Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-20 17:32:47
Барча давлат ташкилотлари ва хизматчилари фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-20 17:31:51
Маҳаллий ижро ҳокимиятини раҳбарини бир вақтни ўзида халқ депутатлари маҳаллий кенгаши раиси бўлишини босқичма-босқич бекор қилиш

Ражабов Шухрат Тўйчиевич
Taklif 2020-11-20 17:31:06
Сайловларни мажоритар ва пропорционал сайлов тизимларини уйғунлаштирган ҳолда ўтказиш, яъни вакиллик органлига депутатларнинг ярмини бир мандатли сайлов округлари, қолган ярмини партиялар рўйхати асосида шакллантириш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-20 17:30:05
Олий Мажлиснинг ҳукумат фаолияти устидан назоратини амалга оширишга оид ваколатларини босқичма-босқич кенгайтириш, хусусан “электрон парламент”, “электрон парламент назорати”, “парламент назорати партали”ни жорий этиш.

Адизов Ўктам Қурбонович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-20 16:01:55
Қурилиш бўйича ўтадиган тендердаги объект сметасида кўрсатилган қийматни тендер ғолибига ишни бошлашдан олдин камида 30% ни ҳисобига ўтказиб бериш ёки 40% қурилиш материалларини тўловини амалга ошириб бериш.

Фозилбек Болтаев Хоразм
Taklif 2020-11-20 15:30:26
Маҳаллий ҳокимликларнинг ёшлар бўйича ўринбосарлари ва Ёшлар агентлиги бошлиқларини лавозимга тайинлаш ишлари сайлов йўли орқали ишга қабул қилиш.

Икбол Машарипова
Taklif 2020-11-20 15:27:41
Давлат муассасалари, нодавлат таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида хизмат кийимларини (дресс-код) жорий қилиш

Бердиева Омонгули
Taklif 2020-11-20 15:18:25
Болаларга нисбатан оилаларда бўлаётган этиборсизликни камайтириш мақсадида хар куни соат 19:30-21:00 гача болалар вақти ёки оила вақти деб номланган ўз тв каналларида шу вақт оралиғида фақат дарслар ва оилавий кўрсатувлар берилсин.

Чориев Шоберди
Taklif 2020-11-20 15:18:06
Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ходимлари сонини махаллаларда ошириш лозим сабаби хар бир махаллада камида 600 га яқин оила бор 2000 нафардан зиёд ахоли бор махаллада фаолият юритаётган 4 нафар ходим махалла томонидан берилган қоғозлардан муаммоларидан ортмайди ахоли билан ишлаш тизимида ўзгаришлар амалга ошириш лозим

Ярматов Алишер Норменглиевич
Taklif 2020-11-20 15:17:13
Одам савдосига қарши курашиш ва қулликни олдини олиш мақсадида ягона ташкилот ва тизим жорий этиш ва бу тизим орқали Ўзбекистон ахолисини огохлантириш

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-20 13:44:46
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида доимий ишловчи (ойлик маош билан таъминланган), ҳокимиятнинг маълум бир ижро функцияларини бажарадиган комиссиялар фаолиятини йўлга қўйиш керак. Бунда комиссия аъзолари тўлиқ таркиб билан депутатлардан иборат бўлмаслиги лозим. Бу орқали маҳаллий ҳокимиятлардаги маълум котибиятлар тугатилиб, уларнинг функциялари Кенгаш комиссиялари зиммасига юклатилади. (Тошкент вил)

Umurzakov Utkir Xusanovich
Taklif 2020-11-20 13:34:38
Xozirgi kunda davlatimiz tomonidan olib borilayotgan isloxatlarni kurib turupmiz juda yaxshi ishlar olib borilmoqda. Quyi bugunlardagi xolatlar juda zur dep uylaolmaymiz. Zominda xam xokim qabuli juda zur bulyapdi. Men xam qatnashdim birinchi marta. Xokim Alisher Abduganiyevga qoil 5-6 soat xalq bn ishladilar va muroajatlarini xal qildilar. Senat va deputatlar bn xam shunday qabullar bulsa ular onlayn tarzda bulsa, xar bir maxxala xodimlari fuqorolarga eslatip xabardor etsalar zur ish bulardi. Senator va deputatlar xam xalq oldida uz burch vazifalarini bajarishsa Davlat va jamiyat uzviy boglanar edi. Umurzoqov Utkir

Umurzakov Utkir Xusanovich
Taklif 2020-11-20 13:21:57
Assalomu alayku taklifim Davlat va jamiyat qurulishida shunga e'tibor berish kerakki agar biz bu ikki tushunchani oldinroq jibslashtirganimizda nima demoqchiman ikkisini davlat jamiyat oldidagi burchini mukammal qilib berganida edi bunchalik murojatlar bulmagandi. Senator deputatlar gazi yuq issigi yuq joyda bir kun yursinlar keyin odamlarimiz gaz svetdan bowqa narsani uylardi kelajakdi demoqchiman. Kutulgan savollarag emas kutulishini kutgan savollar berardilar. Agar shu narsalar bilan vaqtni bekorga utkazsak ertaga kelajak bizdan nima kutadi. Maktabgacha ta'lim muasasasiga navbatga quyish va boshqa masalalar doimiy muomolardan. Biz qachon dunyo mamlakatlar qatoriga qushilamiz. Qachon Dunyo miqyosidagi muommolarni xal qiladi xalqimiz? Agar xalqimiz kundalik muommolaridan chiqolmas ekan

Шербутаева Раъно (Навоий)
Taklif 2020-11-20 12:46:17
Жамоатчилик билан ишлаш тизимини янада ислоҳ қилиш ва маҳалла раисларини ваколатларини ошириш зарур.

Нуруллаев Мақсуд Шарофивич
Taklif 2020-11-20 12:44:57
Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш керак. Бугунги кунда партиялар фаолиятини ошириш зарур.

Хамидов Мансур Абдухалилович
Taklif 2020-11-20 12:42:45
Давлат ва хўжалик юритувчи ташкилотларда ишловчи ходимларнинг Меҳнат қонунчилигида белгиланган иш вақтларига амал қилинишини ҳамда ишга келиб кетиши бўйича жамоатчилик назорати ўрнатилишини инобатга олиш ва қатъий амал қилинишини таъминлаш. Бу таклифни беришдан мақсад Қонунчиликда ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари белгилаб қўйилган лекин бугунги кунда кечгача ишда самарасиз утиришлар хали хам мавжуд.

Худояров Фаррух Зокирович
Taklif 2020-11-20 12:42:02
Вилоят ҳокимлик ходими, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (прокуратура, ДХХ, ИИБ ва хако) ходими ойлик маошларини тенглаштириш

Баратов Бобур Бахромович
Taklif 2020-11-20 12:41:31
Давлат бошқарувининг бир ташкилот тизимида узлуксиз 10 йилдан ортиқ мобайнида ишлаган ходимга шахсий уй ажратиш

Нарзиева Шахло Пардаевна
Taklif 2020-11-20 12:39:40
Йилда бир маротаба ҳар бир давлат бошқаруви хизматчиси спортдан имтиҳон топширсин, бунда белгиланган натижага эришган ходим ойлик иш ҳақига бир йил давомида қўшимча устамалар қўшилсин

Ахмедов Учқун Шухратович
Taklif 2020-11-20 12:38:53
Кўп йиллик бошқарув тизимида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган нафақадаги ходимлар холидан байрамларда хабар олиш, тажрибасидан фойдаланиш, йилда бир маротаба соғлиқларини яхшилаш учун санаторийларга имтиёзли йўлланмалар ажратиш тизимини йўлга қўйиш