Choriyev To'ychi Fayziyevich
Taklif 2020-11-16 16:42:05
Yoshlar muammolarini xal etish ularning ijtimoiy faolligini oshirish maqsadida tumanlar markazlarida boʼsh turgan binolarni Yoshlar markazlari uchun ajratish lozim

Xazratqulov Faqrxod Qarshiyevich
Taklif 2020-11-16 16:28:11
Ta'lim sifati va samaradorligini oshirish maqsadida ilg'or pedagok hodimlarni rivojlangan davlatlar ta'lim sohasida tajriba almashishini tashkil etish

Xazratqulov Faqrxod Qarshiyevich
Taklif 2020-11-16 16:27:44
Onlayin ta'lim sifatini oshirish maqsadida zamonaviy kompyuter anjomlarini xarid qilish uchun o'quvchilar va o'qituvchilar uchun imtiyozli kreditlar joriy etish va ijtimoiy himoyaga muhtoj yoshlar uchun subsidyalar ajratish.

Xazratqulov Faqrxod Qarshiyevich
Taklif 2020-11-16 16:27:16
Boshlang'ich sinf o'qituvchilari faoliyatini takomillashtirish va ta'lim sifatini rivojlantirish maqsadida 1-sinfga qabul qilinayotgan o'quvchilar sonini 1 sinfda 15 nafardan oshirmaslik

Анварбек Худаяров Хоразм
Taklif 2020-11-16 16:26:07
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунига асосан давлат бошқаруви органлари социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сонли қарори билан “Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Муаммо: вилоятларда ННТларга бевосита маҳаллий давлат бошқаруви органлари томонидан ижтимоий буюртма ажратиш йўлга қўйилмаган.

Умидхон Рашидов
Taklif 2020-11-16 16:14:17
2019 йилда Қўриқлаш бош бошқармаси Миллий гвардия ва Ёнғин ҳавфсизлиги бош бошқармаси эса Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ихтиёрига ўтказилиши натижасида мутахассислар Ички ишлар вазирлиги тизимида қолмаган, бунинг натижасида тадбиркорлар ушбу сохада лицензия олиш имконияти йўқлиги сабабли, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 880-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритилиши, лицензия бериш масаласини Миллий гвардия ва Фавқулотда вазиятлар вазирлигига ўзгартириш лозим бўлади.

Жумаев Хамид Ғоибназарович (Навоий)
Taklif 2020-11-16 16:06:55
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раислигига вилоят, туман ва шаҳар Халқ қабулхоналари мудирларини инобатга олиш ва Халқ қабулхоналарини Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар биносига ўзгартириш таклифи берилмоқда. Шунингдек, Кенгаш биносига нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондини жойлаштириш йўли билан халқ вакиллик органини ислоҳ қилиш мумкин.

Хамидов Мансур Абдухалилович (Навоий)
Taklif 2020-11-16 16:05:57
Давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни руёбга чиқарилишида жамоатчилик назоратини олиб бориш учун бир қатор жамоат бирлашмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига кенг ваколатлар бериш

Холбўтаев Фурқат Қахрамонович (Навоий)
Taklif 2020-11-16 16:02:25
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи туман ва шаҳар сайлов комиссияларига штат бирликлари ажратиш мақсадга мувофиқ.

Баратов Бобур Бахрамович
Taklif 2020-11-16 15:58:41
Давлат ҳокимияти вакиллик органлари ходимларининг ойлик маошларини кўпайтириш ва уларни уй-жой билан таъминлаш юзасидан имтиёзли ипотека кредитлари ажратилишини назарда тутиш керак.

Жабборо Элдор Фурқатович
Taklif 2020-11-16 15:58:03
Электрон ҳукумат доирасида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш, депутатларнинг иш самарадорлигини ошириш орқали Кенгашлар иш жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш. E.deputat тизимини ташкил қилиб амалиётга татбиқ этиш.

Суннатов Рустам Раҳматуллаев (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-16 15:55:40
Содир этилган жиноятларнинг ҳамда уларнинг олиш асл сабабларини ва унга имконият яратган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилиш, шунингдек ички ишлар органлари ҳамда бошқа давлат ва нодавлат идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмини яратиш юзасидан норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Мазкур ҳужжат асосида ҳамкор ижрочиларнинг қатъий тегишли вазифа ва функцияларини кўрсатиш. Вилоятда ташкил этилаётган кичик саноат зоналарини коммуникация (электр энергия, газ ва сувоқава) тармоқларига уланишини тезлаштириш.

Choriyev Ulug'bek Shavkat o'g'li
Taklif 2020-11-16 15:51:32
O'zbekiston Respublikasida turli xil soxalarda faoliyat yuritayotgan hodimlar uchun to'lanadigan ish xaqqi miqdorini tenglashtirish va Davlat xizmatchisi to'g'risidagi qaror loyihasini ishlab chiqish.

Жабборо Элдор Фурқатович
Taklif 2020-11-16 15:48:01
Электрон ҳукумат доирасида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш, депутатларнинг иш самарадорлигини ошириш орқали Кенгашлар иш жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш. E.deputat тизимини ташкил қилиб амалиётга татбиқ этиш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 15:47:15
Сенатга маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинган қонунга зид қарорларни бекор қилиш ваколатини бериш хамда Ижро ҳокимияти томонидан қабул қилинган қонунга зид қарорларни ва фармойишларини бекор қилиш туғрисида тегишли таклифларни киритиш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 15:46:00
"Ўзбекистон мустақиллиги" миллий тарихини кино кўрнишида кўрсатишни эътиборга олиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 15:44:45
Бозор механизмларини ривожлантириш ва шаффофликни оширишда тадбиркорлик субъектлари учун халқаро биржа қимбат баҳоли қоғазлар фонд биржаларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 15:43:30
Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда қўйидагиларга эътибор қаратиш лозим бўлади. Оролбўйи ҳудудлари газ қувурларидан узиб ташланиши оқибатида ҳудуддаги эко муҳитга таъсир қилувчи дарахтлар кенг омма томонидан кесилиб ўтин сифатида фойдаланмоқда. Бу ўз навбатида ушбу ҳудуддаги экологик муҳитга салбий таъсир кўрсатиб келмоқда. Орол денгизининг Ўзбекистон томонидаги қуриган тубида майдонларда яшил қопламали ўрмонзорлар барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда. Лекин аҳоли томонидан қиш кунларида ўтин учун дарахтлар кесилиб олинмоқда. Шу сабабли, бу ҳудудларда яшил табиятни асрашда газлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 15:42:23
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни сайлашда шу ҳудуддаги олий маълумотли, малакали ва ҳаётий тажрибаги эга шахслар орасидан камида 3 та номзодлар кўрсатилиши лозим. Раисини сайлаш жараёнига сайлаш ёшига етган ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар иштирокини таъминлаш зарур.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 15:41:10
Сайлов тизимини янада такомиллаштириш, ушбу жараёнда худудлардаги Сенаторларни сайлаш тизимига ўзгартириш киритиш. Сенаторларни сайлаш жараёнида номзодлар орасида рақобот бўлиши учун ҳар бир сенатор ўрнига камида 3 тадан номзодни сайлов бюллетенига киритиш лозим.