Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-11 18:13:04
Тадбиркорларга автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишига рухсат бериш.

Юсупов Аплишер Хасанбаевич
Taklif 2020-12-11 18:06:06
Санаъткорларга бериладиган лицензияни бекор килииш ,ва урнига санаъткор кайси куни кайси туман ёки шахарда концерт,хизмпт ёки томоша курсатадиган булса ДХМ оркали бир маротабалик ПУЛЛик йулланма олиш тартибини киритиш шу йуланмасиз туйга катнашишни олдини олиш.бу холат шу сохадаги куплаб хуфиёна иктисодиётни олдини олади,асосийси солдик тушади

Тоҳиров Музаффар Зокиржон ўғли
Taklif 2020-12-11 12:22:47
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари ўртасидаги коммуникация ва алоқани ташкил этиш мақсадида оддий ва содда тизим яратиш. Яъни давлат рўйхатидан ўтган ҳар бир корхона автоматик тарзда ушбу тизимда ўз кобинетига эга бўлади ва шу кобинетига ўзи таклиф қилаётган маҳсулот ва хизматларни жойлаштириб боради. Шунингдек, тизимнинг энг асосий мақсади маҳсулот ва хизматлар реализациясини жадаллаштиришдан иборат

Тоҳиров Музаффар Зокиржон ўғли
Taklif 2020-12-11 12:22:06
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари ўртасидаги коммуникация ва алоқани ташкил этиш мақсадида оддий ва содда тизим яратиш. Яъни давлат рўйхатидан ўтган ҳар бир корхона автоматик тарзда ушбу тизимда ўз кобинетига эга бўлади ва шу кобинетига ўзи таклиф қилаётган маҳсулот ва хизматларни жойлаштириб боради. Шунингдек, тизимнинг энг асосий мақсади маҳсулот ва хизматлар реализациясини жадаллаштиришдан иборат

Тоҳиров Музаффар Зокиржон ўғли
Taklif 2020-12-11 12:18:17
Ишлаб чиқариш корхоналарида ишчиларнинг мехнат шароитларини яхшилаш орқали меҳнат мухофазасини таъминлаш, шунингдек иш ўринларини легаллаштириш орқали яширин иқтисодиётга чек қўйиш мақсадида прокуратура, солиқ инспекцияси, бандлик ва туман ҳокимлигининг масъул раҳбарларидан таркиб топган туман комиссиясини тузиш ҳамда корхоналар фаолиятини ўрганиш. (Бу орқали биринчидан ишчиларнинг мехнат шароити яхшиланади, иккинчидан яширин иқтисодиётни чеклаш ва иш ўринларини легаллаштириш орқали бюджетга қўшимча тушумлар тушиши таъминланади) Мақсад текшириш эмас, ишчилар меҳнатини мухофаза қилиш.

Xakimjonov Rasuljon Rayimjon o'g'li
Taklif 2020-12-10 20:43:54
Vatanimizda restoranlarda, cafe, choyxonalarda ishlatilib ozgina yaroqsiz holga kelib qolgan sabzovot va mevalarni qayta ishlab chiqarish, bunda Nederlandiya tajribasini o'rganish

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-10 17:39:16
Фарзандликка олиш тизими очиқлиги ва шаффофлигини таъминловчи қоидалар белгилаш. Хусусан фарзандликка олиш учун хужжатларни масофадан туриб топшириш, фарзандликка олиш мумкин бўлган болалар тўғрисида маълумот олиш имкониятларини яратиш.

Taklif 2020-12-10 17:38:32
Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини баҳолашда у ердаги яшил майдонларнинг фоиз кўрсатгичи ҳисобга олиниши зарур

Мухторов Азмзбек Хусниддин ўғли
Taklif 2020-12-10 17:37:48
Фарзандликка олувчи шахсларга қўйиладиган талаблар қайта кўриб чиқилиши керак.Бунда уларнинг ёш чегараси, оилавий холати хам хисобга олиниши мақсадга мувофиқ.

Юнусов Фазлиддин
Taklif 2020-12-10 17:37:22
Европа Иттифоқи билан бошқарув,қонун устуворлиги,соғлиқни сақлаш ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича хамкорликни йўлга қўйиш.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-12-10 17:36:13
Ёшларниг ўз бизнесс фаолиятини юритишида имтиёзли кредитлар олиш бўйича ОАВ да тарғиботни кучайтириш.

Боймирзаев Нодирбек Илхомжон ўғли
Taklif 2020-12-10 17:35:46
Ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан хорижий мамлакатларга давлат томонидан ишга юбориш ишларида хужжатларни расмийлаштириш бўйича амалий ёрдам бериш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-10 17:35:12
Юзага келган табиий офатларнинг кўламига қараб аҳолига етказилган зарар вилоятлар, шаҳар ва туманлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияларининг тақдимномаларига мувофиқ қоплананишини такомиллаштириш.

Қорабоев Рустам
Taklif 2020-12-10 17:34:39
Боғдорчилик, сабзавотчилик, полизчилик йуналишидаги фермер хужаликларига агротехника хамда биологик ишлов бериш буйича туманларда аграном мутахассисларидан иборат маслахат марказларини ташкил этиш.

Юнусов Фазлиддин
Taklif 2020-12-10 17:34:06
Умум-таълим мактабларидаги буш турган биноларда аёллар маслахат кенгашларини ташкил этиб, бу ерда махсус психологларни жалб этган холда аёллар билан сухбатлар ташкил этишни жорий этиш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-10 17:33:21
Махалла фуқаролар йиғинлари раис ўринбосарларини фаолиятини ўрганиб бориш ва уларга рейтинг асосида бахо беришни ташкиллаш.

Худояров Фаррух Зокирович (Навоий)
Taklif 2020-12-10 16:25:19
Сиёсий тадбирлар ва маросимларда Давлат мадхиясини барча узи жур холда ижро этиши бўйича қатъий талабни белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ. Нимага деганда гувохи буламизки, аксарият расмий тадбирларда Давлат мадхияси фонограмма тарзда айтилади. Энди барча Ўзбекистон фуқаролари ички энергия билан Давлат мадхиясини кўйлаши керак.

Tura Arobiddin Kuchkarovich
Taklif 2020-12-10 16:02:01
Аввало шуни айтиш керакки, мамлакат аҳолиси турмушининг юқори ёки паст даражалиги, давлат бошқарув тизими сифатига боғлиқ, чунки инсон капитали мамлакат иктисодиётининг жаҳон бозорида рақобатдошлигини белгилаб беради. Шундай экан, ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши учун унинг табиий бойликлари эмас, балки интеллектуал капитали катта таъсир кўрсатади. Шундан сўнг табиийки, таълим тизими сифати фундаментал мавзулардан биридир. ОТМларнинг вазифаси истеъдотларни танлаб олиб, уларга замонавий таълимни бериш. Бошқачасига айтганда, ОТМ абитуриентлар орасидан ишлов берилмаган олмозларни танлаб олиши ва уларга ишлов бериш керак. Фақат ўшанда олмознинг нархи ўн баравар ошади. Имтиёзлар берилиши бизнинг халқимизда инсонпарварлик руҳияти баландлигини кўрсатади. Бундай тажриба ҳаттоки ривожланган ғарб давлатларида ҳам мавжуд. Лекин ривожланган давлатларда имтиёзлар берилиши тартиби Ўзбекистон тажрибасидан сезиларли фарқ қилади. Ўзбекистонда 2020 йили олий таълим муассасаларига киришда жами 10000-15000 атрофида абитуриентларга имтиёзлар берилган. ОТМларга киришда академик тиришқоқлигига асосланмай балки олдиндан имтиёз бериш каби практика нафақат мамлакат ривожланишига балки инсон психикасига салбий таъсир кўрсатувчидир. ТАКЛИФ этаман: 1. Йиллар давомида ОТМларга киришда олдиндан имтиёз бериш тенгсизлик сиёсатини тугатиш; 2. Барча имтиёзларни абитуриент ўз билми билан талабаликни қўлга киритгандан кейин бериш тартибини жорий қилиш; 3. Таклифимни Олий Таълим Вазирлигининг 2021 йил ривожланиш концепциясига киритилишида амалий ёрдам кўрсатиш. Ёпиштирилган файлга каранг.

Бедиев Камолиддин Асомиддинович
Taklif 2020-12-10 13:24:41
Ассалому алайкум, хабарингиз бор айни пайтда хорижий давлатлардаги ватандошлар билан алоқаларни яхшилаш , уларни Ўзбекистон ижтимоий ва сиёсий саҳналарида фаол иштирок этишини таъминлаш, ўзбек диаспораси вакиллари билан турли лойиҳаларни амалга ошириш ва давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан уларни доимий таништириб туриш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шу ўринда ушбу йўналишлар бўйича қўйидаги таклиф ва мулоҳазаларни бермоқчи эдим: - Хорижий давлатлардаги ўзбек диаспораси вакиллари билан, турли жамиятлар билан алоқаларни янада чуқурлаштириш, улар билан ҳамкорликда ташкил қилинадиган тадбирларни кўпайтириш ва шу билан биргаликда улар тўплаган бой илм ва тажрибани Ўзбекистонда татбиқ этиш, -Хорижий давлатларнинг eтакчи университетларида таълим олаётган, илмий фаолиятини олиб бораётган ва машҳур компания ва фирмаларда ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз билан тизимли ҳамкорлик қилиш механизмини ишлаб чиқиш, -Хорижий давлатларда истиқомат қилаётган юртдошларимизни ҳам Ўзбекистон сиёсий саҳнасида ўз овозига эга бўлишини таъминлаш; туман, шаҳар ва вилоят кенгашлари, парламент депутатлиги ёки кузатувчиси сифатида хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланиш, - Хорижий олий ўқув юртларида таълим олаётган ёшларимизни Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси кўмагида бирлаштириш ва улар билан турли йўналишларда қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, улар учун Ўзбекистон меҳнат бозорида аттрактив иш ўринларини яратиш ва онлайн иш қидириш тизими орқали уларни Ватанга қайтариш механизмини янада такомиллаштириш, - Хориждаги фуқароларимиз орқали ватанимизга кириб келадиган сармоядорлар, амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар, инвестиция ва бошқа ёъналишдаги хорижий тажриба ва ишланмаларни тқадим қилган юртдошларимизни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш.

Бедиев Камолиддин Асомиддинович
Taklif 2020-12-10 12:55:35
Ассалому алайкум, хорижий давлатлардаги юртдошларимизни қийнаб келаётган асосий муаммолардан бири мазкур давлатлардаги элчихона консуллик бўлимларидаги хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш йиғимларининг юқорилигидир. Бундан ташқари, хорижга чиқиш паспортини олиш хорижда истиқомат қилаётган, таълим олаётган ва элчихона консуллик бўлимларида вақтинча рўйхатда турган ватандошларимизнинг айримлари учун амал қилинишидир. Шу масала бўйича қўйидаги таклиф ва мулоҳазаларни билдириб ўтмоқчи эдим; - хорижий давлатга чиқиш паспорти учун тўланадиган суммани пасайтириш, айни пайтда бу йиғимлар Германия мисолида 170 eврони ташкил қилади. -мазкур паспортни Ўзбекистон Республикасининг айни пайтда хорижий давлатларда қонуний яшаётган ва Ўзбекистон Республикасида унга нисбатан ҳеч қандай жиноий, маъмурий қонунбузарлик содир этмаган барча фуқароларига берилишини, - ушбу механизм орқали хорижий давлатлардаги консуллик идораларида қўшимча иш ўринлари яратилиши, ва давлат бюджетига келиб тушадиган тушумларнинг салмоқли равишда ошишини таъминлаш мумкин.