Alibek Tawmuratov
Taklif 2020-11-21 15:24:06
Ekologiya va atrof-muhit muhofazasi uchun taklif:Hozirda shaharlarimiz tozalikka umuman javob bermaydi ayniqsa chetki hududlardagi shahar bozor jamiyatlik erlarda, bu esa turizm sogasiga taşır qiladi. Nega aynan turistlar yurtimizga oz tashrif buyuradi chunki faqat Toshkent shahrida ozodalik bor.Qisqasi taklifim((JAMIYATLIK ERLARDA: (HAMMA SHAHARLAR ICHIDA) KANALGA, BOZOR ICHIGA, UMUMAN OLGANDA ODAM KOP YIĞILADIGAN HUDUDLARGA CHIQINDI TASHLAGAN HAR BIR FUQORO JARIMAGA TORTISH KERAK! Men ozim bozor yaqinidan otganimda nohush hidlardan konglim yomon boladi hayolimdan rostanham Özbekiston rivojlanyaptimi dep oylab qolaman. Bu faqat menig hayolimnan otmaydi.Jamiyat erlarda odomlar loqaydlk bilan axlat tashlashadi agar ozgina shamol bosa Chang bilan qoshilib atrofga tarqaladi bu esa fuqoralar salomatligiga taşır otkazadi. Ota rivojlangan mamlakatlarni olib qarasaq YAPONIYA, KOREA, EVROPA singari mamlakatlarga borsang umuman chiqindi chang kormaysan. AYNAN TURITLAR HAM MAMLAKATNING OZODALIGIGA ETIBOR BERISHADI. SHUNING UCHUN JAMIYAT TOPLANADIGAN ERLARDA CHIQINDI TASHLAGAN ODAM JARIMAGA TORTISH KERAK!!! Bu faqat tozalikga emas, JARIMAGA tortish orqali BYUDJETga ham pul tushadi. TAKLIFIMNI INOBATGA OLASIZLAR DEGAN UMIDDAMAN!

Xazratqulov Faqrxod Qarshiyevich
Taklif 2020-11-21 13:09:14
Талим йўналишида фаолият олиб бораётган ўқитувчилар учун имтиёзли ипотека кредитлари ва имтиёзли авто кредитлар хажмини кенгайтириш.

Қурбонв Одил Бекмуротович
Taklif 2020-11-21 13:08:35
Худудларда тадбиркорларга бизнес лойихалар тузиш уларни амалга ошириш механизмини яратиш банк томондан ажратиладиган кредитлар учун ёрдам берадиган ягона интерактив марказ ташкил этиш

Эшпўлатов Феруз Ўктамович
Taklif 2020-11-21 13:07:48
Хорижий давлатларда қонуний фаолият йуритаётган йуртдошларимиз учун имтиёзлар яратиш (йўл харажатлари, турар жой)

Эшпўлатов Феруз Ўктамович
Taklif 2020-11-21 13:07:27
Хорижий давлатлар мехнат мигирациси ташкилотларини Ўзбекистондаги қонуний ваколатхонасини ташкил этиш

Сафарова Хадича Олим қизи
Taklif 2020-11-21 13:06:40
Мактаб дарсликлари учун йўл қоидалари дарси жорий этилиб тўлов асосида хайдовчилик гувохномалари бериш тизимини жорий этиш

Бойуродов Алишер Азизович
Taklif 2020-11-21 13:06:12
Узоқ худудлардан ишга қатнаб ишлайдиган давлат ташкилотлари ходилари учун уйлар хариди учун субсидя ажратиш кенгайтириш

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати
Taklif 2020-11-21 12:54:34
Кенг жамоатчилик фойдаланувида бўлган барча йирик ва кичик лойиҳалар ҳақидаги маълумотлар очиқлигини таъминлаш. Бунда: 1.Аҳоли фойдаланувида бўлган барча ижтимоий объектларнинг, шунингдек йирик миллий лойиҳаларнинг қурилиш жараёнларига жамоатчилик назоратини жорий қилиш; 2.Ижтимоий объектлар ва миллий лойиҳаларнинг қурилиши масаласи бўйича ён атрофдаги аҳоли билан маслаҳатлашув ва жамоатчилик эшитувлари механизмларини жорий қилиш. 3.Ҳар бир йирик ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳаларнинг харажатлар сметасида жамоатчилик мониторинги ташкиллаштириш ва ўтказиш учун алоҳида маблағ ажратилишини белгилаб қўйиш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати
Taklif 2020-11-21 12:53:07
Фуқаролик жамияти институтларини давлат органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, жамоатчиликнинг ҳуқуқ ва манфаатларига даҳлдор бўлган ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши жараёнларига фаол жалб этиш мақсадида жамоатчилик муҳокамасига киритилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати
Taklif 2020-11-21 12:51:53
Ҳудудларда давлат ва ҳудудий дастурларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича жамоатчилик мониторингини олиб борувчи тизимни яратиш. Давлат ва маҳаллий дастурларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилиши, уларнинг аҳоли манфаатларига хизмат қилиши ва кайфиятига таъсирини ўрганиб бориш, натижалари бўйича муқобил ҳисоботлар тайёрлаб борилишини таъминлаш мақсадида ҳудудлардаги мустақил нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат ва маҳаллий бюджет ҳисобидан грантлар ажратилиши йўлга қўйилади.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати
Taklif 2020-11-21 12:49:04
Фуқароларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига бўлган ишончи даражасини доимий баҳолаб бориш тизимини яратиш. Бунда “Ҳокимга бўлган ишонч рейтинги”ни эълон қилиб борилади. Рейтинг маҳаллий давлат ҳокимияти раҳбарларини қуйидаги критерийлар асосида баҳолаб боради: - Ижтимоий ҳамжиҳатлик; - Масъулият; - Натижадорлик ва самарадорлик; - Давлат идораларининг очиқлиги ва шаффофлиги; - Қонун устуворлиги; - Этика, одоб ва ахлоқ; - Янгилик ва ўзгаришларга тайёр эканлиги; - Узоқни ўйлаб иш тутиши; - Аҳолининг даромадлар - Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиши; - Аҳоли олдида ҳисобдорлик кўрсаткичлари асосида фуқаролар томонидан баҳолаб борилади.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати
Taklif 2020-11-21 12:46:40
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳоли олдида ҳисобдорлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларининг жамоатчилик ва ОАВ ҳисобот бериши ва улар иштирокида жамоатчилик эшитувларини ўтказиш тартибини жорий қилиш. Бунда қуйидагилар: 1. Ҳисобот учрашувлари “жамоатчилик эшитувлари” шаклида, ҳар ярим йилда камида бир маротаба, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар, туманлар ҳокимларининг шахсан иштирокида ўтказиш. Жамоатчилик эшитувларида ОАВ вакиллари билан бир қаторда ҳудудда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам монеликсиз иштирок этишини таъминлаш; 2. Жамоатчилик эшитувини ўтказишдан камида 5 кун олдин ОАВда (биринчи навбатда ҳокимлик веб сайтида) хабар бериш орқали эълон қилиш. Унда жамоатчилик эшитувини ўтказиш вақти ва жойи, тадбирга масъул бўлган шахснинг алоқа маълумотлари, олдиндан саволларни йўллаш имкониятини берувчи электрон почта манзили кўрсатиб ўтиш; 3. Жамоатчилик эшитувларида ОАВ ва жамоатчиликка ҳудудда ҳисобот даврида Давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларнинг амалга оширилиш ҳолати, эришилган ютуқлар, маҳаллий бюджетнинг даромад ва ҳаражатлари тўғрисида, шунингдек, истиқболдаги режалар тўғрисида ахборот берилиши; 4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларининг фуқаролик жамияти институтлари, фаол фуқаролар ва ОАВ олдида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва Қарорлари, қабул қилинган давлат дастурлари ижроси юзасидан ҳисоботини эшитиш. Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ҳақида маълумот бериш, ҳудудда кейинги олти ой ичида амалга ошириладиган чора-тадбирлар жамоатчиликка тақдим этиш ва муҳокама қилиш вазифалари назарда тутилади.

Халкаро ташкилотлардан таклиф
Taklif 2020-11-21 11:39:47
Парламент очиқлигини янада оширишни таъминлаш мақсадида учта муҳим ўзгаришни амалга ошириш лозим: 1. Фракциялар (агар имкон бўлса ҳар бир депутатнинг) қайси қонун лойиҳаси бўйича қандай овоз берганлигини очиқ ҳисоботларини эълон қилиб бориш; 2. Ҳар бир ялпи мажлисларнинг стенограммаларини юритишни жорий қилиш. Ҳар бир қонун юзасидан қайси депутат қандай фикр билдирди барчасини юритиш таклиф қилинади. 3. Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси сайтида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган қонунларнинг муҳокамасини онлайн трансляция қилиш амалиётини жорий қилиш.

Rayimkulov Abdulrahman Qayimovich
Taklif 2020-11-21 05:39:40
Ассалому алайкум яхшимисизлар сизларга автомобиль йулларини кенгайтириш тугрисида таклиф юборган эдим ушбу суратни илова сифатида ю6ораяпман.

Rayimkulov Abdulrahman Qayimovich
Taklif 2020-11-21 05:32:13
Ассалому алайкум Азиз Мухтарам лойиха ташкилотчилари яхшимисизлар мени таклифим Республикадаги автомобиль йулларини курилиш стандартни кайтадан куриб чикишни сурайман сабаби йулларни размеры энига жуда киска агар бирор авария ёки йулда ремонт булса ёки бирор юк автомобили бузилиб йул уртасида тухтаб колса тамом бир зумда тирбанлик юзага келмокда йулларни эни Америкадаги давлат стандарти билан курилса яхши буларди.

Oxunov Shavkat Xafiz o’g’li
Taklif 2020-11-21 02:57:24
Elektr energiyasi, tabiiy gaz muammolarini axolini o’rganish uchun alohida markaz tashkil qilish kerak. Namangan shahar markazida 15 yildan beri gaz yo’q. Namangandagi rahbarlar manimcha bu muammoni bilib ko’rmaslikga olyapti. Qashqadaryo hokimidek prizidentga Namanganda gaz juda zur deb yolg’on gapiryapti. Shu muammolani bildirish uchun call markazlani tashkil qilish kerak.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:39:43
Маҳаллий ҳом-ашёни ўзлаштириш орқали қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини ривожланишининг янги босқичга олиб чиқиш ва янги иш ўринларини кўпайтириш чораларини кўриш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:39:12
Марказий банк инфляцион таргетлаш режимининг моҳияти ва мақсадлари, уни амалга ошириш шарт-шароитлари, ижобий таъсирлари ҳамда унга эришиш муддатлари ҳақидаги маълумотни жамоатчиликка объектив, аниқ ва содда усулда етказиб бориш механизимини юритиши зарур

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:38:36
Давлат пул-кредит сиёсатининг бозор иқтисодиётига мос воситаларидан фойдаланишга тўлиқ ўтиш, операцион параметрлар ва мақсадларни белгилаш орқали операцион механизмини такомиллаштириш керак

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:38:00
Ҳорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда замонавий менежментни қўллашда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимояси, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, функционла мажбуриятлари ва иш ҳақини ошириш юзасидан “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чикиш керак