"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 18:04:50
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ННТлари ўртасида ўзаро келишувга асосан олий таълим муассалари талабалари ННТларида амалиёт ўташини йўлга қуйиш лозим. Талабалар ННТларининг жамиятимиздаги тутган ўрни тўғрисида маълумотларга эга бўлади ва уларнинг фаолияти билан танишади.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 18:03:35
Биринчи маротаба судьялик лавозимига тайинланаётган судьялар дастлабки икки ойини иш ўрганиувчи сифатида бошлашига эътибор қаратиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 18:00:18
Парламент аъзоларининг ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун хорижий мамлакатлар парламентини ўрганиш ва фаолиятида халқ билан мулоқот қилиш, аҳоли фикрини ўрганиш бўйича ўқитиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 17:59:02
Қишлок жойларда қуриладиган уй-жойларда ғиштли конструкция ўрнига темир бетон рама конструкцияли, тўлдирувчи тўсиқ девор сифатида замонавий ғовакли бетон блок (ячеистий бетон)-газоблок, пеноблок ва полистиролблок қурилиш материалларини қўллаш бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан ғовакли бетон блок маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 17:57:09
Юридик таълимни такомиллаштириш, юридик кадрларни тайёрлашда ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик факультетларида номутахассилик фанларини қисқартиш эвазига, талабаларнинг кейинги икки йилини ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсларида ўқитишни ташкил этиш лозим. Масалан: давлат ҳуқуқ асослари, адвокатура, криминалистика йўналишлари ва бошқа йўналишлар бўйича.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 17:56:04
Меҳнат қонунчилиги бўйича ходимларнинг белгиланган иш вақтидан ташқари ишлашига йўл қўймаслик чораларини кўриш яки белгиланган иш вақтидан кейинги вақт учун меҳнат қонунчилиги бўйича конпенсация конпенсация тўланишини йўлга қўйиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 17:54:44
Комунал тўловлар бўйича аҳолига қийинчилик тўғдираётган муаммоларни баратаф этиш ва қонун ҳужжатларидаги ноаниқликларни қайта куриб чиқиш (ВМ 633-сонли қарори)

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 17:53:31
Тадбиркорлик соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик асосларини қайта кўриб чиқиш жараёнида жиноий жазодан воз кечиб, жарима жазо қўллаш чораларини кўриш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 17:52:27
“Яширин иқтисодиёт” субъектларини аниқлаш жараёнида яширин фаолият ёки хизмат кўрсатаётган соҳа йўналишлари бўйича рухсатнома, лизенция бериш тизимини таҳлилий ўрганиш ва ушбу соҳа йўналишлари бўйича рухсатнома, лизенция беришни такомиллаштириш лозим.

Файзиева Шарофат Сайфуллаевна (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 17:01:11
Уй-жой қурилиши амалга оширилишидан олдин унинг проектини ва чиқадиган тўловлар суммаси тан нархидан тортиб кредит ва фоизлари прогнозларини тўлиқ жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш, аниқ белгиланган тўлов фоизлари ва сметалар асосида қурувчига бериш, банкка топишириш. номзодлар тегишли фоиз ва проектнинг намуналарини кўриб рози бўлгач қуриш ва топширишни амалга ошириш.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-19 16:35:31
Вакиллик органлари фаолиятида лоббизм ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида депутатлик учун ялпи сайловдан воз кечган ҳолда сайлов жараёнларини 3 поғонали қилиб тақсимлаш лозим. Бу орқали сиёсий ҳаётда партиялар ва депутатлар фаоллигини оширишга эришишимиз мумкин.(Тошкент вил)

Қурбонв Одил Бекмуротович
Taklif 2020-11-19 16:23:36
Бозорларда товарлар нархини кескин ошиши натижасида давлат ташкилотларида фаолият юритаётган ходиларга нисбатан чегирмалар яратш

Қурбонв Одил Бекмуротович
Taklif 2020-11-19 16:23:03
Турли хил сохаларда фаолият юритаётган давлат ташкилотлари ходимларидан олинадиган даромад солиғини қисқартириш

Қосимов Анвар Нурфайзи ўғли
Taklif 2020-11-19 16:22:27
Давлат йўл патрул хизмати ходимларига томонидан аниқланаётган енгил қоида бузарликка нисбатан огохлантириш бериш тизимини жорий этиш

Нуралиев Анвар Ортиқович
Taklif 2020-11-19 16:21:23
Ўзбекистон фуқаролари учун хорижий афтомобилларни хайдашларига кенг имкониятлар очиш мақсадида божхона тўловларини камайтириш

Бобожонов Санжарбек
Taklif 2020-11-19 16:15:24
Жамоатчилик назоратини амалга оширганлиги учун йил номинацияларни эълон қилиш ва тақдирлаш: - “Жамоатчилик назоратини амалга оширган энг фаол маҳалла” - “Жамоатчилик назоратини амалга оширган энг фаол ННТ” - “Жамоатчилик назоратини амалга оширган энг фаол хусусий телаканал” - “Жамоатчилик назоратини амалга оширган энг фаол газета(журнал)” - “Жамоатчилик назоратини амалга оширган энг фаол блогер”

Бобожонов Санжарбек
Taklif 2020-11-19 16:14:34
2020 йил 12 апрель куни “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан “Жамоатчилик назорати куни” акциясини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-19 16:11:00
Ўзбекистон Республикаси Жамоатчилик палатаси фаолиятини йўлга қўйиш.

Абдурахмонов Азамат Шухратович
Taklif 2020-11-19 16:08:29
Олтиарик тумани марказини (шу жумладан хокимят, тиббиёт бирлашмаси, бозор ва бошка бошкарма ташкилотлар) марказий канализация тармогига улаш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-19 16:05:52
Давлат ҳокимияти органлари қошидаги Жамоатчилик кенгашлари иштирокида “Энг фаол Жамоатчилик кенгаши” танловини ўтказиш