Учаев Сергей Сергеевич
Taklif 2020-12-10 01:49:24
Расширение программ социального заказа в сфере общественного здоровья и социального обеспечения уязвимых слоев населения для организаций гражданского общества и ННО. Разработать и утвердить стандарты услуг профилактики, ухода и поддержки в сфере ВИЧ и туберкулеза в стране, их ценообразование и тарификация с последующим включением в программы социального заказа для ННО. Обновить и усовершенствовать статистические данные в сфере здравоохранения и социального обеспечения населения РУз.

Тўхтабаева Назира
Taklif 2020-12-09 16:57:41
Миллий қадриятларимиздан келиб чиққан холда никох ёшини кўриб чиқиш.

Боймирзаев Нодирбек Илхомжон ўғли
Taklif 2020-12-09 16:56:08
Олий уқув юртларида рус тили факулътетида ўқиш истагини билдирган абитуриентларига оғзаки имтихон ташкил этиш.

Неъматова Хуршида
Taklif 2020-12-09 16:55:25
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасидаги “Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик базавий ҳисоблаш миқдори”да кўрсатилган жарима маблағини ошириш.

Халилов Тохир
Taklif 2020-12-09 16:54:37
Ногиронликнинг тиббий моделидан ижтимоий моделга ўтиш лозим, яъни ижтимоий ҳимоя хайрияга эмас, инсон ҳуқуқларига асосланиши керак.

Анварбекова Муниса
Taklif 2020-12-09 16:53:50
Ижтимоий нафақалар яшаш харажатларига мослаштирилиши, бунинг учун истеъмол саватчаси, яшаш минимуми қонуний тасдиқланиши керак. Нафақа миқдори яшашнинг базавий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилиши лозим.

Расулов Рахмонжон
Taklif 2020-12-09 16:53:06
Тиббий меҳнат экспертизаси комиссиялари фаолияти тўлиқ ислоҳ қилиниши керак.

Мухторов Азмзбек Хусниддин ўғли
Taklif 2020-12-09 16:52:03
Ижтимоий ҳимоя бўйича ягона масъул орган ташкил қилиниши ва тизим билан боғлиқ барча ваколатлар унга берилиши керак. Мазкур органда ижтимоий иш бўлими ташкил этилиши, ижтимоий ходимлар тайёрлаш масаласи ҳам кўрилиши даркор.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-09 16:51:32
Умумтаълим мактаблари камида битта спорт турига ихтисослаштириш ва уларда ҳар ойда камида битта спорт тури бўйича мусобақаларни ўтказиб бориш.

Фазлиддин Юнусов
Taklif 2020-12-09 16:51:05
Давлат шерикчилиги асосида махсус автотранспорт воситаси чиқиндиларни жойлаштириш полигонида маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлашга инвестиция киритиш чораларини кўриш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-09 16:50:17
Organic ва Global G.A.P. халқаро стандарт талаблари бўйича экспортбоп мева-сабзавот, узум ва полиз турларини етиштиришда мутаҳассислар малакасини чет элда ошириш.

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-12-09 09:41:09
Мехнат хуқуқи бузилиши бўйича аноним мурожаат қилиш учун тизим яратиш хамда ходимларни меҳнат хуқуқини бузган рахбар шахсларга жиддий чора кўриш. Мисол учун 08.12.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги мунособати билан бутун Республикада дам олиш куни эълон қилинишига қарамасдан кўплаб давлат ташкилотларида мажбуран ходимларни ишга чақирилган, ва бу биринчи маротаба эмас. Ишини йўқотиб қўйишдан қўрққан ходим хеч қаерга шикоят қилаолмайди.

Matkarimov Akramjon
Taklif 2020-12-07 20:24:53
Oliy ta'lim bitiruvchilari uchun, ayniqsa davlat byudjetidan oylik oluvchi kasblar (o'qituvchilar, vrachlar, soliqchilar, davlat organlarida faoliyat ko'rsatuvchi xodimlar)uchun yagona bitiruv imtixonini tashkil etish va qat'iy tartibda o'tkazish.Agar imtixondan o'ta olmasa mustaqil tayyorgarlik ko'rib imkoniyatini berish va shu orqali mehnat bozorini sifatsiz mutaxassislardan saqlash. Qabul imtixoniga nisbatan 10 barobar arzon, lekin yahshi samara beruvchi imtixon bo'ladi. Ingli ravishda oliy tal'lim talabalarini maqsadli o'qish, izlanishiga turtki bo'ladi. Bu orqali oliy ta'lim bitiruvchilarining faqat bilimligi bitirishi va faoliyat ko'rsatishiga erishiladi. Ko'p hollarda oliy ta'limni bitirgandan so'ng bilimi yetarli bo'lmasligi natijasida attestasiyadan o'ta olmaydi. Yagona bitiruv imtixoni kabi imtixonlar Germaniya Federativ Respublikasida ham mavjud.

Xusainov Qadam Baxtiyarovich
Taklif 2020-12-07 18:28:41
Бизнинг давлат ривожланаётган давлат булгани учун бошкарув тизимида камчиликлар куп булиши табий хол лекин манашу камчиликларни самарали ечимини топиш биз жамоатчилик кулида яни хамма бахонани махаллий хокимлар зиммасига ташлаш бу но тогри качон инсонда ривожланиш булади качон Унда Буш вахт булса бугунки кунда хокимларда умуман бош вак деган тушунчанинг узи йук бунинг натижасида ривожланиш умуман йук аграда жамоатчилик хамда депутатлар ишлаганида мутлоко бошка тизм буларди менинг иккита таклифим бор 1) ННТ ларни депутатлар ва сенатирлар устидан назорат чилувчи ташкилот килиб уларнинг иш фаолиятларини бахоловчи керак булса уларни давозимидан Озод этувчи килиб шакиллантиришимиз керак айнан жамоат ташаббуси Билан ташкил этилган ННТ булиши керак. 2) ННТ ларни фаолиятига караб уларни рахбатлантириб бориш керак яни нечта фукаро мувоммосини ечимини топишка ёрдамлашди ва бошка мезонларга караб уларни рахбатлантириш керак

Халиқов Бахром
Taklif 2020-12-07 15:33:50
Қишлоқларда, чекка олис овулларда истиқомат қилувчи ёшлар учун махалла гузарларида давлат ва хусусий шерикчик асосида спорт иншоотларини ташкил этиш.

Нажмиддинов Асадулло Икромхонович
Taklif 2020-12-07 15:33:19
Республика Давлат захираси ташкилотини вилоят,шахар ва туманларда махсус филиалларини ташкил этиш, хамда уларга давлат хусусий шерикчилик асосида замонавий омборхоналарни қуриб ишга тушириш.

Фозилов Сардор
Taklif 2020-12-07 15:32:15
Вилоят,шахар ва туманларда чакана савдо фаолиятини мувофиқлаштирувчи савдо бирлашмаларни қайта ташкил этиш. Улар томонидан ахоли эхтиёжи учун зарур миқдордаги асосий турдаги озиқ-овқат ва истеъмол товарлар сотувини ташкил этиш.

Боймирзаев Нодирбек Илхомжон ўғли
Taklif 2020-12-07 15:30:57
Олий ўқув юртларида ногиронлар учун гурухлар ташкил этиш ва уларни онлайн тарзида уқувларини амалга ошириш.

Мухторов Азизбек Хусниддин ўғли
Taklif 2020-12-07 15:30:32
Шахар ва туманларда транспорт ва пиёдалар оқими гавжум жойларида хавфсиз замонавий ер усти пиёдалар йўлакларини барпо этиш.

Юнусов Фазлиддин
Taklif 2020-12-07 15:30:05
Шахар ва туманларда янги яшил худудларни барпо этиш.