"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-30 18:33:44
Ёшларнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш учун уларнинг энг яхши ғояларини қуллаб-қувватлаб тўғри йўналиш бериш керак.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-30 18:33:13
Ички ишлар органлари, Миллий гвардия фахрийлари иштирокида “Жасорат” дарсларини ва маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш. Жиноят кўп содир этилаётган криминоген ҳудудлар ва жойларни аниқлаш. Қўшма патруль гуруҳларини ташкил қилиш ва уларни криминоген ҳудудлар ва жойларда хизматга жалб этиш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-30 18:32:40
Мурожаатлар билан ишлаш тизимини қайта кўриб чиқиш лозим. Ҳар бир мурожаатчи кимга, қайси ташкилотга мурожаат этган бўлса, шу ташкилот мурожаатчининг мурожаати тўғрисида батафсил аниқ маълумот бериши лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-30 18:32:06
Депутатлар томонидан аҳолининг турмуш ва яшаш шароитини ўрганиб бориши ва юзага келаётган муаммолари юзасидан депутатлик сўровномаларини тегишли ташкилотларга киритилиб бориши лозим. Бугунги кунда депутатлик сўровномалари жуда кам.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-30 18:31:38
Шаҳар, туман халқ Кенгашлари депутатлари фаолиятини янада жонлантириш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-30 18:31:10
Фуқаро, ишчи ходим билан давлат муассасалари ёки ташкилотлар шартнома тузишда тенглик принципига эътибор қаратиш лозим, шартномада бир томонининг манфаатлари кўзланган бўлмаслиги лозим.(Масалан: сугурта, комунал соҳа, меҳнат шартномаси ва бошқалар)

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-30 18:30:37
Жисмоний шахсларга мол-мулк ва ер солиғини тўлашда ҳар бир фуқарога берилган СТИР орқали ҳар йили тўлаши керак бўлган маълумотларни электрон тарзда етказишни йўлга қўйиш лозим. Бунда солиқ тўлаш муддатлари ва ўтган йиллардан қолган солиқ қарздорлиги ёки ортиқча тўлови тўғрисидаги маълумотлар аниқ курсатилиши керак.

НодирбекТопиболдиев
Taklif 2020-11-30 17:58:29
Олий ўқув юртларида тахсил олаётган талаблар сонидан келиб чиқиб, вилоятда талабалар уйи қурилишини инвестиция дастурига киритиш

ЗокирХоджаев
Taklif 2020-11-30 17:57:05
Барча турдаги бозорларда харидорларга қулайлик яратиш бўйича истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарнинг фирма дўконларини очиш юзасидан маҳсус жойларни ажратиш

Султонов Тохир
Taklif 2020-11-30 17:55:25
Деҳқон бозорларидаги ветеринария лабораториялари фаолиятини кўриб чиқиш ва санитария-гигиена талабларига мос фаолият кўрсатиши юзасидан қатъий чора-тадбирларни белгилаш

Мўминов Зафар
Taklif 2020-11-30 17:54:04
Умумтаълим мактаблари ҳожатхоналарини инвестиция дастури доирасида санитария нормаларига мос ҳолда қайта қуриш ишларини амалга ошириш керак.

Абдураззақов Шавкат Шокиржанович
Taklif 2020-11-30 17:53:12
Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан Наманган вилоят худудидаги канализация ҳамда ичимлик суви тармоқларини янгилаш бўйича йирик лойихаларни амалга ошириш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-30 17:49:53
Эркин ва кичик иқтисодий зоналарда фаолиятини янги бошлаган тадбиркорлар учун коммуникация тармоқларига уланишларида шарт-шароитларни яратиб бериш керак.

Джамалов Қодирхон
Taklif 2020-11-30 17:49:06
Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга берилган кредит маблагларини ойнинг дастлабки 5 санасига қайтариш графиги белгиланган. Ушбу қайтариш графигини ойнинг 15-20 саналарига белгиланса максадга мувофик бўлар эди.

Джамалов Қодирхон
Taklif 2020-11-30 17:48:19
Тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кредит ажратишда электрон тизимга ўтиш керак. Инсон омилини камайтириш орқали самарали иш ташкил этиш механизмига эришилади.

Боймирзаев Нодирбек Илхомжон ўғли
Taklif 2020-11-30 17:46:22
Мактаб етакчиларининг фаолиятини махалла фуқаролар йиғинларга кўчириш ва шу орқали махаллалардаги уюшмаган ёшларни қамраб олиш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-30 16:08:17
Онлайн дарсларни ўқувчиларга етказиб бориш учун мактабларда интернет, WI-FI ўланиш тизимини йўлга қуйиш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-30 16:07:36
Миллий урп-адатларни келажак авлодга соф ҳолда етказиш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-30 16:07:02
Сифатли таълимни таъминлаш мақсадида узоқ қишлоқларга бориб ишловчи ўқитувчиларга имтиёзлар жорий этиш ва уй-жой билан таъминлаш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-30 16:06:20
Таълим тизимида тенглик бўлиши учун айрим соҳа тармоқларида ишлаётган ходимлар фарзандларига бериладиган имтиёзларни бекор қилиш лозим.