Сабиров Сардорбек Давронбекович Хоразм
Taklif 2020-11-17 13:57:49
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан ННТларнинг давлат органлари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш фаолияти бўйича давлат грантларини эълон қилиш лозим. Баробарида ННТлар томонидан ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилади, жамоатчилик фикрини ўрганиб бориш орқали давлат органлари фаолияти самарадорлиги янада ошишига хисса қўшилади.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-17 13:53:59
Республикамизда фаолият юритаётган қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институтларига қарашли илмий тажриба станциялари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларга замонавий технология ва техникалар етказиб бериш, мутахассисларни малакасини ошириш, ташкилотларни самарали фаолият юритишларини қатъий назоратга олиб, хорижий ривожланган давлатлар тажрибаларини жорий этиш зарур

Исмаилов Адхамжон Бахрамович Хоразм
Taklif 2020-11-17 13:52:31
Ёшларнинг бизнес старт-апларини молиялаштириш учун халқ депутатлари вилоят кенгашлари ҳузурида “Венчур Фонд”лар ташкил этиш лозим. Ушбу маблағлар маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-17 13:51:44
Шаҳар ва туманлар ҳокимларини замонавий бошқарув асослари бўйича ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш билан бир қаторда тажрибали хаёт босқичини ўтаган нафақадаги ҳокимлар, вазирлар билан суҳбатлар уюштириб, улар тажрибалари билан ҳам ўртоқлашиш. Халқ дарди ва муаммоларини эшитиш, уларга ижобий ёндошиш хамда депутатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш керак.

Исмаилов Адхамжон Бахрамович Хоразм
Taklif 2020-11-17 13:49:57
Жойлардаги Халқ депутатлари вилоят кенгашлари ҳузуридаги Жамоат фондларига ННТларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағ ажратишнинг аниқ механизмларини белгилаш. Ҳозир мазкур масала билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

Исмаилов Адхамжон Бахрамович Хоразм
Taklif 2020-11-17 13:45:57
Барча соҳалар ва тизимларда малака ошириш институтлари, курслари орқали малака ошириш тизим яратилган, ННТ (айниқса ўз ташаббуслари билан ташкил этилган)лар тизимида малака ошириш тизими мавжуд эмас. Шу мақсадда ННТлар ходимлари ва рахбарларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича малака ошириш институтини ташкил этиш лозим.

Nurmanov Bekzod
Taklif 2020-11-17 12:50:55
Har bir mahallalarda kompyuter texnologiyasini rivojlantirish yani dasturlash bo'yicha bosqichma bosqich yo'naltirib borish kerak

АБДУРАИМОВ АКБАРЖОН КОМИЛОВИЧ
Taklif 2020-11-17 12:10:19
2021 йилги давлат бюджети маблағларининг асосий қисмини аҳолининг кам таъминланган қатламига, шунингдек, қишлоқ ва шаҳар ҳудуларидаги ички йўлларни жиддий таъмирлашга, аҳолига ичимлик суви табиий газ ва электр тармоғи етказишга сарфлаш керак. Одамлар йиллар давомида шу каби муаммолар исканжасида яшаяпти. Шунингдек, янги ва мавсумий иш иш ўринлари яратиш ҳар қачонгидан муҳим саналади.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-17 11:46:09
Давлат харидлари ва тендерларни амалга оширишда, шуниндек ресурсларни тақсимлаш жараёнида кенг жамоатчилик фикрини инобатга олиш.

Сергей Учаев
Taklif 2020-11-17 11:03:36
Необходимо регулярно проводить совместно гос орнаы и гражданское общество и ННО Брифинги, Пресс конференции, открытые дискуссии в СМИ, в контексте медицинского и социального обеспечения населения.

Сергей Учаев
Taklif 2020-11-17 11:02:20
Необходимо разработать систему обязательного взаимодействия государственных органов власти с гражданским обществом и ННО, и систему поощрения гос. Органы на местах в рамках Закона о социальном партнерстве

Сергей Учаев
Taklif 2020-11-17 11:00:29
Дальнейшее усовершенствование и устранения препятствий в законодательной базе в сфере развития деятельности гражданского общества и ННО. Закон о ННО, Закон о социальном партнерстве, Закон об общественном контроле. Разработка, общественное обсуждение и принятие соответствующих подзаконных актов в контексте деятельности ГО и ННО.

Сергей Учаев
Taklif 2020-11-17 10:59:49
Необходимо дальнейшее вовлечение и значимое участие Парламентариев в мониторинге и оценки деятельности исполнительной власти.

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-17 10:00:43
Коррупцияни йўқ қилиш учун янги ташкилот, янги лозунглар, ортиқча тадбирбозлик, ортиқча тарғибот қилиш уларга вақт ва маблағ сарфлаш бу хаммаси самарасиз қачонки давлат хизмати ходимларини моддий жихатдан таъминланмагунча. Коррупцияни камайтириш учун аввало бюджет ташкилотлари ходимларини ойлик-маошларини ошириш. Бунда нарх-наво ошиб кетишидай акс холатлар бўлмаслиги учун новбатма новбат ташкилотига қараб маошларни ошириш. Коррупцияга йўл қуяетган ходимларнинг 50% муҳтожликдан пора олади, уларни даромади етарли бўлса арзимаган пул учун ўз хурматини туширмайди. Арзимаган ойлик олиб коррупцияга йўл қўйган инсонни порахўрликда айблаш бу нотўғри, уни бу ишни қилишга ўзи эмас давлат мажбур қилган бўлади. Мисол тариқасида пенсия жамғармаси бўлимлари ходимлари ўртача ойлик-маошлари 1.5 млн.

Учаев Сергей Сергеевич
Taklif 2020-11-17 08:22:57
Вовлечение и значимое участие Парламентариев в мониторинге и оценки деятельности исполнительной власти. Усовершенствование и устранения препятствий в законодательной базе в сфере развития деятельности гражданского общества и ННО. Закон о ННО, Закон о социальном партнерстве, Закон об общественном контроле. Разработка, общественное обсуждение и принятие соответствующих подзаконных актов в контексте деятельности ГО и ННО. Пересмотр законодательной базы в контексте ВИЧ-инфекции в соответствии международным нормам и рекомендациям, в частности декриминализация 113 статьи УК РУз., наказания за постановку в риск заражения ВИЧ-инфекции, перевести эту статью в административный кодекс и в Закон об охране здоровья населения. Пересмотр Закона о ВИЧ-инфекции 2013 г., подзаконные акты и приказы МЗ РУз.

Набиев мусо дускобилович
Taklif 2020-11-16 22:36:37
Барча давлат идоралари мансабдор шахслари уз номидаги ва якин кариндошлари номидаги мол мукларини декларатсиядан утказиш керак

Атабаев Азамжон Хоразм
Taklif 2020-11-16 17:34:34
“Электрон ҳокимият” ахборот тизимини жорий этиш. Бунда маҳаллий бюджетни мониторинг қилиш, макроиқтисодий кўрсаткичлар мониторинги, йўл хариталари ва инвестиция лойиҳалари мониторинги ва бошқа соҳаларини онлайн мониторинг қилиш имконияти юзага келади. Натижада рақамли иқтисодиёт тамойиллари асосида маҳаллий давлат бошқаруви органлри ходимлари фаолиятининг меҳнат унумдорлиги ва натижадорлиги оширилади ҳамда баҳолаб борилади.

Nurfayziyev Haydar Odilovich
Taklif 2020-11-16 17:04:12
Аjratilayotgan kredit mablagʼlarini foiz stavkalarini tadbirkorlik faoliyati bilan shugʼillanuvchilar uchun maqul darajada boʼlishini taьminlash, kredit xujjatlarini tayyorlashda ortiqcha xujjatlar va talablarni bekor qilish, iqtisodiyotta ayniqsa tadbirkorlar faoliyatiga davlat aralashuviga qonun bilan chek qoʼyish kerak

Анварбек Худаяров Хоразм
Taklif 2020-11-16 16:54:56
Чекка қишлоқларда умумтаълим мактабларида сўнги 3 йил давомида фан ўқитувчилари етишмовчилигини мониторинг қилиш асосида талабга қараб вилоятлардаги университетларда таълим йўналишларини очиш ёки квота сонини ошириш, шунингдек мазкур қишлоқ ва маҳалла ёшлари учун алоҳида квоталар белгилаш мақсадга мувофиқ. Амалиётда чекка қишлоқ ва маҳаллаларда аксарият фанлардан ўқитувчилар етишмовчилиги кузатилади. Уни бошқа ҳудудлардан олиб келиш, ортиқча қийинчилик ва харажатларни келтириб чиқаради натижада мазкур фан номутахассис ўқитувчилар ёки малака ошириш сертификатига эга бўганлар томонидан олиб борилади.

Анварбек Худаяров Хоразм
Taklif 2020-11-16 16:54:11
Янги ташкил этилаётган профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун мутахассислик дарсликларини яратишни . Амалиётда фаолият юритган касб-ҳунар коллежларининг кўпчилик мутахассислик йўналишларида ўқув адабиётлари умуман мавжуд эмас.