳар бир худудда ОАВ орқали ёритилиниши таъминлаш зарур. Керак бўлса депутат ишини ёритган ОАВ рағбарлантириш жорий қилиш зарур.

Жабборов Улуғбек Адилджонович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-19 21:51:46
Вилоят ва туманларда маҳаллий депутатларга туманнинг раҳбари бўлган ҳокимга нисбатан ишончсизлик вотуми эълон қилиш ва уни ҳокимликдан лавозимидан озод қилиш бўйича қонунда ҳуқуқ бериш зарур. Ханузгача депутатлар хоким олдида хисобдор хисобланиб келишмокда.

N uriddin Yorbekov
Taklif 2020-11-19 19:40:20
DTM telekanali urnida ILM-FAN telekanali offish kerak

Рўзиев Муҳаммаджон ХХХ (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 18:24:31
Иқтисодий судлар ҳузурида алоҳида тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар ишлари бўйича алоҳида комиссия ташкил этиш юзасидан норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.