Xolmuratova
Taklif 2020-11-18 22:56:45
Juda ko' p viloyatlarda Xotin qizlarni ish bilan ta' minlashga e'tibor qaratilib ularning erlari boqimanda bulishiga va oiladagi tarbiya uzgarishiga olib kelmoqda shu sababli e'tiborni birinchi navbatda erkaklarga qaratib ishlamaydigan, sog'lom erkaklarni ro'yhatga olib ish bilan ta'minlash zarur. Ishlashni hohlamagan boqimanda , dangasa bulib qolgan 45 yoshgacha bulgan erkaklarga 1 oy davomida masuliyatni his qilib ish topishlariga undash va 1 oydan keyin 1 aklad jarimaga tortish kerak shunda mahalladagi yordam puliga bulayotgan janjallarimiz kamayadi va oldi olinadi ayollarimizni ishlagan erlariga nisbatan muomalasi va erkaklarimizning oiladagi obrusi joyiga qaytadi deb uylayman

Xolmuratova
Taklif 2020-11-18 22:43:26
Barchamiz bilamizki davlatimiz mahallalardan va oilalardan boshlanadi shunday ekan mahalla raislari va uning a'zolari barchasi oliy ma'lumotli , hujjat ishlarini yuruta oladigan ma'suliyatli insonlarni saylov va kasbiy faoliyati buyicha attestatsiya orqali ishga qabul qilinsa to'g'ri buladi. Mahalla saylovlariga nomzodini quygan insonlar birinchi navbatda qonun va qarorlar buyicha test topshirib undan o'ta olsa saylovga nomzodi quyilsin.

Hamrayev Bobur Ravshan o’g’li
Taklif 2020-11-18 19:28:23
Assalomu aleykum meni taklifim shuki reklama yani telvidinyadan beriladigan reklamalarga sal etibor beringlar shunaqa bumaydigan narsalarni reklama qilishopti juda behayolik seriallarniku aytmasaham buladi ey O’zbek xalqi biz o’zligimizni aglab olaylik shunda qanday jamiyat qurishni bilamiz deb o’ylayman

Yagshigeldi Nazarov
Taklif 2020-11-18 18:00:45
Hammaga salom. Harbir shaharlarda tozalik birinchi orinda bolishi kerak. Aholining kop joylashgan joylarida ahlat kutularini kopaytirish va har 50-100 m dan kichik ahlat kutularini joylashtirish tozalikning bajarilishining birinchi ustuvori boladi. Shaharlar ozoda bolsa turislarni kelishi ham kopayadi menimcha.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 17:43:00
Психолог ходимларнинг ва тегишли комиссия аъзоларининг фикрларини инобатга олган ҳолда, 4 синфдан кейин ўқувчиларнинг ўзлари қизиққан соҳа бўйича ўқитишга яъни аниқ фанларга ихтисослаштирилган ёки ижтимоий, табийй, касб-хунар фанларга ихтисолаштирилган мактабларга йўналтириш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 17:41:55
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 1 июнда 3020-сон билан тасдиқланган "Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомига ўзгартириш киритиш лозим. Мазкур низомга кўра ННТлари томонидан ўтказиладиган тадбирлари тўғрисида камида 10 кун олдин адлия органига хабарнома юбориши кераклиги кўрсатилган. Ушбу тартибни бекор килиш лозим, сабаби ННТлар ва унинг ҳудудий бўлинмалари адлия органидан ҳисобдан ҳамда ҳисоб рўйхатидан ўтказилган Низомларида турли фарматдаги тадбирларни ўтказиши кўрсатилади ва бу ҳақида адлия органига йиллик ҳисоботларида маълумотларни тақдим этади.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 17:40:27
Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш жараёнида талабаларнинг мутахассислиги бўйича теорияда олган билимларини амалиётда синашлари учун вазирлик, идора ва ташкилотларда амалий машғулот (практика) соатларини киритишни йўлга қўйиш лозим

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 17:38:54
Мавжуд кўприқларни инвентаризациядан ўтказиш ва ёроқсиз ҳолатга келганларини таъмирлаш лозим. Бугунги кунда жуда эскирган кўприклар автомобильлар ўтишида ноқулайликларни юзага келтирмоқда.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 17:37:47
Нукус шаҳри марказидан 20 минг ўринли янги стадион қуриш зарур.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 17:36:34
Чегара ҳудудларидаги аҳоли яшаш посёлкаларида логистика ва савдо марказларини ташкил этиш зарур.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 17:35:27
Нукус шаҳрига замонавий аквапарк қуриш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 17:34:25
“Тошкент-Нукус” йўналиши бўйича тезюрар темирйўл поездини йўлга қўйиш зарур.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 17:33:05
Умумтаълим мактабларида ҳар бир синфда таълим олаётган уқўвчилар сони 25 тадан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш чораларини куриш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 17:32:06
Ҳозирги кунда Давлатимизда лотин алифбосида таълим олганларнинг ёши 30 (ўттиз)дан ошди. Бугунги кунда меъёрий ҳужжатларнинг кўпчилиги крилл алифбосида юритилмоқда. Мамлакатимизда таълим муассасаларида ўқув лотин алифбосида олиб борилмоқда. Давлатимизда битта алифбода иш ҳужжатларини юритишни амалга ошириш лозим.

Сапаев Ғуломжон
Taklif 2020-11-18 17:13:23
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш индекаторларига ўзгартишлар киритиш. Амалдаги тизимга мувофиқ раҳбарларнинг фаолият йўналишлари индекаторларига қараб баҳолаш норматив билан белгиланган. Лекин, уларнинг шахсий компетенциялари, бошқарув салоҳияти, ҳулқ-атвори, билим-савияси каби индекаторлар мазкур баҳолаш мезонларида назарда тутилмаган.

Сапаев Ғуломжон
Taklif 2020-11-18 17:12:56
Қуйи бўғин ташкилотлари, идора ва муассасалар раҳбар кадрларини тайинлашда номзодларни очиқ танлов асосида тайинлаш тизимини жорий этиш лозим.

Ким Антонина Е-сеновна
Taklif 2020-11-18 17:11:03
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сон Қарорининг 9-банди ижросини таъминлаш борасида вилоятда амалга оширилган ишлар ўрганилди. Қарорга аосан 2018 йил сентябрь ойида Урганч шаҳри “Дўстлик ва нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи” ташкил этилган. Мазкур бинода миллий маданий марказлар (Рус, Қозоқ, Корейс, Татар миллий маданий марказлари) ҳамда 16 та ННТлар фаолият юритмоқда. Лекин, мазкур бинони сақлаш билан боғлиқ масалаларда муамолар мавжуд.

Махмудов Шерали Хусанович
Taklif 2020-11-18 16:25:46
Фуқароларда қашшоқликка қарши кураша олиш иммунитетини кучайтириш 1. Қашшоқликка қарши курашиш лабораториясини ташкил қилиш. Фуқароларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш.

Махмудов Шерали Хусанович
Taklif 2020-11-18 16:25:10
Меҳнат мигрантларининг ижтимоий ҳимояси тўғрисида Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш 1. Меҳнат мигранти мақомини аниқлаштириш, унга таъсир этувчи ички ва ташқи омилларни чуқур таҳлил қилиш. Меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш

Махмудов Шерали Хусанович
Taklif 2020-11-18 16:24:10
Касбий тайёргарлик ва профессионал мобиллик даражасини ошириш 1. Меҳнат бозоридаги вазиятни мониторинг қилиб бориш, иш берувчи ва меҳнат бозорининг бошқа иштирокчилари талабларини инобатга олиш. 2. Хорижда талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш.