Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:37:24
Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх навосини ортиб кетмаслиги ҳамда мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш параметрлари ҳамда "даладан дўконгача" бўлган узлуксиз етказиб бериш занжирини яратишни рағбатлантириш бўйича маҳаллий хокимликлар масъулиятини ошриш зарур.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:36:44
Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш керак

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:30:12
Махаллий кенгашлар сессияларини талаб даражасида ўтказилишини мониторингини йўлга қўйиш, бунда сессияга тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва хужжатларштиришни қамраб олиш керак. Сиёсий партиялар томонидан хар чоракда депутатлар рейтинглари юзасидан ОАВларида ахборотлар эълон қилишни тадбиқ этиш зарур.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 18:03:19
Умумтаълим мактабларини кенг полосали Интернет тармоғига улаш билан бирга умумтаълим мактабларини замонавий компьютерлар билан таъминлашга ҳам эътибор қаратиш керак.

Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 18:02:03
Аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашда идора ва ташкилотларнинг вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларини давлат хизматлари агентлигидан билишни йўлга қўйиш ҳамда фуқароларга иш билан таъминланишида маслаҳатлар беришни ташкил этиш лозим.

М.Собиров
Taklif 2020-11-20 18:01:14
Таклифим сайлов вақтини қиш фаслидан куз фаслига кўчириш. Депутатлар фаолияти йил якунига қадарлигидан хабарим бор. Қонун хужжатларини ушбу таклифга мосласа мақсадга мувофиқ (Фарғона)

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 18:00:50
Ички бозорида истеъмол товарлари нархларнинг барқарорлигини таъминлашда фермер хужаликларини тармоқ йўналишлари бўйича ривожлантириш лозим ва борада давлат томонидан имтиёзлар берилиши зарур. Ички ишлаб чиқаришни ривожлантириж лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 17:59:18
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий тадқиқот институтлари фаолиятини жонлатириш лозим ва уларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича янгиликлар яратиши учун амалий ёрдамлар кўрсатган ҳолда қуллаб-қувватлаш зарур.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 17:57:37
Экспортёрларга автомобиль ва темир йўл ҳаражатларини қоплашда давлат томонидан енгилликлар берган ҳолда қўллаб-қувватлаш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 17:56:27
Депутатлар йил бошида тасдиқлаган иш режалари бўйича амалга ошираётган ишлари юзасидан кенг жамоатчиликк ахборот беришлари лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 17:55:15
Аҳолидан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун белгиланган тарифларни қайта куриб чиқиш,ҳовли уйлардан чиқиндилар ойига 1 маротаба олинса ҳам бўлади.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 17:53:59
Гўз ойларида дарахтлардан тукиладиган баркларни йиғиб, менерал ўғитларни ишлаб чақаришни йўлга қуйиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 17:52:28
Машрутли таксиларни ҳам тўлов терминали билан таъминлаш,ёки рақамланган йўл чипталарини йўловчиларга берилишини таъминлаш чораларини куриш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 17:51:17
Ҳозирги кунда йўлларни қайта қуриш ишларида аввалги йўллар кўлами қискартилмоқда. Бу эса автомобиль ҳайдовчиларига ва пиёдаларга ноқулайликларни юзага келтирмоқда. Йўлларни қайта қуриш таъмирлаш ишларида аввалги йўллар кўламини қисқартмаслик керак.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-20 17:37:22
Оила, мерос, уй-жой даъвосини ва маиший турмушда вужудга келадиган бошқа низоларни судгача ҳал этиш тизимини ривожлантириш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-20 17:36:22
Монопол фаолият, шунингдек, тиббиёт соҳасидаги қонунбузилишлар, хусусан, тиббий ёрдам кўрсатмаганлик, ташхис ва даволаш бўйича нотўғри маълумотни берганлик ва бошқа ҳолатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш.

Шарипов Элёр Анвар ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-20 17:35:22
Кадрларни ўсиши ва келажакда истиқболли кадрга айланиши учун аниқ механизмлар ташкил этилмаган, шу боис тегишли давлат органлари ва идораларда фаолият кўрсатаётган ходимларга хизмат даврида муддатли кўрсаткичларини ўз ичига олган низом ишлаб чиқиш керак. Қайси кадр неча йил ишлагандан кейин қаерга ишга ўтиши учун ваколатли эканини кўрсатиб турсин.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-20 17:34:51
Жазони ижро этиш муассасаларини ва бошқарувини Адлия вазирлигига ўтказиш ёки мустақил тизимга айлантириш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-20 17:34:16
Ўзбек тилидаги маълумотлар базасини кенгпйтириш, жумладан, хорижий тиллардаги илмий-амалий ва касбга оид китобларниўзбек тилига таржима қилишни қўллаб-қувватлаш.

Ражабов Шухрат Тўйчиевич
Taklif 2020-11-20 17:33:36
Давлат хизматчиларининг идоралараро ротациясини, шунингдек, ташкилотдаги ички ротацияни кенг жорий этиш.