"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 15:39:55
Қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш тизимини ва бу борадаги ёндашувларни такомиллаштириш, вазифа ва топшириқлар натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш учун "Жамаотчилик асосида ишловчи экспертлар гуруҳини ташкил этиш" лозим. Чунки бугунги кунда ҳаракатсиз турган қонунлар ва ўз муддатларида ижро этилмаган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар мавжуд.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 15:38:31
Давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликни ўрнатишда Давлат органлари ҳузуридаги (шаҳар ва туманлардаги) жамоатчилик кенгашлари фаолиятини таҳлилий ўрганиб чиқиш. Жамоатчилик Кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун давлат органини фуқаролар билан боғлаб турадиган "кўприк" ролини кўриб чиқиш зарур.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 15:36:32
Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш жараёнида Инвестиция ва экспорт, инновацион ривожлантириш масалалари бўйича амалга ошираладиган ишларни битта ҳоким ўринбосарига юклаш.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-16 15:34:58
Бугунги кундаги самрасиз сугурта тизимидан воз кечиб, Россия ва ривожланган давлатлар сугурта сохасини урганиб, айникса тиббий сугурта тизимини жорий этиб. 24-соатли режимда мижоз, сугурта компанияси ва тиббиёт муассасалари электрон хизмат курсатиш тизимини йулга куйиш керак

Мубораков Жаъфарали Халмураталиевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-16 15:34:08
Республика давлат бошқаруви органлари ваколатларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, вилоятдан туман (шаҳар) давлат ҳокимиятига органларига ўтказишни назарда тутган ҳолда, давлат бошқарувини номарказлаштириш. Республика давлат бошқаруви органлари ваколатларини хатловдан ўтказиш ва уларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, вилоятдан туман (шаҳар) давлат ҳокимиятига органларига ўтказилиши умумикн бўлган ваколатларни аниқлаш; Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилишини таъминлаш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 15:33:21
Таълим йўналишлари ва бакалавриат мутахассисликлари бўйича қабул параметрларига "Этнография" йуналишинини киритиш. Давлатимизнинг миллий қадириятлари ва урп-адатлари урганилади.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-16 15:30:26
Бугунги кундаги самрасиз сугурта тизимидан воз кечиб, Россия ва ривожланган давлатлар сугурта сохасини урганиб, айникса тиббий сугурта тизимини жорий этиб. 24-соатли режимда мижоз, сугурта компанияси ва тиббиёт муассасалари электрон хизмат курсатиш тизимини йулга куйиш керак

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-16 15:29:52
Ахолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Давлат дастури доирасида жисмоний шахсларга бериладиган имтиёзли кредит маблағларини мижозни ўзига нақд пул шаклида ёки пластик картасига тушириб бериш керак. Ўтган 2019 йилда юқоридаги давлат қувватлови асосида ахолига оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш бўйича берилган кредит маблағлари “Таъминотчи” машинликларни товар моддий бойликларни етказиб беришлари ахоли ва тижорат банклари зарарига амалга ошган

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-16 15:29:10
Худудларда маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ҳамда ташкилот, муассаса ва жамоат ташкилотларида ташкил этилган Жамоатчилик кенгашлари фаолиятига эътибор жуда хам паст. Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ривожлантиришда улар томонидан амалга оширилаётган ишларини республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-16 15:27:36
Нодавлат нотижорат ташкилотларида ишловчи рахбар ва мутахассисларни билим малакасини ошириш бўйича халқаро грант ва молия ташкилотлари томонидан бепул ҳар ойда ўқув курсларини ва тренингларни ташкил этиш керак

Анварбек Худаяров
Taklif 2020-11-16 15:13:12
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курслари тизимини янадан такомиллаштириш лозим. Ҳозирда Ўқув курслари фаолияти пандемия сабабли фаолияти тўхтаб турибди. ФЎЎБО ходимлари малакасини ошириш ўқув курси томонидан "Юксалиш" УМХ Хоразм вилояти бўлинмасига тақдим этилган.

Шухрат Абдукаримов
Taklif 2020-11-16 14:58:38
Тадбиркорлар томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаётган, иш ўринларини реал яратаётган, мунтазам равишда иш фаолияти юритиб келаётган тадбиркорларга солиқ таътиллари берилишини ташкил этиш лозим. Натижада рақобат кучаяди, махсулот иш ва хизматлар сифати ортади, қўшимча ишчи ўринлари яратилади, иқтисодиётни кучайишига сезиларли таъсир кўрсатади.

Жамшид Шеров
Taklif 2020-11-16 14:52:41
Ун ва ун маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотилишини қайта йўлга қўйиш. Шаффофлик таъминланади. Таниш-билишчилик ва коорупция олди олинади. Ишлаб чиқарувчига ойлик эхтиёжи учун етарли миқдорда маҳсулотни биржа савдолари орқали сотиб (ютиб) олиш имконияти яратилади.

Lutfiyor Baxtiyorovich Mansurov
Taklif 2020-11-16 14:42:57
Барча соҳаларда электрон тизимни жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда коррупцияга чек қўйиш мумкин.

Назирова Гуля Закировна
Taklif 2020-11-16 14:41:33
Методы государственного управления должны постоянно анализироваться и изменяться в той сфере деятельности, где качество управления остается низким. Необходимо внедрять универсальный стандарт серии ИСО 9000:2000, который может быть использован не только на промышленных предприятиях, но и в деятельности государственных и муниципальных органов управления, в рамках системы менеджмента качества.

Қодиров Асрор Баходир ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-16 13:40:08
Менинг таклифим давлат хизматчиларининг асосан махаллий хокимлик вакилларининг фаолиятини асосий кўрсаткичларидан фойдаланилган ҳолда ҳар томонлама баҳолаш тизимини йўлга қўйиш ва уларнинг фаолиятини жамоатчилик, яъни фуқаролар томонидан баҳолаш, шу жумладан ижтимоий тармоқлар асосида ва тармоқ фойдаланувчиларининг фикри ҳисобга олинган ҳолда қўллаш механизмларини йўлга қўйиш керак.

Эшонкулов Ахтамжон Кулдошевич
Taklif 2020-11-16 13:18:04
Милтикчи махалласига КВП ва Ичимлик Суви, хамда аксарият кучалар таьмирталаб'

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-16 12:52:22
Йирик ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик субъектлари тизимида фандрайзинг тизимини амалга ошириш учун Фандрайзинг фондларини ташкил этиш. Сабаби бугунги кунда хомийлик маблағлари сўралиши, кўпчиликнинг шахсий манфаатидан келиб чиқиб амалга ошириш холати кўпроқ кузатилмоқда. Шунингдек, хомийлик тушунчасини тадбиркорлар томонидан салбий қабул қилинмоқда. Сабаби хомийликда тадбиркорлар манфаати хисобга олинмай келинмоқда. Шу сабабли Фандрайзинг фондларини очилиш тадбикорлар ўз фаолияти бўйича қайсидир жихатларини такомиллаштиради, реклама килиш учун танловлар эълон қиладилар. Танловда ғолиб бўлган ННТ ўз фаолияти учун ресурс ундириш билан бир қаторда тадбиркор учун хам фойда келтиради. Натижада ушбу лойиҳа икки томон учун хам манфаатли бўлиб, ижтимоий шериклик масалаларини кучайтиради

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-16 12:49:51
Ўзбекстон Республикаси Марказий банки ҳамда мулкчилик шаклидан қатъий назар Республикамизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари томонидан имконияти чекланган фуқаролар учун ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлаш, ипотека ҳамда маиший техника сотиб олиш мақсадларига марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида белгиланган тартиблар асосида кредит маблағларини ажратиш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-16 12:36:36
Ишлаш қобилиятига эга имконияти чекланган фуқароларни касаначилик асосида иш билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш