Назаров Фарход
Taklif 2020-12-16 19:12:52
Йўл-транспорт ходисаларини сонини камайтириш мақсадида техник ва маънан эскирган автомобилларни қайта рўйхатдан ўтқазмаслик.(утилизациялаш)

Каримов Ислом
Taklif 2020-12-16 19:12:13
Боғдорчилик фермер хўжаликларига фойдаланиш учун нефть махсулотлари,кимёвий ўғитлар,хашоратга қарши курашиш воситаларини кредит асосида олиш имтиёзларини яратиш.

Мирзабаев И
Taklif 2020-12-16 19:02:03
Ташкилотларда ортиқча вазннинг зарарлиги,алкоголь ва тамаки махсулотларининг истеъмолини чеклаш тўғрисидаги семинарлар ўтқазиш.

Юнусов Фазлиддин
Taklif 2020-12-16 19:01:28
Ташкилотлар ўртасида спорт мусобақаларини спартакиада ўйинларини ташкил этиш.

Халиқов Бахром
Taklif 2020-12-16 18:59:19
Ташкилот худудларида спорт майдончаларини яратиш.

Джалалитдинова С
Taklif 2020-12-16 18:58:33
Давлат тест маркази томонидан олийгоҳларга кириш имтихон саволлари умумтаълим мактаб программасидан бўлиши.

Tura Arobiddin Kuchkarovich
Taklif 2020-12-16 18:14:57
Административ ислоҳот Ўзбекистон “хизмат қилиш” концепциясидан “хизмат кўрсатиш” концепциясига ўтиши керак. Яъни ҳамма нарсани сиёсийлаштирмасдан, иқтисодий муносабатларга ўтишдир. Фақат иккита лавозимдагилар ҳақиқий халқ хизматчилари сифадида кўрилади чунки улар халқ томонидан (сайловларда) сайланади. Бири Президент, иккинчиси депутатлар. Қолганлар хизмат кўрсатувчилар сифатида классификация қилинади. Шунинг учун уларнинг қилган иши самарадорлигини ўлчовчи индикаторлар бўлиши керак. (Ключевые показатели эффективности - Key Performance Indicators, KPI).Таклифим: 1. “Трансформация бўйича бош ижрочи" лавозимини ҳар бир ташкилот ва ҳар бир вилоятда яратиш ва уларга хориждан мутахассисларни (ватандошларни) олиб келиш. 2. Қарор қабул қилиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш (Давлат тузилмалари ҳодимларининг сонини оптималлаштириш, қарорлар қабул қилиш самарадорлигини ошириш ва ҳаражатларни камайтириш мақсадида ҳукуматни президент маъмурияти билан бирлаштириш. Бош вазир лавозимини ва унинг аппаратини тугатиш ва ўрнига вице-президент лавозими яратиш. Бош вазир ўринбосарлари лавозимларини бекор қилиш ва қайта тикламаслик зарур чунки бу қарорлар қабул қилиш жараёнини самарасизлигини кўрсатмокда. Вазирлар томонидан таклифларни кўриб чиқиш учун махсус комиссияни тузиш). 3. Иш самарадорлигини ўлчов индикаторларини яратиш ва амалда қўллаш (айниқса ҳокимларнинг иш самарадорлигини ўлчаш). Қуйидаги айрим KPI лар: 1.Одоб ахлоқ ва профессионал хулқ-атвор (Компетентность и профессионализм); 2.Ахоли томонидан ҳоким иши сифатини мақуллаш даражаси; 3.Қонунларнинг давлат хизматчилари томонидан бузилиш даражаси; 4.Ўлимлар сони ва уларнинг турлари; Ўртача яшаш ёши; 5. Касалланиш турлари ва сони; 6. Жиноятлар турлари ва сони; 7.Ишсизлик даражаси; 8.Таълим даражаси; 9.Уй-жойларнинг таъминоти (доступность); 10.Атроф-муҳит сифати; 11.Хавфсизлик даражаси; 12.Ҳудуднинг ЯИМ ўсиш даражаси;13.Қашшоклик даражаси; 14. Сармоялар кириб келиши; 15.Бизнес муҳит даражаси; 16. Инфраструктура ва йулларнинг сифати

Жўрабаев О
Taklif 2020-12-15 18:24:45
Ички туризмни ривожлантириш учун Фарғона водийсидан авиа ва темир йўл қатновини йўлга қўйиш.

Азизова М
Taklif 2020-12-15 18:24:20
Бандлик бошқармасидаги ходимларни рўйхатга олиш электрон базасининг вақтини узайтириш.

Мирсайдуллаев М
Taklif 2020-12-15 18:23:51
Ёш оилаларга ва қийин аҳволга тушиб қолган аёлларга давлат томонидан бериладиган уй-жой субсидиялар вақтини узайтириш.

Юсупова Х
Taklif 2020-12-15 18:20:19
Худудларда “Гимназия боғча”хамда “Гимназия мактаб”ларни ташкил қилиш.

Юсупова Х
Taklif 2020-12-15 18:19:44
Хар бир боланинг индивидуал, ўзига хос хусусиятлари бўлганлиги сабабли хар бир мактабгача таълим муассасаларига психолог штатларини ажратиш.

Тўрабоева Эзоза
Taklif 2020-12-15 18:19:10
Мактабгача таълим муассасалари хамда умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларида математика ва шахмат дарсларини жорий этиш.Ўқувчи ёшлар ўртасида интеллектуал билим, малака хамда кўникмани шакллантириш.

Абдурахмонова Нигора
Taklif 2020-12-15 18:18:44
Тумандаги таълим муассасалари тассаруфида бўлган ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида ёшларни спортга кенг жалб қилиш,таълим сифатини ошириш мақсадида давлат хусусий шерикчилик асосида нодавлат таълим муассасалари ташкил этиш учун ер майдони ажратилишида махаллий кенгашлар ваколатларини ошириш.

Мамарасулов Ш
Taklif 2020-12-15 18:18:14
Умуммий ўрта таълим хамда касб-хунар таълими муассасаларида “Мехнат тарбияси”, “Тадбиркорлик асослари” , “Саломатлик дарслари” каби фанларни жорий этиш.

Муродов М
Taklif 2020-12-15 18:14:45
Тажриба сифатида таълим (МТМ,умумий ўрта таълим мактаби, касб-хунар таълим) муассасаларида туманда танлов асосида ақлли таълим (МТМ, умумий ўрта таълим мактаби, касб-хунар таълим ) муассасаларини ташкил этиш.

Tura Arobiddin Kuchkarovich
Taklif 2020-12-15 10:22:59
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини референдум асосида ислоҳ қилиш 2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида «Қонунларнинг ягона манбаи ва муаллифи халқ бўлиши лозим» деб айтган. Шундай экан, ислоҳотларни, асосий қонун, яъни Конституциядан бошлаш зарур. 28 йил ўтиб ушбу асосий қонун ўзини оқладими, халқнинг манфаатларига хизмат қиладими - бу тўғрисида ҳеч бир ўйлаб кўрганмисиз? Агар сиз шахсан ушбу Конституция ёзилишида қатнашмаган бўлсангиз ва деярли 30 йил аввал ёзилган қоида бугунгу кунда қанчалик сизга фойда келтираяпти? Ушбу асосий қонун бугунги ва эртанги кун талабларига жавоб берадими? Ўзбекистон Республикаси ўзини демократик давлат деб эълон қилган. Демократия сўзи грекчадан демос "халқ", кратос "бошқарув" яъни халқ бошқаруви маъносини англатади. Лекин бизни тарихда кратос демос яъни халқни бошқариш амалиёти қўлланиб келинган. Бугунгу кунгача Олий Мажлис фақат нотариус вазифасини бажарган. Конституцияда қонун чиқарувчи, ижро орган ва суд ҳокимияти ўртасида мувозанат ва уни текширувчи омиллар бўлиши лозим. Қолаверса, асосий қонунимизда кўрсатилган моддаларга тўлдиришлар ва қўшимча моддалар киритилишига зарурият бор деб ҳисоблайман. Мисол учун:  Давлат тузилмалари ҳодимларининг сонини оптималлаштириш, қарорлар қабул қилиш самарадорлигини ошириш ва ҳаражатларни камайтириш мақсадида ҳукуматни президент маъмурияти билан бирлаштириш. Бош вазир лавозимини ва унинг аппаратини тугатиш ва ўрнига вице-президент лавозими яратиш. Бош вазир ўринбосарлари лавозимларини бекор қилиш ва қайта тикламаслик зарур чунки бу қарорлар қабул қилиш жараёнини самарасизлигини кўрсатмокда. Вазирлар томонидан таклифларни кўриб чиқиш учун махсус комиссияни тузиш.  Давлат хизматига ишга олиш/кириш фақат конкурс орқали амалга ошириш. Барча давлат хизматига кирувчиларни коррупцияга алоқадорлиги бўйича полиграфик ва бошқа тестлар топшириш мажбуриятини юклаш.

Боймирзаев Нодирбек Илхомжон ўғли
Taklif 2020-12-14 18:01:35
Ахолининг жисмоний тайёргарлиги холати натижаларини мониторинг қилиб бориш.

Исмаилов Р
Taklif 2020-12-14 18:00:59
Тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетларини молиялаштирувчи жамғарма ташкил этиш.

Туйчиев А
Taklif 2020-12-14 18:00:25
Юқори малакали спортчиларни ўқув машғулот йиғинларини ўтказиш даврида инновацион технологияларни кенг қўллаш юзасидан зарур тавсиялар ишлаб чиқиш.