Махмудов Шерали Хусанович
Taklif 2020-11-18 16:23:31
Миллий инсон капитали индексини ишлаб чиқиш 1. Миллий инсон капитали индексини ташкил этувчи кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилади (Саломатлик, Таълим, Касбий тайёргарлик, Профессионал мобиллик, Инновацион ижодкорлик кўрсаткичлари).

Махмудов Шерали Хусанович
Taklif 2020-11-18 16:22:51
Касбий тайёргарлик ва профессионал мобиллик даражасини ошириш 1. Меҳнат бозоридаги вазиятни мониторинг қилиб бориш, иш берувчи ва меҳнат бозорининг бошқа иштирокчилари талабларини инобатга олиш. 2. Хорижда талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш.

Карамотова Умида Аслановна (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 16:20:21
Миллий электрон архив тизимини ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси қонунини қабул қилиш.

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-18 16:20:02
Эски, собиқ иттифоқ давридаги ишлаб чиқариш ускуналари мавжуд бўлган корхоналарни фаолиятини тухтатиш ва уларга янги зомон талабига мос ускуналарни бериш. Кўпчилик завод ва корхоналарнинг эски ускуналарда ишлаши туфайли хозирги талабга жавоб бермайдиган махсулотлар ҳамда атроф мухитга салбий таъсирли чиқиндилар чиқаришга сабаб бўлади.

Фозилов Ихтиёр Нурулло ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 15:59:57
Фуқаролар учун республикадаги мавжуд ҳар қандай белгиланган имтиёзларни ва ундан фойдаланган шахсларни кўрсатиб турувчи ягона “Имтиёзлар кузатуви портали”ни жорий қилиш.

Шакаров Акмал (Навоий)
Taklif 2020-11-18 15:27:37
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ҳамда палатанинг ҳудудий органлари фаолиятини ташкил қилиш

Насыров Мамур Тахирович
Taklif 2020-11-18 13:55:29
Только мая программа сократит пробки на дорогах нашей Страны и сделает каждый перекресток на высочайшем уровне не потратив из бюджета не единого сума и создаст несколько тысяч рабочих мест а также сократится коррупция и бюрократия среди дознавателей

Юсупов Акром Рахматович
Taklif 2020-11-18 13:55:11
Ўзбекистон Республикасида ҳоким институти ва халқ депутатлари маҳаллий кенгаш раиси лавозимларини бир-биридан фарқлаш институтини шакллантириш ва амалиётга тадбиқ қилиш.(Тошкент вил)

Saxabiddinov Muxiddin Salijanivich
Taklif 2020-11-18 13:41:07
Namangan viloyati Uchkurgan tumani Shaxrihonchek Mfy Galaba kuchasi fuqoralarigan iltimos qishlogda toza ichimlik suvi tabiiy gaz ichki yullarni asfaltlash tungi yoritgich chiroqlari internet tarmogiga ulanish kabi muammolar qishloq kup yillardan beri qiynab kelmoqda sizlardan iltimosimiz shuki 2021 yil davlat dasturiga kiritishlaringgizni qishlogimiz fuqoralari nomidan iltimos qilamiz

Янгибоев Шохрух
Taklif 2020-11-18 13:24:59
Давлат Солиқ инспексияси сохасида ишлаётган кадрлар масаласида ўрта маххсус таьлимга эга кадрларни қисқартириш. сабаби солиқда адашиш мумкун эмас

Холтураев Анвар
Taklif 2020-11-18 13:19:24
Қишлоқ хўжалиги сохасида давлат аралашувига чек қўйиш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-18 13:17:15
Давлат ижро органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ўрганиб, уларнинг самадарлигини баҳолаб бориш механизмларини ишлаб чиқиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-18 13:16:25
Жамоат фонди грант-танловларини эълон қилиш тартибини такомиллаштириш, бу жараёнда ҳудудларнинг жуғрофик, демографик, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа хусусиятларини инобатга олиш зарур.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-18 13:15:22
ННТлар томонидан грант лойиҳалари ва ижтимоий буюртмаларни амалга ошириш жараёнида ижтимоий шериклик масалаларига алоҳида эътибор қаратиш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-18 13:13:43
Қандли диабет, нафас аъзолари сурункали касалликларга чалинган фуқароларга самарали профилактика қилиш чораларини амалга ошириш хамда бюджет маблағлари ҳисобидан имтиёзларни қўллаш (анлиз олиш, бепул дори воситалари (инсулин) билан таъминлаш) ҳамда шифохоналарда бепул даволаш чораларини кўриш

Очилова Ойниса
Taklif 2020-11-18 13:13:31
Сифатли ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича катта натижаларга эришган аёллар ва ёшлар иштирокида чекка ҳудудларда мастер-класслар ўтказиш ва уларни фаолиятини оммалаштириш.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-18 13:13:05
Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ривожлантиришда улар томонидан амалга оширилаётган ишларини республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-18 13:12:33
Республикадаги фермер хўжаликларига қарашли боғларда ва иссиқхоналарда агротехник тадбирларини ўз вактида амалга ошириш хамда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш мақсадида Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтларини вилоят филиалларида махаллий бюджет маблағлари хисобидан ўсимликларни касалик ва зараркунанда хашоратларни аниқлаш ва уларга қарши курашишга ихтисослашган маҳсус лабораторияларни ташкил этиш, келгусида ушбу лаборатория хўжалик хисобидан молиялаштиришни ва улар томонидан боғбонларга агро тавсиялар бериш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-18 13:12:08
Вилоятлардаги “Агрохимлаборатория”ларни Қишлоқ хўжалиги бошқармалари қошида ташкил этиб, замонавий лаборатория жихозлари билан таъминлаш, буюджет маблағлари хисобидан молиялаштириш ва хар бир контур ер майдонлари тупроғидан намуналарни доимий равишда олиб, лабораториядан ўтказиб, мутахассис аграномлар томнидан намунавий технологик карта асосида пулсиз маслахатлар беришни йўлга қўйиш керак.

Раимқулов Нуъмон Раимқулович
Taklif 2020-11-18 13:12:00
Туристларни жалб этиш мақсадида хорижий давлатлардаги элчихоналарда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий салоҳияти билан бирга, буюк тарихи ҳақида ахборот тарқатиш масалалари билан шуғулланиш ишларини кенгайтиришни кўриб чиқиш керак.