Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-24 12:46:59
Республикамизда диний экстремизмга алоқадор фуқароларни соғлом ҳаётга қайтариш, уларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, аҳоли ўртасида зарарли диний ғоялар таъсирига тушиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ишларни янада такомиллаштириш; мазкур тоифадаги шахсларнинг бандлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимоясини таъминлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.

Боймирзаев Нодирбек Илхомжон ўғли
Taklif 2020-11-24 12:45:12
Мамлакатда табиий офатлар оқибатида зарар кўрган аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартибини белгилаш орқали ваколатли органлар ва фуқароларнинг бу борадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаштириш; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари техноген хавфли ҳудудларда қурилишнинг олдини олиш бўйича масъулиятини ошириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш керак.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-24 12:44:27
Қўшни давлатлар билан ҳамкорликни янада яхшилаш бўйича мавжуд тўсиқларга биргаликда ечим топиш керак. Бунда; иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва кооперацияни мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш; минтақада сувдан адолатли фойдаланиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 12:43:22
Республикамизнинг ҳар бир ҳудудидаги мавжуд маданий мерос ва архитектура объектларидан туризм йўналишига киритиш имконияти бор объектлар рўйхатини шакллантириб, зиёрат ва анъанавий туризмни ривожлантириш зарур.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-24 12:42:38
Бирламчи тиббий-профилактика ёрдами муассасаларида 40 ёшдан ошган фуқароларни махсус текширувлар ва саволнома асосида юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта аниқлаш бўйича скрининг тадбирларини ўтказиш ишлари олиб бориш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 12:42:14
Республикамизда вирусологик ёрдам сифатини ошириш, бу турдаги даволаш қийин бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатишни тубдан ислоҳ қилиш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-24 12:41:43
Мамлакатимиздаги давлат тиббиёт муассасаларида ошхона, кирхона ва тиббий чиқиндиларни йўқ қилиш хизматлари аутсорсингга ўтказиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 12:40:56
Республикамизда хусусий тиббиётни ривожлантириш мақсадида Давлат-хусусий шериклиги асосида фаолият ташкил этиш бўйича лойиҳалар концепцияси ишлаб чиқиш зарур

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-24 12:40:30
Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини мажбурий аккредитациядан ўтказиш тартибини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш

Маллабоев Абдулҳамид, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-24 10:40:22
НДС деган нарсани йўқотиб банкдаги айланмада 3 ёки 5 фоиз қилиб қўйиш керак. Яъни умумий солиққа ўтиш керак. Шунда ривожланиш бўлади. Онлайн тўловлар ҳам ривожланади....

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 09:48:33
Авваллари кўп тармоқли шифохоналар жойлашган катта қишлоқларда терапия, болалар булими, раддомлар ва бошқа бўлимлар фаолият кўрсатган. Ахоли сони жихатдан кўп ва зич қишлоқларда кўп тармоқли шифохоналар фаолиятини йўлга қўйиш керак.

Қосимжонов Оқилбек Одилжон ўғли
Taklif 2020-11-24 09:48:05
Нотинч, жанжалкаш оилалардаги аёллар ва болаларни муҳофаза қилиш бўйича шаҳар ва туманларда “Ёшлар ижтимоий мослашув марказ” ларини ташкил этиш. Уларга бир-уч кунлик ётоқ жой ва озиқ-овқат билан таъминлаш, профилактика ишларини жорий этиб, келгусида уларни мехнатга жалб этиш учун оилавий корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш механизмини жорий этиш керак.

Абдухалилова Мавлюда Ахмедовна
Taklif 2020-11-24 09:44:53
Бир кунлик ишга чиқувчи фуқароларга иш берувчи ширкатларни маҳсус ўқув курсларида ўқувини ташкил этиш механизимини йўлга қўйиш.

Абдухалилова Мавлюда Ахмедовна
Taklif 2020-11-24 09:43:04
Бир кунлик ишга чиқувчи фуқароларни ижтимоий ва мехнат мухофазасини амалга ошириш юзасидан хар бир шахар, туманларда махсус ширкатлар фаолиятини йўлга қўйиш керак. Ушбу ширкатлар мардикор бозорларига бир кунлик ишга чиқувчи фуқаролар рўйхатини шакллантириб, унда уларни мехнат салохиятини йўналишлар (дала мехнати, қурилиш, уй мехнати каби)га алоҳида ахамитя каратиш керак. Фуқаролар билан 3 томонлама мехнат шартномаси имзоланиб, кунлик иш таклиф этган фуқароларга кафолатли ишловчини етказиб бериш, улар билан электрон усулда богланиб, иш ташкил этиш механизмини яратиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 09:40:27
Мардикор бозорлари фаолиятини тартибга солиш, бир кунлик ишга чиқувчи фуқароларни давлат томонидан ижтимоий ва мехнат мухофазасига олиш юзасидан давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш керак.

Боймирзаев Нодирбек Илхомжон ўғли
Taklif 2020-11-24 09:40:00
Оммавий ахборот воситалари рахбарлари, мухаррирлари доимий тарзда турли хилдаги Давлат тадбирларида мукофотланадилар. Кадр ортида мехнат қилиб, уларни ишларини кўрсатиб берувчи оператор ва режисёрларни ҳам мукофотлаш чораларини кўриш керак.

Боймирзаев Нодирбек Илхомжон ўғли
Taklif 2020-11-24 09:38:24
Ахолига қулайликлар яратиш бўйича хонадонлар сони 500 тадан кўп бўлган, яни 950-1000 тагача бўлган МФЙларни иккига бўлиш керак.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-24 09:35:48
Мамлакатимизда ички ва ташқи бозорлардаги нарх наволарни юзасидан Маркетинг бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш керак.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-24 09:35:16
Олий ўқув юртларида фаолият кўрсатувчи факултет деканатлари, грух рахбарлари томонидан талабалар ота-оналари билан доимий мулоқот юритиш мақсадида телеграмм группа каналларини жорий этиш зарур.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-24 09:34:35
Вилоят, туман марказларидан олисда хамда ахоли сони жихатдан зич ва майдони катта кишлокларда Қишлоқ врачлик пункитларини очиш керак.