Рўзиқулов Абдулазиз (Бухоро)
Taklif 2020-11-27 15:49:37
Фуқаролар томонидан автомобилларни сотиб олиш учун бошланғич тўловни 15% қилиб машина келганидан сўнгина қолган 85% ни тўловини амалга ошириш керак.

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-11-27 15:44:52
Ижроия ҳокимияти органлари ва бошқармалар ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича механизм ишлаб чиқиш.

Ядгоров Дилшод (Бухоро)
Taklif 2020-11-27 15:19:56
ННТлар томонидан грандларни ютиш учун ҳаракатга келтирувчи қамрови юқори бўлган доимий тренинглар ташкил этиш керак.

Шарипов Элёр (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-27 15:19:15
Давлат сири бўлмаган барча давлат органларига кириб-чиқишда уяли алоқа воситаларини топшириш деган тушунчага мутлақо чек қўйиш керак.

Abdullaev Jasurbek Kurbanbaevich
Taklif 2020-11-27 14:02:37
Юборилган таклифларни ўқиб туриб, такрор айтмоқчиман, хар қандай сохани ривожлантириш учун шу соха рахбарларни тайинлашда ошкоралик, шаффофлик асосида танловларини ўтказиш керак. Мен оддий тренер бўлиб фаолият олиб бораман. Кўпинча иш билан ёки хизмат сафарларида бўлиб қайсидир рахбарларни кўриб, тўғриси, унинг бошқараётган жамоасига раҳмим келиб кетади, негаки жамоанинг тақдири рахбар билан боғлиқ деб ўйлайман. Айтмоқчиманки бошқарувчанлик қобиляти хаммага эмас. Кимдир қўшиқ айтиб билади, кимдир расм чизиб ва хокозо. Ундай қилиш керак, бундай қилиш керак деган фикрлар йиғиндисини бажариш ҳам " қайсидир рахбар " ни салохиятига боғлиқ деб ўйлайман. Юқорида ёзганларим шахсий фикрларимдир, дунёда тўққиз миллярдга яқин инсон яшайди демак фикрлар ҳам.

Abdullaev Jasurbek Kurbanbaevich
Taklif 2020-11-27 13:18:13
Хар қандай сохадаги бошқарув лавозимларига фақат танлов асосида тайинловларни амалга ошириш керак. Хоразмча айтганда тейдан иш битирмаслик керак.

Мухторов Азмзбек Хусниддин ўғли
Taklif 2020-11-27 12:17:18
Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-27 12:16:32
Республикада кичик бизнес ва хусусий ҳамда оилавий тадбиркорликка жалб этиш, уй шароитида доимий даромад манбаига эга бўлиш

Боймирзаев Нодирбек Илхомжон ўғли
Taklif 2020-11-27 12:14:44
Иш билан таъминланмаган, қарамоғида ногирон фарзанди бор хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-27 12:14:34
Даромад ва сарф харажат ўртасидаги кескин фарқ яъни балансни нормаллаштиришга асосий этиборни қаратиш керак. Мисол учун оддийгина бир тухумни нархи Россия федерациясида Ўзбекистондагидан арзонроқ лекин даромад Ўзбекистонда жуда паст. Бу ахолини давлатга нисбатан ишончини йўқотади. Оддий Халқ учун демократия тушунчаси ахамиятсиз агар қорни оч бўлса.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-27 12:14:14
Республикада норасмий иш билан банд бўлган хотин-қизлар рўйхатини маҳаллалар кесимида шакллантириш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-27 12:13:44
Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда хотин-кизлар ва аёлларнинг саломатликларини тиклаш, даволанишлари ва маданий хордиқ чиқаришлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-27 12:12:59
Кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган, бугунги кунда коммунал тўловлар бўйича мавжуд қарздорлиги сабабли молк-мулк солиғидан қарздор бўлган хотин-қизларнинг оилавий яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида коммунал тўловларидан бўлган қарзларини тўлаб бериш

Абдухалилова Мавлюда Ахмедовна
Taklif 2020-11-27 12:12:29
Республика ҳудудларида тадбиркорлик истагини билдирган хотин-қизларни “Тадбиркор аёллар” уюшмасида ташкил этиладиган ўқув-семинарларда иштирокини таъминлаш

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-27 12:07:27
Давлат идораларидаги боғланиш учун ташкил этилган телефон, электрон почта, факсларни ишлаши уларга вақтида жавоб берилишини таъминлаш.

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-27 12:03:33
Телевидения орқали ахолига газ балонларида суюлтирилган газ етказиб берилаетгани хақида мақтаниб ёритилишига чек қўйиш керак, бу билан мақтаниш эмас уялиш керак.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-27 12:02:13
Республикамизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган четдан қайтган шахсларга имтиёзли кредитлар олиб берилишига ва истиқболли бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-27 12:01:44
Хорижий мамлакатлардан қайтиб келган хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларни бандлигини таъминлашга кўмаклашиш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-27 12:00:10
Чет элга чиқиб кетиб, бесамар юрган хотин-қизларни аниқлаш ва уларни ватанга қайтариш чораларини кўриш

Шухрат Абдукаримов
Taklif 2020-11-27 11:50:12
Хокимларни фаолиятини бахолаш меъзони, махаллий Кенгашлар депутатларининг овоз бериши орқали амалага ошириладиган бўлса, овоз берилиши жароёни, ёпиқ овоз бериш орқали амалга оширилиши зарур. Шундагина холисона бахо берилиш имконияти юзага келади.