Atakuziev Muso
Taklif 2020-11-14 01:08:41
Mening taklifim huddi Gruziyada muvaffaqiyatli bolgani kabi IIV shahsiy tarkibini keskin qisqartirish, uchastka nozirlariga yordamchi hodimlar shtatini bekor qilib ortgan mablaglarni Maktablar binosini evropa darajasida qurib bitta bolsa ham dunyo darajasidagi oqituvchilarni jalb qilish kerak. Fargona vodiysi va Vohada IIV akadrmiyasini tashkil qilib professional IIV hodimlarini yetishtirib, uchastka nozirlariga va boshqa bolimlarga faqat professional mutahasislarni jalb qilish. Shunda har bir bolimda tergovchilar shtati bolishi shart bolmaydi. 90 % jinoyatlarni uchastka noziri ozi tergov va surishtiruv qila oladi. Viloyat boshqarmasida juda oz miqdorda tergovchi ishlab faqat ota ogir jinoyatlar uchun jalb qilinadi. Nomutahasis ishlatib byudjet sovurilmaydi havoga.

Уринбоева Хилола Авазовна
Taklif 2020-11-13 22:17:01
Жамиятта Тадбиркор аёлларни урнини юкори белгилаш уларга имкониятлар яратиш ва алохида тизим йулга куйиш керак. Тадбиркорлик истагини билдирган хар бир аёллар фаолиятини бошлаб олиш давомида тусикларга дуч келади ярим йулда ташлаб кетади курашишдан куркади. Хотин кизларимиз учун алохида хар бир шахар туманда хокимлик билан бирга ишлайдиган булим керак. Махалла ва оилани куллаб куватлаш вазирлигида тадбиркорлик ва таморка билан шугулланиш булими мавжуд лекин бу аёллар учун тулик кумаклашиш имконини бермайди. Тадбиркор аёллар уюшмаси шахар туман булимларида фидоий аёлларимиз жамоатчилик тарзида халкка хизмат килишади. Ижара тулаб фаолият олиб боришади.

Пулатов Дилшод Собиржонович
Taklif 2020-11-13 21:55:57
Юртимизда Интеллектуал мулк агентлиги ягона, Тошкент вилоятида. Ёшларимиз орасида гоялари куп, ихтирога кизикувчилар купчиликни ташкил килади. Лекин хеч бир тизимда гояни патентгача, уни ишлаб чикаришгача куллаб кувватлайдиган одам йук. Айнан узимни бошимдан утгани учун айтябман. Якинда Патент олдим. Хаммасига узимни харакатим оркали эришдим. Натижа 5 йил. Бунакада бизда качон ривожланиш булади. Хамма вилоятда ихтиро, фойдали моделга патент олиш нималигини тушинадиган бир бирини билиб узаро йуналтирадиган мутахасислар(шифокор, химик, электрик, программист) булса, ишонаманки биз жуда юкори натижаларга эришамиз. Фикримни тулик тушинтиролмаган булсам узр.

Мехмонова Юлдузхон Бахриддиновна
Taklif 2020-11-13 21:15:24
1 Кишлокларда МТМ ларнини барчасини бепул килиш керак.2.Турмуш кураетган хар бир йигит ва киз олий маълумоти булмаса, хеч булмаганда битта касб хунари булмагунча никохдан утиш конун билан ман килинса.Шундагина ажримлар сони камаяр эдими.

Самоиддин Абраев
Taklif 2020-11-13 12:59:03
Юксалишга таклифим - Адлия вазирлиги, Антикоррупция агентлиги, Прокуратура, Суд билан ҳамкорликда мавжуд телеканаллардан бирининг базасида "Huquq TV" телеканалини ташкил қилиш қилиш керак. Биз фақат Тарих, маънавият каби тематикалардаги телеканалларни ташкил қиляпмиз. Ваҳоланки ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онг - жамиятимиздаги энг катта муаммо. Агар Ҳуқуқ ТВ телеканалини ташкил қилсак, ва унда одамларга содда ва оддий тилда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб борсак, 3-5 йилда жамият батамом ўзгаради. Асосийси бу телеканал МТРКнинг базасида бўлиши керак эмас. Максимал норасмий ва самарага йўналтирилган канал бўлиши керак.

Хамза Умматов
Taklif 2020-11-13 11:54:05
Битта гап - йил бошида режалаштиргандан кейин ҳадеб янги нарса ўйлаб топавериш керак эмасда. Стратегик режалаштириш бўлиши керак, бизда эса ҳар битта раҳбар калласига нима келса шуни таклиф қилаяпти. Ахир бу кетишда давлатни ўзи лобби ва кўча қоидаларига ўзтиб кетади.

Юнус Бозоров
Taklif 2020-11-13 11:49:31
Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигини тўлиқ ижтимоий хизмат ёки ижтимоий ривожланиш вазирлигига айлантириш керак. Масалан Қозоғистонда Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги бор. Бу вазирлик давлатнинг тўлиқ ижтимоий сиёсатини амалга ошириб келади.

Фарход Эгамов
Taklif 2020-11-13 11:48:03
Одамлар солиылари қаерга кетаётганини билмаяпти. Шу бўйича халқни солиғи қаерга кетяпти ҳисобот бериб бориш механизмини киритиш керак.

Исомиддинов Муслимбек
Taklif 2020-11-13 11:19:37
Давлат ташкилотлари мустақиллигини таъминлаш, бир бирига оғирлик туширмасликни (прокуратура, Халқ қабулхоналари ва шунга ухшаш ташкилотлар учун бошқа ташкилотлардан одам бириктиш) ни таъминлаш.

Ubaydullaev Bekbaris Allabaevicj
Taklif 2020-11-13 01:05:50
(davomi) va xalq vakillari oldida hisoboti tinglansin.Shunda rivojlanish siljishini korish mumkun.

Xusainov Qadam Baxtiyarovich
Taklif 2020-11-12 22:55:30
Joylardagi maxalliy hokimlar Prezident farmonlari va qarorlari bajarilishi ustidan jamoat nazoratini urnatish va mutasadillarni jazoga tortish borasida Prezidentga shikoyat va takliflar be maxalliy hokimlik fuqarolar bilan ishlash mexanizmini sodalashtirish va qonun ustuvorligini taminlash

Madaminov G‘ofur G‘ulomovich
Taklif 2020-11-12 21:01:56
Ассалому алайкум мени Ўзбекистон республикасидаги ерлардан ва сувлардан тўғри фойдаланиш бўйича фикр ва дастурларим бор. Айниқса пойтахтимизда аҳоли сони кўпайиб ерлар қисқариб бораёганлиги учун, жудаҳам содда осон керакли долзарб муаммолардан бири бўлган, муаммога керакли ечим. бу дастурлар керакли бўлиб қизиқиш бўлса, мурожаат учун сот: +998 93 578 56 31

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-12 17:59:13
Хозирги кунда хеч кандай вазифаларни бажармаетган, вазифаси бир биридан катта фарқ қилмайдиган, ваколат доираси жуда тор бўлган айрим ташкилотларни бирлаштириш (Президент Халқ қабулхонаси, Бош вазир Халқ қабулхонаси(тадбиркорлар хукукларини химоя қилади), Бизнес омбудсман (тадбиркорлар хукукларини химоя қилади) ваколатини кенгайтириш хамда мустакиллигига эришиш бунинг натижасида давлат бюджетидан ортиқча сарф харажатлари камайиши хамда фуқаролар сарсон бўлиши холатларига чек қўйишга эришиш.

Gulnora Ishankhanova
Taklif 2020-11-12 15:19:28
1. Совершенствование системы подготовки, отбора и расстановки кадров государственных служащих. 2. Принятие Закона "О государственной службе". 3. Внедрение системы конкурсного отбора кандидатов на замещение должностей в органах государственной власти. 4. Обеспечение прозрачности деятельности органов государственной власти и органов самоуправления граждан. 5. Внедрение системы декларирования доходов государственных служащих всех уровней независимо от занимаемой должности.

mamadaliyev ozodbek umarjon ogli
Taklif 2020-11-12 12:55:37
namangan tumani toshbuloq shahridagi hozirda foydalanib kelinayotgan kotta stadionni qayta tamirlash va kerakli shart sharoitlar bilan taminlash kerak shuni ishontirib aytolamanki bu stadiondan yoshlar foydalanib ozbekistonni chempion qilamiz bunga bel boglagan yigitlar ham oz emas oldindan raxmat

Алайдаров Даулет Оспан ули
Taklif 2020-11-12 11:56:50
Навоий вилояти Томди тумани Янги Томди қурғони марказига сунъий қопламали футбол майдончасини қуриш;

Казиханова Нуржамал Елтаевна
Taklif 2020-11-12 11:55:36
Навоий вилояти Томди тумани Янги Томди қурғони марказида 18-30 ёшгача бўлган 150 нафар ёшларнинг футболга қизиқиши баланд. Ушбулардан келиб чиқган ҳолда, ушбу марказга сунъий қопламали футбол майдончасини қуриш;

Туменбаев Канат Алдаевич
Taklif 2020-11-12 11:11:42
Навоий вилояти Конимех тумани Гулистон махалла фукаролар йигинидаги Дустлик массиви оркали утадиган йулга асфалть еткизиш, болалар уйнайдиган майдонча ташкил килиш, кучага ериклик утказиш, ушбу махалла оркали утаетган завурни тозалаб чикиш (завурлар атрофига курилишлар куришни тухтатиш) чораларини куриш каби ишлар амалга оширилса максадга мувофик буларди.

Meliyev Arslonbek Xusan o`g`li
Taklif 2020-11-12 11:04:12
Mamlakatimizda borgan sari avtomobillar kun sayin ko`payib bormoqda, inson o`zining yaxshi yashashi, uzoqni yaqin qilishi uchun avtomobil sotib oladi, shu ketishda ketaversak 5-6 yildan so`ng farzandlarimiz bo`sh vaqtini faqat yo`lda, tirbandlikda o`tkazishiga to`g`ri keladi, men taklif qilmoqchimanki unib, o`sib kelayotgan yosh avlod, ya`ni yangi kadrlar Toshkent shahrining qaysi tumanida yashasa xuddi o`sha tumanda ishga joylashishi majburiy qilib qo`yilsa, bunda ishga joylashayotgan kadrning kelib -chiqishidan, uning roziligi va shu sohaga qiziqishi hisobga olinsin albatta. Gap shundaki shahrimizning har bir tumanida hozir har xil sohaga tegishli zavod va sexlar mavjud. Hozirgi kunda men ishga borib kelishimga yo`lda tirbandlik uchun 2-2.5 yoki 3 soat vaqtimni bekorga ketqazmoqdaman.

Шанияров Мухағали Сабит ули
Taklif 2020-11-12 10:15:33
Навоий вилояти Томди тумани Янги Томди қурғони марказига сунъий қопламали футбол майдончасини қуриш;